www.ziyouz.com кутубхонаси
148
«Масковга. Кремлга. Ленин мавзолейига!
Ўртоқ Ленин! Сиз бизнинг яккаю ягона паноҳимизсиз, халоскоримизсиз!
Ўртоқ Ленин! Отамиз-да сиз, энамиз-да сиз, эмчакдошимиз-да сиз»...
Уйдан чиқмиш кечамдан ушбу кечамгачайин бўлмиш кечмишимни оқизмайин-томизмайин
битдим.
Хатжилдни тилим билан ҳўллаб-ҳўллаб ёпдим.
Номамни «Юла»дан узатдим.
«Бўлди! — дея хаёлландим. — Олдин озод бўлмасам-да, ана энди озод бўламан!»
13
— Сурхондарёдан хат-хабар келдими, ҳамшаҳар чурбан? — деди «Сокол».
Мен ҳайронландим. Ажаб-ажаб қарадим.
— Кўп оғзингни очма. Биз ҳам ўша ёқдан, — деди «Садист».
— Қаердан? — дедим.
— Мозори Шарифдан.
— Мозори Шарифдан? — дея ажабландим. — Мозори Шариф Афғонистонда эмасми,
«Садист»бой?
— Нима фарқи бор, чурбан. Амударё ўнг соҳили Сурхондарё, чап соҳили Афғонистон-да.
— Ҳайратондан ўтасан — афғон бўласан. Ҳайратондан қайтасан — ўзбек бўласан!
— Шундай, «Сокол»бой, шундай. Ҳайратон дегич кўприк бор.
— Бўпти-да, чурбан, бўпти-да. Биз Афғонистондан қайтишимизда ана шу Ҳайратондан ўтиб
келдик.
— Афғонистонда нима қилиб юрибсизлар, «Садист»бой?
— Биз Афғонистонга байналминал бурчимизни адо этиш учун бориб эднк, чурбан.
— Брежнев бовамиз юбориб эди, дейсиз-да, «Сокол»бой?
— Афғонистонни босиб олиш Брежнев айби эмас, чурбан, Брежнев айби эмас. Брежнев
ўлди-кетди. Энди бари Брежневни айблаяпти. Йўқ, Брежнев айбдор эмас. Тангриқут Пётр
Биринчи! Тангриқут Пётр Биринчи бутун Осиёни Ўрусия вассали этиб олмоқчи эди. Шимол
баҳримуҳити — Ҳннди баҳримуҳити — Тинч баҳримуҳити... Ана шу уч баҳримуҳит хилқати
Ўрусия деб аталиши керак бўлади. Ўрусия салтанати ана шу уч баҳримуҳит хилқати аро
ҳукмрон бўлиши керак бўлади. Шу мақсадда Пётр Биринчи 1716 йилда ғарандуқ Бекович-
Черкасский сорбонлигида Хивага лашкар тортади. Аммо ғарандуқ лашкари Хива хони
Шерғозихондан мағлуб бўлади. Ғарандуқ Бекович-Черкасский қатл этилади. Шу вақтда
тангриқут Пётр Биринчи Ўрусия-Швеция урушида баён бўлади. Ғарандуқ тақдири билан иши
бўлмайди. Аммо тангриқут Пётр Биринчи умри якунида иккита армон билан оламдан кўз
юмади. Бир армони — Ўрусия-Пруссия урушида мағлуб бўлганлиги учун Туркиядан ўч
ололмай армонда ўлади. Тағин бир армони — ғарандуқ Бекович-Черкасский қатли учун
Хивадан ўч ололмай армонда ўлади. Ана шундан буён тангриқут Пётр Биринчи армони—
Ўрусия салтанати армони бўлиб келади. Ана шундан буён тангриқут Пётр Биринчи армони —
Улуғ Ўрис армони бўлиб келади. Ана шундан буён Ўрусия пошшолари Пётр Биринчи
тангриқут боболари дастуриламалини амалга ошириш пайида бўлади.
— Эҳ-е-е, Афғонистонда йиллаб қон кечдик, чурбан, йиллаб!
— Ўлим бизга писанд эмас эди, чурбан.
— Мана мен ўз қўлим билан «душман» жонини суғуриб олдим. Бир сув сотувчи «душман»
бор эди, эсингдами, «Сокол»? Кўчада сув сотиб юрарди-ю? Ўшанга сувингдан бер, десам
бермади. Ўзича, бир нималар, деди. Билдим — Шўроларни сўкди. Шўроларни сўкма, дедим-да,
автомат қўндоғи билан бошига бир солдим. Бошидан тирқираб қон отилди. Қонлари юзларимга
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |