www.ziyouz.com кутубхонаси
149
сачради .«Душман» қонини лабларим билан ялаб-ялаб олдим. Бай-бай-бай, жануб қони шундай
қайноқ бўлади, шундай қайноқ бўлади!..
Танамда қалтироқ қўзғалди. Бор эс-ҳушим жунбишга келди. Тилим каловланиб-каловланиб
қолди.
— Мен... мен «душман» эмасман, — дедим. — Қўша-қўша орден-нишонларимиз бор.
Уктабр ордени, Меҳнат Қизил Байроқ ордени...
— Демак, лайча экансан-да, чурбан? Зиндонда орден-нишондорларни лайча, дейди.
—Лайчалардан зиндонбандлар жирканади, чурбан. Асло орден-нишондорман, дема — таёқ
еб ўласан!
— Тавба қилдим, менда орден-нишон йўқ, тавба қилдим! — дея талвасада қолдим. —
Орден-нишон теримчи энамизда бор.
— Барибир! Орден-нишон отини айта кўрма — ўлиб кетасан!
— Мана, мен — Шўро Иттифоқи Қаҳрамониман, ҳа, Шўро Иттифоқи Қаҳрамони!
Ишонмаяпсанми? Ана, «Садист»дан сўра.
— Чин, «Сокол» Шўро Иттифоқи Қаҳрамони. Қандаҳорни биласан-а? «Сокол» ана шу
Қандаҳорни кунпаякун этишда қатнашди. Қандаҳорни мисоли иккинчи Сталинград этди!
Қандаҳорни кунпаякун этишда кўрсатган жасорати учун Шўро Иттифоқи Қаҳрамони бўлди.
— Ана, эшитдингми, чурбан? Мени Афғонда «Сокол» дейишар эди —«Сокол!»
— Қуллуқ, «Сокол»бой, қуллуқ.
— Мен умримда чеккан эмас эдим, мен умримда ичган эмас эдим. Ана шу Афғонда ўрганиб
келдим. Иттифоққа келсам — бариёқ қуп-қуруқ! Нимага бундай, дедим. Ичкиликка қарши
кураш бошланди, деди. Бу аҳмоқчилик кимдан чиқди, дедим. Марказий Қўмита котиби
Лигачёвдан, деди. Қаерда ўша Лигачёв — ҳозир бўғиб ўлдираман, дедим. Лигачёвга қўлинг
етмайди — Лигачёв Кремлда, деди. Унда ароқдан бер — мен Афғонда қон кечиб келдим, дедим.
Ароқ йўқ, деди. Бир шишагина ароқ қидириб шаҳар кездим! Барида шу гап бўлди! Мен ким,
дайди ит ким — билиб бўлмади! Охири бир дўкончи ёқасидан олдим. Мен номи улуғ, супраси
қуруқ Шўро Иттифоқи учун жон олиб, жон бердим — бир шишагина ароқ бер, дедим. Дўкончи
мелиса чақирди. Иккита мишиқи мелиса келиб, қўлларимни қайирди. Таёқчаси билан калламга
урди. Урма мени, дедим-да — бировини ариққа отиб юбордим. Кейин билсам — ўлиб қолибди.
14
— Шу кўргиликларни кўришимни билсам эдим — Афғондан қайтиб келмас эдим. Афғон
қириб юра берар эдим.
— Бўлмади— Горбачёв қайтариб келди. Горбачёв бўлмаса эди — «душман»ларни битта
қуймай қириб ташлар эдим.
— Кейин, Афғонистон ҳам ўзимизники бўлиб қолар эди.
— Ҳалиям ўзимизники. Ана, 1973 йилда Муҳаммад Довуд қўли билан Зоҳир Шоҳни тахтдан
қулатиб, икки юз йиллик Афғонистон шоҳлигига барҳам бердик. Муҳаммад Довуд гапимизга
кирмай бериб эди — 1978 йилда бир кечада йўқ қилдик. Тахтнн Нурмуҳаммад Тараққийга олиб
бердик!
— Ҳафизулла Амин гапимизга кирмай бериб эди — 1979 йилда ўлдириб юбордик! Тахтга
Бабрак Кармални олиб келиб қўйдик.
— Бабрак Кармал Масков ўтир деса ўтирмади, тур деса — турмади. Аммо Кармални аядик.
1986 йилда Иттифоққа олиб келдик. Бир кулбага назарбанди этдик. Кармал худо бехабар
назарбанди бўлиб ёта берди.
— Тахтга Нажибуллони қўйдик, де.
— Нажибулло Масковга содиқ ишлаяпти. Нажибулло вафодор лайча экан.
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |