Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
142
Оббо, бу нимаси бўлди?! Амр ҳеч кимга кўрингиси, ҳеч ким билан гаплашгиси йўқ эди.
Виждони билан слғиз қолишни, ҳаётининг сархисобини қилишни хоҳларди. Аммо ҳозир
тўхтамаса боши балога қолади...
Мажбуран тўхтади. Бақирган одам қўлида қилич билан яқинлашди
— Қани, кимсан сен?!
Жавоб йўқ. Ҳаракат ҳам йўқ. У Амрнинг юзига боқди.
— Ия, сенмисан? Наҳотки Амр ибн Суъдо «жаноб» лари билан кўришишга мушарраф
бўлган бўлсам!
—Ҳа, менман, эй Маслама ўғли Муҳаммад.
—Хўш, бемаҳалда йўл бўлсин?
—Шуни мендан сўрашинг шартми?
— Кимдан сўрайман бўлмаса?! Қаерга ва нима мақсадда бораётганингни билмай, сени
қандай қўйвораман?..
— Менга қара, эй Маслама ўғли, кўриб турибсан, қуролим йўқ. Кекса бир одамман. Бу
ҳолим билан ҳеч кимга зарарим тегмайди. Бундан ташқари, ёмон бир ниятда келмаётганимга
қасам ичаман. Амрнинг овозидаги синиқлик ичидаги руҳий буҳронни яққол
акс эттириб
турарди. Бу овозда самимият ҳоким, бу овозда ўз дарди билан ўзи овора бир одамнинг холатини
сезиш мумкин эди.
— Ундай бўлса, йўлинг бехатар бўлсин, эй Амр!
— Рахмат, эй Маслама ўғли! Оллоҳ муродингга етказсин!
Амр у ердан кетди. Юрди, юрди. Нихоят, Мадина кўчаларига кирди. Тўғри оламларнинг
Султони Жанобимизнинг масжидларига бурилди.
Масжид эшигининг остонасига, Расулуллоҳ
(с.а.в.) оёқ босганларига қаноат ҳосил қилган жойга юзини қўйди. Инграгансимон овоз аралаш
бир нималар деди. Ухламади ҳам, у ердан кетмади ҳам. Соқолини ўша ердаги чағил тошларга
қайтақайта сурди.
Шу ҳолда қанча қолганини билмайди. Хўрозларнинг қичқира бошлаши вақт ўтганини,
тонг яқинлашаётганпни билдирар эди. Остонадан бошини кўтарди. Кўзларидан оққан ёшга
чағил тошлар ҳўл бўлган эди. Қоронғуликларни тсшгудек ўткир нигохларини кўкка қаратиб,
Раббига илтижо қила бошлади.
Кейин босган нарсасини эзишдан қўрққан одамдек, аста-секин юриб, у ердан айрилди. Бир
неча дақиқадан сўнг қадамини тезлаштирди. Орқасига қарамай борарди. Ниҳоят, шаҳар
ташқарисига йўналди. Энди Қурайза қабиласига бормайди. Бир неча соат олдин у ердан умуман
қайтмасликка аҳд қилиб чиққан. Бутун борлиғи билан айрилган бу қабиладан. Бу айрилиш уни
тушкунликка солмади. Ҳа, қалби катта бир хузун билан тўла, бироқ бу маҳзунликка, қўлидаги
қулай бир фурсатни бой бергани сабаб эди, холос. Умрининг охирги йилларида бошига қўнай
деб турган бахт қушини қочириб юборишнинг аламига чидаётган эди у. Абдуллоҳ ибн Салом
каби мардларча кадам босолмаганлиги, ҳақ йўл эканига ишонган бнр йўлда юра олмагани учун
виждон азобида қийналаётган эди.
⎯ Амр энди бу ерга ҳеч қайтмайди.
⎯ Қаерга кетяпти?! Қаерларда яшашни мўлжаллаяпти энди?!
⎯ Бир нарса аниқки, у қайтиб ҳеч қачон яҳудийлар орасига кирмайди. Бундан сўнг
Амрнинг қаерда, қанча ва қандай яшагани Буюк Мавлогагина аён!
Уни Қурайза қабиласидан Мадинага томон кетаётганда йўлда тўхтатган ва сўзлашган
Муҳаммад ибн Маслама бўлган воқеани набийлар Султони Жаноби Пайғамбаримизга
айтиб
берди. Аммо у зот: «Оллоҳ таолонинг меҳрибонлиги туфайли жаҳаннамдан қутқарган бир
қулидир», дея марҳамат қилганларини ҳам Амр билмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: