www.ziyouz.com кутубхонаси
7
қилган. Қўлбола. Марҳамат.
У пиёлаларга рангпар мусалласдан тўлатиб қуйди-да, биринчи ўзи ичди. Ҳайрон бўлиб
ичмай турганимни кўргач:
— Ҳали кўп ичамиз бу ерда, — деди лабларини сочиқ билан артиб. — Иннайкейин,
гапиришиб ичишни ёмон кўраман. Гап иштаҳани бўғади. Олинг.
Ичдим. Кўп ўтмай, ош сузиб келинди. Доктор тошкентча ошга уста экан. Иштаҳа билан
едик, ора-чора нордон, лекин ёқимли мусалласдан ичдик.
— Боя мен сизга, ўз ихтиёрим билан келганман дедим, — деди гап орасида қизишиб
Мавлон. — Тўғри, шундай бўлган. Лекин сизга ростини айтсам, бу ёққа мажбуран жўнатишган.
Мен ҳам шундай, дегандай кулиб қўйдим. Кўчага чиққанимизда қуёш ботган, қишлоқнинг
пастки томони қоронғилашиб, бирин-кетин чироқлар милтиллай бошлаган эди. Катта йўлга
чиқиб, чойхонага яқинлашганимизда аллақаердан чирманда товуши эшитилди.
— Бошланяпти, — деди Мавлон. — Демак, мажлис тамом бўлибди. Мактабни ўн икки киши
тамомлади. Ўнтаси қишлоқда қоляпти. Одам кераклигини билишади-да. Айтгандай, бу ерда
томоша ғалати бўлади. Ҳамма ўйнаши, ўйинни билмаган одам ҳамма қатори айтилаётган
ашулага жўр бўлиши керак. Бўлмаса кулги қилишади. Албатта, меҳмонлар бундан мустасно.
Мавлон менинг чимирилиб кетганимни кўриб, жилмайди:
— Сиз бугун-эрта меҳмонсиз, чўчиманг.
Биз колхоз идораси жойлашган гулзордан ўтиб, катта нллнгликка чиқдик. Кўзларим
қамашиб кетди. Майдоннинг ўртасига гулхан ёқилган эди. Бир йигит украинча кўйлагининг
енгларини тирсагигача шимариб олиб, чирманда чаларди. Унинг ёнида зар дўппили ёшгина бир
бола қашқар рубобининг қулоғини бурар ва «секин, секин» деб чирмандакашни туртарди.
Чирмандакаш парво қилмасди. Майдонда бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен ҳайрон бўлдим.
Мавлон, шошмай туринг ҳали, дегандай енгимдан тортиб қўйди. Бўш скамейкалардан бирига
ўтирдик. Кўп ўтмай, қаёқдандир бир гала қиз ёпирилиб келди. Майдонни қий-чув, кулги босиб
кетди. Оёғим тагида пайдо бўлиб қолган катта ола чиноқ ит вовиллаб юборди. Қаердандир шу
тобда қора этик кийиб, оқ яктаклари устидан кўк қийиқ боғлаб олган йигитлар келиб қолишди.
Ҳеч қандай эълонсиз, гапсиз рақс бошланиб кетди. Мен маҳлиё бўлиб қолдим. Ҳозиргина
тўполон қилиб, бетартиб турган қизлар гулхан атрофида товусдек бир текис сузиб кетишди.
Мен Тошкентда бунақа ўйинни кўрмаганман. Доктордан сўрадим, ўзлик ўзи тўқишган, «Беш
қарсак» деб аталади, деди у. Мен рақсдан кўзимни узолмадим. Гулхан атрофида доира бўлиб,
бошларини эгганча оёқ учндл тебранаётган қизларни йигитлар ўраб олган эди. Уларнинг оёқ
тепиши, кўкракларини кериб, сиполик билан қизлар атрофида айланиши ва чирмандага жўр
бўлиб қарсак чалишларидан чексиз шодлик ва ғурур нафаси уфуриб турарди. Ўйин давомида
беихтиёр янграган кулги, соф, сокин кулги, фақат ёшларга хос бўлган самимий кўз
уриштиришлар мени ром қилиб қўйди... Ўйин тугаб, лапар бошланиб кетди. Майдонни
тўлдириб қўнғироқ овозлар янгради. Кейин яна ўйин... Бу гал якка ўйин бўлди. Ҳамма қатор
тизилиб, кенг доира ташкил этди, чирманда билан рубоб «Тановар»ни куйлаб юборди. Ўртага
хонатлас кийган бир қиз чиқди. У бошидаги ҳаво ранг пешонабоғини янгитдан боғлаб, ингичка
қўлларини ёзганича секин ўйинга тушиб кетди. Ловуллаб ёнаётан гулхандан қизариб кетган
нозик юзларида енгил табассум ўйнай бошлади. Қийиқ қора кўзлари олис-олисларга қадалди...
Назаримда «Тановар» — бу оғир, аммо ҳаёт муҳаббати билан тўлган рақс унинг учунгина
яратилгандек эди.
— Ким бу? — сўрадим беихтиёр доктордан.
— Ойпопук, — деди у. — Усмон аканинг қизи. Усмон аканинг кимлигини билмасам ҳам,
сўрамадим.
Лекин доктор ўзи изоҳ берди:
— Раиснинг қизи. Қойил-а?!
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |