www.ziyouz.com кутубхонаси
140
ҳақоратлар билан кутиб олишди. Ҳақоратларининг бир қисми Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
шаънларига йўналтирилган эди.
Мўминлар биринкетин келиб, қалъанинг атрофини ўраб олишди. Шом қоронғуси чўкар
экан, бир томондан, қалъанинг атрофини қуршаган, бошқа томондан, аср намозини ўқишга
тутинган юзларча мўмин бир жойга тўпланди.
Энди яҳудийлар бу иш улар истагандай якунланмаслигини англаб етишди. Қалъа
дарвозаларини яхшнлаб беркитишди. Ташқаридан отилган ўқ ва тошларга ўқ ва тошлар билан
жавоб қилишди.
Бир неча кун давом этган қамал натижасида озиқовқатлари тугай бошлагач, қабила
улуғларидан Қайс ибн Наббошни Расули акрамга (с.а.в.) жўнатишди.
Қайс бир пайтлар Бани Назир халқига қилинган муомалага рози эканликларини,
мусулмонлар изн беришса, бу ердан кетишларини, ҳатто молларини ҳам ташлаб кетишларини
айтди, бироқ унинг таклифларидан биронтаси ҳам қабул этилмади. Унга ҳеч бир шартсиз
таслим бўлишдан бошқа йўл йўқлиги тушунтирилди.
Қайс учрашув натижасини етказиш учун Қурайза халқига қайтди. Орадан анча вақт ўтди.
Қалъа устидан бир киши:
— Абу Лубоба билан кўришмоқчимиз! — дея бақира бошлади.
Абу Лубоба изн олиб, қалъа ичига кирди. Уни хотинлар, болалар додфарёдлар билан кутиб
олишди. Ҳўнгирҳўнгир йиғлашар эди.
—Дардимизга дармон бўл, эй Абу Лубоба!
—Бизга бўлган дўстлигингни бугун кўрсат!
—Жонимизни сақлаб қол!
Ялиниб-ёлвораётганларнинг сон-саноғи йўқ. Қаршисидагиларнинг кўзёшлари Абу
Лубобани изтиробга солди, юрагини эзиб юборди.
— Нима дейсан, эй Абу Лубоба, таслим бўлайликми? Бизга таслим бўлишни тавсия
этасанми?
— Ҳа.
— Хўп, аммо унда нима бўлади?! Бизнинг ҳолимиз не кечади?!
Абу Лубоба бу саволга жавоб бермади. Фақат бир қўли билан соқолини кўтарди. Иккинчи
қўлини қилич қилиб бўғзига тиради, «Сизларни ўлим кутади», демоқчи бўлди.
Шу заҳоти — у ҳали «қилич қўли» ни пастга туширмай туриб, ичида чақмоқдай чаққан
бир оғриқни сезди. «Сен Оллоҳга ва пайғамбарига хиёнат қилдинг!» деган оғриқ эди бу.
Ортиқ бир оғиз ҳам гапирмади, бу ерда бошқа турмади ҳам. Қипқизил бир юз, қўрдек
ёнган юрак билан қалъадан чиқди. Унга ишонч билдириб юборган буюк Пайғамбарнинг
ёнларига шувут юз билан боролмайди энди, «Сизга хиёнат қилдим», деёлмайди!
Тўғри Мадинага йўл олди. Уйига кирди, бир арқон олди. Қилиб қўйган ишини
уйидагиларга айтиб берди ва:
— Энди мени масжиднинг устунларидан бирига боғланглар. Оллоҳ таоло тавбамни қабул
қилгунича боғлоқлиқ қоламан, — деди.
Шу тариқа, устунга боғланган Абу Лубоба фақат намоз ўқиш учунгина арқонни бўшатар,
кейин яна боғлатиб қўяр эди.
* * *
Абу Лубобанинг бу иши Жаноби Пайғамбаримизга тушунтирилганида У зот:
— Олдимга келганида эди уни кечиришини сўраб, Раббимга ёлворардим. Аммо у шундай
йўл тутибдими, Жаноби Мавлонинг ҳукмини кутишимиз керак, — деб марҳамат қилдилар.
* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |