6-Лаборатория машғулоти: Фармацевтик таҳлилда қўлланиладиган индикаторлар, титрланган эритмалар тайёрлаш ва титрини аниқлаш.
Лаборатория машғулотининг хронологик картаси:
1.Мавзу юзасидан назорат ўтказиш…10 дақиқа
2. Бажариладиган лаборатория ишларини тушунтириши …………5 дақиқа
3. Тингловчиларнинг лаборатория дарсларини бажаришлари............80 дақиқа
4.Тингловчиларнинг бажарилган лаборатория ишларини баённома дафтарларига расмийлаштиришлари ……………………………………………20 дақиқа
5. Тингловчиларнинг мавзу юзасидан ўзлаштиришларини рейтинг тизими бўйича бахолаш ва уйга вазифа бериш …………….............................................5 дақиқа
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси (Метод, форма), тингловчиларнинг дарсга тайёргарлик даражаси педагогик теҳнологиялар бўича аниқланилади.
Восита: тарқатма материал, таблиcалар, дори моддаси, меёрий ҳужжатлар, реактивлар, ускуналар, педагогиc ва информацион теҳнологияламинг имконият даражасидаги усуллар.
Усул: нутқли, ёзма. Назорат: кузатиш, текшириш (кўриш)
Баҳолаш: ўз-ўзини ва умумий баҳолаш рейтинг тизими асосида.
Aсосий матн
Дори моддаларнинг миқдорини аниқлашда кўп қўлланиладиган титриметрик усуллар қуйидаги турларга бўлинади:
1.Моддаларни чўктириш ёки кам диссоцияланадиган бирикмага ўтказишга асосланган усуллар
2.Кислотали-асосли титрлаш усули (нейтраллаш усули)
3.Моддаларнинг оксидланиши ёки қайтарилишига асосланган усуллар (редоксиметрик усуллар).
4.Нитрометрик — диазоний тузи ҳосил бўлишига асосланган усул.
Титрланган эритма деб, ҳажмий таҳлилда титрлаш учун қўлланиладиган, аниқ концентрацияга ега бўлган эритмаларга айтилади. Титрланган эритмаларнинг (титрантни) концентрацияси мол/л да ифодаланиб, аниқ моддаларга нисбатан титр билан белгиланади. Молярли эритма концентрацияси бир литр эритмадаги эриган модданинг мол миқдори билан ифодаланади (мол/л).
1 мл эритмада эриган модданинг граммлардаги массаси г/мл билан ифодаланиб, эритманинг титри дейилади.
1 мл титрантга эквивалент бўлган аниқланувчи модданинг граммлар билан ифодаланган массаси аниқланувчи модданинг титрант бўйича титри дейилади.
Aниқланувчи модданинг титри, титрантнинг молярлиги, титрлаш жараёнида борадиган кимёвий жараённинг стехиометрик коэффициентлари ва аниқланаётган модда асосида ҳисобланади.
Давлат Фармакопеясининг талабига кўра, титрловчи эритмалар шартли равишда моляр эритмалар деб аталгани учун юқоридаги формулани қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:
Титрланган эритмани тайёрлаш усуллари Двлат Фармакопеясида келтирилганн бўлиб, уларнинг титрини аниқлашнинг 2 хил усули мавжуд.
1- усулда титрланган эритманинг молярлиги, титрни аниқловчи модданинг аниқ миқдори бўйича аниқланади:
а — эритманинг титрини аниқлаш учун олинган модданинг грамм миқдори;
Е — модда эквивалент массасининг г/мол миқдори;
V — моддани титрлаш учун сарф бўлган титрант ҳажми, мл.
2-усулда титри аниқланаётган титрант билан титри аниқ бўлган эритмани титрлаш орқали аниқланади:
М — титри аниқ бўлган эритманинг молярлиги;
V — титри номаълум бўлган эритманинг ҳажми;
V0 — титри аниқ бўлган эритманинг ҳажми.
Титрланган эритмалар учун уларни шартли молярлигига бўлган тузатиш коэффициенти — К ҳисобланади.
формулада М0 — титрланган эритманинг талаб этилган шартли молярлиги; М — титрланган эритманинг шартли молярлиги.
Aйтайлик, М0= 0,1 мол/л, М=0,102 мол/л бўлсин. У ҳолда К=0,102/0,1 = 1,02 бўлади.
Давлат Фармакопеяси талабига кўра, титрланган эритмаларнинг тузатиш коэффициенти 0,98—1,02 оралиғида бўлиши лозим. Aгар К талаб этилган қийматдан фарқ қилса, титрланган эритма қуюлтирилади ёки суюлтирилади.
Титрланган эритмани суюлтириш лозим бўлса, у ҳолда унинг 1 литрига қўшиладиган сувнинг ҳажми аувидаги формула билан ҳисобланади:
формулада К — титрланган эритманинг аниқланган тузатиш коэффициенти.
Титрланган эритманинг 1 литрини қуюлтириш учун керак бўлган модданинг грамм миқдори қуйидагича ҳисобланади:
а — 1 литр титрланган эритмани тайёрлаш учун тортиб олинган модданинг граммлардаги миқдори;
в—1 литр эритмани қуюлтириб, тузатиш коэффициентини 1 га етказиш учун қўшилиши лозим бўлган модданинг миқдори.
Титриметрик усулда аниқланувчи модданинг фоиз ёки грамм миқдори қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланади:
а) тўғридан тўғри титрланганда
ёки
б) қайта титрланганда
ёки
д) назорат тажрибаси ўтказилганда
ёки
Бунда: V — титрлаш учун сарф бўлган титрант ҳажми;
К — титрантнинг тузатиш коэффициенти;
Т — аниқланувчи модданинг г/мл лардаги титри;
V1 — биринчи титрант ҳажми;
V2 — иккинчи титрант ҳажми;
К1,К2 — тузатиш коэффициентлари;
Vn — назорат тажрибаси учун сарф бўлган титрант ҳажми;
P — дори турининг массаси;
а -навеска.
Do'stlaringiz bilan baham: |