Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
139
келди. Узоқ йиллардан буён шайтон сени Оллоҳ таолога қарши мағрур қилди, алдаб келди.
Устимизга бостириб келишдан мақсадинг — бизнинг томиримизни қуритмагунча қайтмаслик
бўлгани ҳақидаги сўзларга келсак, Оллоҳ таоло йўл қўймайдиган иш бу. Ҳақ таоло гўзал
натижани бизга беражак. Бир куни менинг Лот ва Уззони, Исоф ва Ноилани, Ҳубални қандай
парчапарча қилишимни кўрасан. Буни сенинг эсингга соламан, эй Ғолиб ўғилларининг аҳмоғи!»
(«Инсанул уйун», 2/ 657.)
Бу мактуб ҳам Абу Суфённинг мактубини олиб келган одамнинг қўлига берилди.
ҚУРАЙЗА ЯҲУДИЙЛАРИ САРИ
Сарвари коинот Пайғамбаримиз (с.а.в.) йигирма кундан ошган оғир дамларнинг чарчоғини
чиқариш учун уйларига келдилар. Қуролларини олиб қўйдилар, ювиниб, пешин намозини
масжидга чиқиб ўқидилар. Намоздан сўнг ҳамма уйуйига тарқалди, Фахри коинот ҳам қайтиб
уйга кирдилар. Аср намози яқинлашмоқда эди. Иттифоқо, кўрган кишининг ҳаваси келадиган,
чиройли юзли, басавлат, лекин устибоши чангтупроқ, қуролланган бир одам кўринди.
Унинг
келганини ҳеч ким билмай қолди.
У ким эканини Олий Мавлонинг хос илҳоми орқали Пайғамбаримизгина билар эдилар.
Ё Расулуллоҳ, ташладингизми қуролингизни?! Биз ханузгача қуролларимизни ташламадик.
Раббим сизга саломлар йўлламоқда. Қани, юринг, кетамиз!
— Қаёққа?
— Бу томонга! дея Қурайза қабиласи яшайдиган макон тарафга ишора қилди. Мен
кетяимаи, сиз етиб боргунингизча уларни бир силкитиб қўяй.
Қурайза қабиласига олиб борадиган йўл устида турган мусулмонлар Калб қабиласидан
Диҳйа исмли кишини зирҳли ва қуролланган ҳолда кўришди. У хайбат билан одим отиб
борарди. Бир қараган иккинчи қарашга ботинолмайдиган даражада дахшатли эди важоҳати.
«Диҳйадай чиройли одам, демак, шунақа азаматли ҳам эканда!» деб ҳайратланишди. У ёлғиз
эди. Ғайратидан, хозир етиб борадию тўполон кўтариб юборади, олдидан чиқканни ер
тишлатади, ҳаммани паришон этади, деб ўйлаш мумкин эди.
Нима қилмоқчи ўзи бу одам?! Узоқ давом этган ва хақиқатан ҳамманинг
жонига теккан
ғавғолардан кейин бу қадар ҳирс билан ва бир ўзи қандай савдони бошлаяпти?! Одамлар ҳеч
нарса тушунмай лаб бурганча қолаверишди.
Дихйа қиёфасида келган Жаброили амин (а.с.) кетаркетмас, Расулуллоҳ (с.а.в.) Билолни
чақирдилар, унга керакли кўрсатмани бердилар. Ўзлари дарҳол қуролларини яна такдилар.
Бу орада саҳобалардан бири кўчамакўча айланиб: «Расулуллоҳ буюрдилар: ҳеч ким
Қурайза юртига бормасдан аср намозини ўқимасин, тез тўпланинглар!..» деб жар солиб чиқди.
Чарчоқлар бир зумда унутилди. Мўминлар қуролларини олиб кўчага отилишди.
Оллоҳнинг ва расулининг амри бажо этилиши керак, ахир.
Йўл
охирлар экан, қуёш ҳам ботиш палласига кирди. Қурайзага етиб боргунча ботиши
мумкин. Шу сабабли баъзилар: «Расули акрамнинг асл мақсадлари бизни тезлатиш эди.
Ниятлари амалга ошди. Энди вақтини ўтказмай намозимизни ўқиб олганимиз яхшироқ»,
дейишди ва намозларини йўлда адо этишди.
Бошқа гуруҳ мўминлар эса: «Жанобимиз, Қурайзага бормай асрни ўкиманглар, деганлар»,
деб йўлда намоз ўқишмади. Шу билан бирга, намозини ўқиганлар ўкимаганларга Ҳеч
нарса
демади. Ўқимаганлар ҳам ўқиганларга бирор қаттиқ гап гапирмади. Вазиятдан хабардор бўлган
Жанобимиз эса «Фалончилар тўғри йўл тутибди», демадилар. Бу билан ҳар икки гуруҳ ҳам
мақсадга мувофиқ иш қилганини англатган бўлдилар. Ўзлари ўшанда аср намозини йўлда
ўқидиларми ёки Қурайзага бориб ўқидиларми бу ёғи бизга қоронғу.
Қурайза қабиласига биринчилардан бўлиб етиб келган Ҳазрати Алини яҳудийлар қаттиқ