www.ziyouz.com кутубхонаси
35
— Э, қўйсанг-чи. Шундай катта даргоҳда ишлаб юрибсан. Тошкентда танишларинг кўп.
Саттор мийиғида кулиб, ерга қаради:
— Майли, таъминот бўйича ишлайдиган одамларин-гиз Тошкентга борганда киришсин.
Қўлимдан келса жо-ним билан...
Раис Сатторнинг оиласи тўғрисида ҳам гап очмоқчи бўлди-ю, аммо йўл устида буни ўзига
эп кўрмади.
— Бир келгин. Гаплашамиз, — деди-да, машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Саттор уйга қайтаётиб йўл-йўлакай Розияни ва у билан бўлган сўнти учрашувни эслаб
кетди. Ўшанда Розия «ҳа» деса ҳозир шу кунларда Саттор Ойшахон билан ўйди-чиқди бўлиб
юрармиди? Унда Ойшахоннинг бутун қариндошлари, шу жумладан, мана бу миқти раис
Сатторга қанчалик қаҳру ғазаб билан қараган бўлишарди... Онаси Хосият холанинг аҳволи нима
бўлар эди? Бурноғи йил Сатторнинг отаси ўлгандан бери кампир ҳийла чўкиб, мункайиб
қолган, Сатторнинг иморатсоз уста акаси районга кўчиб кетган, синглиси кўшни қишлоққа
тушган. Хосият хола ҳозир кичик келини Ойшахонга суяниб юрибди.
«Ҳаракат килиб, муроса йўлини тутиш керак, тақдирда бори шу бўлса, иложим қанча!»
деган ўй билан Саттор ҳовлига кирди.
Ойшахон бугун бригадирдан жавоб олиб, уйда қолган, аллақачон нонуштани тайёр қилиб,
Сатторни кутиб ўтирган эди.
— Вой, Сатторжон ака, қаёкларда юрибсиз? Сиз яхши кўрасиз деб аччиқ мастава қилган
эдим... Келинг тезроқ!
Ойшахон жуда очилиб кетган, кўриниши қувноқ. Эрталабдан қошларига ўсма қўйишга ҳам
улгурган. «Мен эзилган сари бу яйрайди! — ичи музлаб ўйланди Саттор. — Наҳотки ҳеч
нарсани сезмаса?!»
— Аям қани? — буғиқ овоз билан сўради у.
— Аям ҳали чой ичиб олдилар, оч юришга чидамлари йўқ. Ҳозир қуртхонадалар. Чиқинг
айвонга, мен маставани қуяман.
Саггор Ойшахон билан юзма-юз ўтириб, холи суҳбатлашишга тоқати етмаслигини сезди.
— Сен қуявер, мен аямни чақкираман, — деб қурт тутилган хонага кирди.
Бир вақтлар чол-кампир турганда деворларига нақшлар солинган сертокча уй ҳозир қават-
қават сўрилар билан тўлган. Эшик-деразалар ёпиқ, ичкари дим. Ипак қурти иссиқни яхши
кўради. Ҳамма ёқдан худди ёмғир шитир-шитирига ўхшайдиган шитирлаш эшитилади. Барг ва
новдалар орасида ўрмалаб юрган беҳисоб оқ қуртлар тинмай япроқ ейди. Хосият хола уларга
овқат етказиб беролмай овора.
— Ҳорманг!
— Сатторжон, кел, болам.
— Қани, юринг, ўзингиз ҳам овқат енг.
—Айланай сендан, менга илиндингми? Ҳозир, ерга тушган ану жувонмаргларни олиб қўяй.
Булар кечки-да. Режа бажарамиз деб боқяпмиз. Бўлмаса саратон кирди-я!
Хосият хола қўлига курак олди. Сўрининг тагига тушиб кетиб, ерда ғивирлаб ётган уч-
тўртта қуртларни супурги билан авайлаб куракка ўтказди-да, сўридаги барглар устига чиқариб
қўйди.
— Ҳозир буларнинг уйғонган пайти, болам, — деб тушунтирди Хосият хола ўғлига. —
Иштаҳалари карнай. Жайдари тутнинг баргидан қанча берсанг ейди. Барги катта алламбало тут
бор-ку?
— Япон тутими?
— Ҳа, уни кўп суймайди. Уни зўрлаб едирсанг, кейин пиллани ҳам яхши ўрамайди. Булар
шунақа нозикки, вай-вай-вай!..
«Тили йўқ қуртнинг шунча нозик хислатларини билибсиз, — ўйланди Саттор ўзича. —
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |