www.ziyouz.com кутубхонаси
11
билан, Қайдарали ака билан далада бўламан, қирга бораман. Бир хоиада турсак ҳам Мавлон
билан баъзан кўришмайдиган бўлиб қолдим. Мен келганда у бўлмайди, у келганда мен ухлаб
ётган бўламан. Шундай вақтларда уй эгаси Шаҳодат хола орқали алоқа қиламиз.
Бир куни эрталаб ишга кетаётганимда Шаҳодат хола орқамдан чиқиб тўхтатди.
— Бугун бир амаллаб дўхтурхонага кирармишсиз, — деди у сирли оҳангда. — Доктор
ғалати дори топган эмиш. Тушда келиб, ичиб кетармишсиз.
— Қайдам, — дедим мен ишим кўплигини билиб.
— Бунақа деманг, — деди кампир ялиниб, — доктор ўтиниб сўради, кейин, келмаса бошқа
уй топсин, деди.
Кампир кулди.
— Уй меники, шу ерда тураверасиз. Аммо лекин ўртоғингизнинг сўзини қайтарманг. Бечора
кун бўйи бир ўзи, зерикади-да.
Шу пайт Мавлоннинг ҳовуз лабида эснаб ўтиргани кўз олдимга келди.
— Хўп, келаман. Шундай деб айтинг, — дедим. Ваъдага мувофиқ кун тиккага келганда,
узумзордан чиқиб чойхонага келдим. Медпункт берк эди. Ҳайрон бўлиб сўрига ўтирдим. Шу
топ чойхонанинг томида малласоч болани кўриб қолдим. У дарё томонга ўгирилиб олиб, ҳадеб
дўпписини силкитарди. Кўп ўтмай, у тушди ва бир чойнак чой олиб келиб:
— Мавлонбой акам ҳозир келадилар, — деди ва маънодор кулиб қўйди.
Ҳақиқатан ҳам чорак соат ўтар-ўтмас Мавлон келди. Кўлида челак. Нуқул жилмаяди.
— Тинчликми? — сўрадим ҳеч нарсага тушунмай. — Канақа дори топдингиз?
— Мана, — деди Мавлон челакни олдимга қўйиб. — Сизни кўролмай шуни ўйлаб топдим.
Ишлаш ҳам эви билан-да.
Челакка қарадим. Ичида бир неча балиқ бор эди.
— Ўзим тутдим! — деди Мавлон ғурур билан. — Ҳозир қовурамиз.
— Хўп, сиз қовурасиз, — дедим. — Мен нима қиламан?
— Дам олинг. Чарчагандирсиз? — деди доктор. — Бугун кун жуда исиб кетди.
Кун ҳақиқатан ҳам иссиқ эди. Ҳаво дим. Дарахтнинг учи қимирламайди. Чурқ этган товуш
йўқ. Қуш-қумурсқа ҳам афтидан ўзини панага олган эди. Бундай кунлар тоғли жойларда
камдан-кам бўлади.
— Чўмилиб келаман, — дедим мен.
— Майли, — деди доктор.
Қишлоққа келганимдан бери дарё томонда бўлмаган эдим.
— Лекин қолиб кетманг, тез қайтинг, — деди доктор.
— Ярим соатда келаман, — дедим мен.
Зарафшон жуда тинч эди. Қаёққа қараб оқаётгани билинмасди. Ечиниб, шамол бўлмаса ҳам
кийимларимнинг устига тош бостирдим-да, сувга шўнғидим. Шундагина дарёнинг катта куч ва
тезлик билан оқаётганини сездим. Студентлик йилларимда болалар билан комсомол кўлига
бориб мусобақа ўтказардик. Шунда сузишнинг бир нечта турларини ўрганиб олган эдим.
Оқимга қарши баттерфляй усулида сузиб кетдим. Бир маҳал бундай қарасам, анча жойга бориб
қолибман. Қирғоққа чиқдим. Яна бояги жойга бориб тушмоқчи бўлдим. Борганимда эса,
айнидим. Сув муздек, жуда чўмилишли эди. Олис-роқдан оқиб келмоқчи бўлдим. Бирпас
қирғоқ бўйлаб юриб, олмазорга келиб қолдим. Рўпарамда, шундай сувнинг лабида катта
харсангтош турарди. Шунинг устидан калла ташламоқчи бўлиб, энди оёқ қўювдим, нима бўлди-
ю, шалоп этиб сувга ағдарилиб тушдим. Шўх кулги қулоғимга кирди. Ўзимни эплаб олиб, таги
пастроқ жойга ўрнашдим-да, қирғоққа қарадим. Сершох олма тагида Ойпопук ўтирарди. Эгнида
ўша мен уйида кўрган нўхат гулли кўйлаги, бошида ўша ироқи дўппи. У ўзини кулгидан
тўхтатолмасди. Нима қилишимни билмай қолдим. Қулоғим шолғомдай қизариб кетган,
жойимдан қимирламайман. Буни сезди шекилли, тиззасидаги китоб билан юзини яшириб,
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |