14
1.
Дрогобыцкий И.Н. Проектирование автоматизированных
информацион-
ных систем: организация и управление. – М.: Финансы и статистика, 1992.- 208
с.
2.
Информатика: данные, технология, маркетинг / Под ред. А.Н. Рома-нова.
– М.: Финансы и статистика, 1991.
3.
Гулямов С. С. Экономика и информатика. Т.: Меҳнат, 1991 г.
4.
Мишенин А.И. Теория экономических информационных систем. - М.:
ФиС, 1993.
5.
Свириденко С.В. Современные информационные технологии. М.: Радио
и связь – 1989.
6.
Барсуков В. С., Водолазкий В. В. Современные технологии безопасности.
Москва, «Нолидж», 2000 г. - 496 с.
7.
Макарова Н. В., Никалаичук Г. С., Титова Ю. Ф. Компьютерное дело-
производство: учебный курс. - СПб.: Питер, 2002. - 416 с.
8.
Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Хошимходжае в Ш. Х., Мавлютов Н.И.
«Экономическая информация: классификация, коммерческая тайна и информа-
ционная безопасность». Под редакцией академика АН РУз Гулямова С.С.
Ташкент, издательство «Фан» АН РУз. 2002 г.
9.
http://www.rosinf.ru –
«Росинформресурс» бирлашмасининг сервери.
Лойиҳалаштирилаётган ва ишлаб чиқилаётган ахборот маҳсулотлари ва хиз-
матлари ҳақида ахборотлар.
10.
http://www.icsti.ru –
илмий ва техник ахборотлар ҳалқаро
маркази-
нинг сервери. Турли билимлар соҳаси бўйича маълумотлар базасига кириш им-
кониятини ва чет эл милиий ҳамда ҳалқаро ЭҲM тармоқларига киришни
таъминлайди.
11.
http://sunny.ccas.ru/library.html
– Жаҳон кутубхоналари сервери.
45та мамлакатнинг 1000 ортиқ кутубхоналарига киришни таъминлайди.
МАВЗУ - 2. АХБОРОТ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР.
1.
Ахборот ва ахборотга бўлган эҳтиёж.
2.
Ахборотлаштириш, ахборотлашган жамият ва ахборот маданияти.
3.
Информатика, ахборотни кодлаштириш,
маълумотлар ва хужжат айла-
ниши.
«Ахборот» сўзи лотинча «information» сўзидан олинган бўлиб, бирор иш
ҳолати ёки киши фаолияти ҳақида маълум қилиш, хабар бериш, бирор нарса
ҳақидаги маълумот, деган маънони англатади.
Ахборот тушунчаси инсон фаолиятининг барча соҳаларида фойдаланила-
ди. Айни пайтда унинг миқдорий тавсифини, яъни техник–иқтисодий ва фалса-
фий,
шунингдек, гносеологик(ахборот англаш воситаси сифатида), кибернетик
каби бир қатор жиҳатларини фарқлайди.
1. Фалсафий нуқтаи-назаридан ахборот онгга нисбатан иккинчи даражали
деб қаралади. Онг ҳам ўз навбатида борлиққа нисбатан иккинчи даражали.
15
Шундан келиб чиққан ҳолда ахборот сигналларнинг тартибга солинган кетма-
кетлик образи бўлиши лозим. Аниқроқ
айтганда, семантикага(мазмун,
моҳиятли) эга, фикр ташувчи бўлиши керак.
Ахборотнинг моддий ташувчиси ахборотни узатиш ва сақлашни акс эт-
тиргандагина ахборот мавжуд бўлади, акс ҳолда борлиқ ахборотсиз қолади.
Шундай қилиб, ахборот моддий ташувчининг узвий мазмуни ва моҳияти сана-
лади.
2. Кибернетик нуқтаи-назаридан, тирик организм, автоматик ҳаракат-
ланувчи машина ёки инсон-машина тизими томонидан амалга оширилган ҳар
қандай жараёнда(онгли ёки онгсиз равишда) ахборот
юзага келиши, уни қабул
қилиш, узатиш, қайта ишланиши юз беради. Айни пайтда келадиган ахборот
сигналлари объектининг ташқи таъсирларга бўлган реакциясини ишлаб
чиқувчи чиқадиган сигналларга айлантирилади.
Сигналларни узатиш ва ахборотни қайта ишлаш материя ёки
энергиянинг
борлиқ ва вақтда ҳаракатланиши ҳамда объектлар ёки муҳитларнинг ўзаро
алоқаси ҳолатини, таркибининг ўзгаришини юзага келтирувчи ҳар қандай жа-
раёнлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
3. Ахборот назариясида кўпинча «ахборот миқдори» тушунчасидан фойда-
ланилади. Бунда асосан шу нарса англашиладики, ахборот – бу
ахборот олин-
гунча ва олингандан сўнг мумкин бўлган жавоблар сонининг функцияси экан-
лиги
таъкидланади.
Ахборот
ҳаракатланиши
ундаги
мавҳумликни
(ноаниқликни) бартараф этишдан иборат.
4. Информатика назариясида сақлаш, қайта тузиш ва узатиш объекти санал-
ган барча маълумотлар ахборот деб юритилади. Бундай ҳолларда ахборот,
бошқарув мақсадида уни қайта ташкил этиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
5. Иқтисодий – ҳўжалик фаолиятида ахборот деганда,
кенг маънода, атроф
муҳит тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар тушунилади. Бу маълумотлар ат-
роф-муҳит билан ўзаро алоқадан, унга мослашишдан ва унинг ўзгариши жараё-
нидан олинган бўлиши мумкин.
Истеъмолчи нуқтаи назаридан,
Do'stlaringiz bilan baham: