4
К И Р И Ш
"Биз тезкор техникавий тараққиёт,
шиддат билан ривожланаётган ва
мунтазам янгиланаётган замонавий
юқори технологиялар, ахборот -
компьютер тизимлари асрида
яшаётганимизни унутмаслигимиз керак"
Ислом Каримов.
Ахборот тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга кишилик фаолияти-
нинг турли соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. Уларни яратиш,
ишга тушириш ва кенг қўллашдан мақсад – жамият ва инсон бутун ҳаёт фао-
лиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда инсон фаолиятининг барча ижтимо-
ий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда бойитилган билимлар, ишончли ахборотлар
билан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс
чора тадбирларни ҳамма жойларда тадбиқ этиш тушунилади. Бундан шу нарса
назарда тутилмоқдаки, замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини
ҳамма жойга тадбиқ этиш қабул қилинажак қарорлар самарасини оширади. Бу
фақат
миллий
иқтисод
ривожланишининг
иқтисодий
кўрсаткичлари
ўсишинигина эмас, балки айни пайтда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги
иш жойларини ташкил этиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, атроф–
муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган фундаментал ва амалий фанларда
сифатли илмий ютуқларга эришишни ҳам таъминлайди.
Янги XXI асрда мамлакатларнинг миллий иқтисоди глобаллашиб, ахбо-
ротлашган иқтисод шаклига айланмоқда. Яъни миллий иқтисоддаги ахборот ва
билимларнинг тутган ўрни тобора юксалмоқда ва улар страгегик ресурсга ай-
ланган. Дунёда жамғарилган ахборот ва билимларнинг 90 % сўнгги 30 йил мо-
байнида яратилган. Ахборот ва билимлар ҳажмининг кундан-кунга ортиб бо-
риши миллий иқтисоднинг барча соҳаларида, жумладан, таълимда ҳам ахборот-
коммуникациялар технологияларидан кенг кўламда самарали фойдаланишни
талаб этмоқда.
Ахборот худди анъанавий ресурслар каби излаб топиш, тарқатиш мумкин
бўлган ресурсга айланди. Ушбу ресурснинг фойдаланадиган умумий ҳажми
келгусида давлатларнинг стратегик имкониятини, шунингдек мудофаа
қобилиятини ҳам белгилаб беради дейишга жиддий асос бор.
Ахборот ресурсларини оқилона ташкил этиш ва фойдаланишда улар
меҳнат, моддий ва энергетик ресурслар эквиваленти сифатида намоён бўлади.
Айни пайтда ахборот - бу бошқа барча ресурслардан оқилона ва самарали фой-
даланиш ҳамда уларни асраб авайлашга кўмаклашувчи ягона ресурс туридир.
5
Шундай қилиб, ахборот ресурслари замонавий ахборотлашган жамиятда
ишлаб чиқаришнинг асосий қисми бўлибгина қолмай, балки миллий даромад
манбаи сифатидаги товар ҳамдир.
XXI асрга келиб инсоният тарихида илк бор саноати ривожланган мамла-
катлар ишлаб чиқаришида ахборот иш қуролига айланди. Моддий ишлаб
чиқариш соҳасидан меҳнат ресурсларининг оғишмай ахборотлар соҳасига ўтиб
бориши тенденцияси табора яққол сезилмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки,
ишлаб чиқариш суръати ўсиши ва ривожланиши жараёнида қарорлар қабул
қилиш ҳамда бошқариш учун зарур бўлган ахборот ҳажми ошиб бораяпти. Бу
ўсиш аввало, иқтисодий, техник, илмий, технологик ва ижтимоий тизимлар ва
жараёнларда намоён бўлмоқда.
Ахборот танқислиги билан боғлиқ бўлган бошқарув хатолари жуда
қимматга тушади. Айни пайтда, бошқарув ва ишлаб чиқариш самарадорлиги,
илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича энг кўп ахборотга
эга бўлган тизим ютиб чиқмоқда.
Мутахассислар, биринчи галда иқтисодчиларнинг ахборотга эркин кириб
боришини саноат ривожланиши шароитида бозор иқтисоди самарадорлигининг
асосий шартларидан бири деб ҳисоблайди. Уларнинг фаолияти ва жамият иш-
лаб чиқаришнинг асосий соҳалари у ёки бу маънода ахборот билан боғлиқ
бўлиб иш билан банд бўлганларнинг 40-60 % ни ташкил этади. Ахборот хиз-
матлари жаҳон ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадининг 10% ни таш-
кил қилмоқда. Шунинг 90% АҚШ, Япония ва Ғарбий Европа ҳиссасига тўғри
келади.
Ахборот интеллектуал фаолиятнинг муҳим маҳсулоти саналади. Саноати
ривожланган барча мамлакатларда ушбу маҳсулотларни ўз фойдаланувчилари-
га етказишнинг «усуллари ва воситалари»ни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш
жадал суръатларда олиб борилмоқдаки. Бу ахборот тизимлари ва технологияла-
ри саноатини яратишда ўз аксини топган.
Ахборот технологиялари индустриясининг юзага келиши уларнинг ахборот
жамиятини яратишни қандай таъминлашига боғлиқ. Ахборот технологиялари
индустрияси ахборот маҳсулотлари ва воситаларини ишлаб чиқаради ҳамда ис-
теъмолчиларга етказади. Ахборот маҳсулотлари деганда аввало, анънавий йўл
билан ёки электрон техника ёрдамида олинган турли билимлар соҳаси, шунин-
гдек маълумот ва ахборотнинг бошқа шакллари тушунилади.
Шахсий компьютерларнинг(ШК) оммавий равишда ишлаб чиқарилиши
айниқса ахборот технологиялари саноати учун кенг имкониятлар очиб берди.
ШКлар инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига кириб борди ва мутахас-
сисларнинг билимлар манбаига кириб бориши ҳамда уни бевосита қайта ишлаш
жараёнида қатнашиш имкониятини кенгайтирди.
Ахборот-коммуникациялар технологияларини таълим тизимида қўллашда
шахсий компьютернинг тутган ўрни ошиб бормоқда. 2000 йилда АҚШда 1000
кишига 500 та компьютер тўғри келган бўлса, ахборотлашган иқтисод ҳали ки-
риб бормаган мамлакатларда аҳвол анча жиддий. Яъни Бразилияда - 24, Рос-
сияда - 31, Туркияда - 20, Хиндистонда эса - 3 тага бу рақам тўғри келмоқда.
Интернет орқали савдо-сотиқ қилиш кундан-кунга ортиб бораяпти, жумладан
6
АҚШда ШК Интернет тизимига уланган оилаларнинг 47 % электрон магазин-
лардан товарлар сотиб олишмоқда. Ахборотлашган Иқтисод янги иш
ўринларини барпо этмоқда. Хизматчилар ўз иш жойини АҚШда ўрта ҳисобда 4
йилда, Европада эса 8 йилда алмаштиради. Бундай шароитда узлуксиз таълим-
ни ахборот-коммуникациялар технологияларисиз йўлга қўйиб бўлмайди.
Ахборот технологиялари ривожланиши бевосита улардан иқтисодий объ-
ектларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиши билан боғлиқ. Замонавий ах-
борот технологиялари раҳбарларга, мутахассисларга, техник ходимларга ахбо-
ротни қайта ишлаш ва қарорлар қабул қилиш учун ҳамда тўлиқ ва ишончли
бўлган замонавий ахборот тизимини яратишга кўмак беради.
Ахборот технологиялари маълумотларни қайта ишлашнинг мустақил ти-
зими сифатида ҳам, функциявий таркибий қисм сифатида ҳам ишлайди ва яна-
да йирик тизим доирасида бошқарув жараёнини таъминлайди. Бундай тизимлар
қаторига саноат корхоналари, фирмалар, корпорациялар, молия-кредит ва ти-
жорат-савдо ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жараёнларининг авто-
матлаштирилган бошқариш, илмий тажрибалар, иқтисодий-математик модели,
маълумотларни қайта ишлаш тизими, кутубхона хизмати ва бир қатор соҳалар
киради.
Жаҳонда таълим тизими тезкор суръатларда тараққий этиб бормоқда. Ми-
сол учун Голландияни олиб қарайдиган бўлсак, юқори савияга эга бўлган бити-
рувчилар ишсиз қолмоқда. Шунинг учун ҳам етказаётган кадрларимизга бўлган
талаб даражасини яқиндан ўрганишимиз керак. Агар ички бозоримизда бундай
кадрларга эҳтиёж бўлмаса, Интернет орқали ташқи бозорда уларга бўлган та-
лабни қидириб топишимиз керак. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, АҚШ уни-
верситетларидаги профессорларнинг 85 % ни ҳиндистонликлар таш-кил
қилади. Уларнинг ушбу ютуқларга эришишини аввало аниқ фанларни чуқур
билиши, чет тилларини мукаммал ўрганганлиги ва ахборот-коммуника-циялар
технологияларини миллий иқтисод ва таълим соҳаларида самарали қўллай би-
лиши билан изоҳлаш мумкин.
Ҳозирги кунда нафақат таълим соҳасига, балки миллий иқтисоднинг барча
тармоқларига Интернет, электрон тижорат, электрон бизнес, виртуал тижорат,
виртуал таълим, масофавий ўқитиш, виртуал стенд технологиялари кенг
кўламда кириб келмоқда.
Ахборот-коммуникациялар технологияларининг ҳаётимиз барча жабҳала-
рига кириб келиши бизнес ва таълимни йўлга қўйиш механизмларини тубдан
ўзгартириб бормоқда. Шуни таъкидлаш керакки, жаҳон иқтисодиётининг гло-
баллашиб бораётганида Интернет орқали таълим хизматларини таклиф этиш
борасида меҳнат бозорининг ҳажми чексиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |