www.ziyouz.com kutubxonasi
67
— Йўқ. У укалари билан шаҳар айланмоқчи бўлиб турувди, шаштини қайтармайлик.
____________
* Ҳукумат идоралари билан ҳамкорлик қилиш ўғри учун ўз қонунларига хоинлик ҳисобланиб,
шундай «унвон» билан тақдирланадилар.
2
Милисахонадан чиқиб, машинага ўтиришгач, ор-қадаги ўғиллари томон қия ўгирилиб:
— Қийнашмадими? — деб сўраганида Абдусамад:
— Йўқ, — деб жавоб қилган, Абдулҳамид эса:
— Фақат билакдан қон олишди, — деб қўшимча қилган эди.
— Нега қон олади? — деб ажабланганди Асадбек.
— Қорадорини ўзимиз истеъмол қиламизми, йўқ-ми — билишмоқчи экан, — деб изоҳ берганди
Абдул-ҳамид.
Асадбек «қийнашмадими?» деб сўраганда тан азобларини назарда тутган, Абдусамад ҳам айни
шу маънода «йўқ» деб жавоб қилган эди.
Одатда милисахонага тушиб чиққан ҳар бир одамдан шундай деб сўрашади. Ҳеч ким, ҳеч
қачон руҳ азоби билан қизиқиб кўрмайди. Кўп қатори Асадбек учун ҳам болаларининг
калтакланмагани муҳим эди. Руҳларининг фарёдини эса у эшита олмас эди. Зотан, айни дамда
ўзининг безовта руҳи ҳам чинқириғини бас қилмаган эди.
Тангри таоло бандаларини хўп ажиб тарзда яратмиш экан. Ҳуда-беҳуда йиғлашни, уввос
тортишни аёлларга касб қилиб бериб, баъзи-баъзида йиғлаши мумкин бўлган эркакнинг
хўнграшини хунуклик либосига ўраб қўймиш экан. Бу йиғининг зоҳирий кўриниши. Ботиндаги
руҳларнинг фарёдига ҳам товуш ато этилсами, дунёнинг қулоқлари қоматга келарми эди...
Абдусамад юкларни текширишда бошланган машмаша қўлга кишан урилиши билан
якунланади, деб сира ўйламаган эди. Сермулоҳаза, босиқ табиатли бўлган бу йигит ўртада бир
қинғир ўйин бошланганини фаҳмлаб, кўпам талашиб-тортишмади. Қони кўпирган, олишмоқ
иштиёқидаги укасини ҳам оғир бўлмоққа ундаб турди.
Алоҳида хонага қўйилганларида Абдусамад сездики, бу томошани тайёрлаганлар эҳтиёт
чорасини унутмаганлар. Терговга чақирилмаётганларидан фаҳмладики, бу томоша замирида
унинг ақли бовар қила олмайдиган бир сир-синоат мавжуд. Бу сир-синоатнинг илдизи
отасининг қилмишларига бориб тақалишини у тасаввур қилиб кўрмади. Алҳол, бу иғвога
хориждаги ҳаётимиз сабабдир, деб гумон қилди.
Улар ўқишга кетишаётганда Берлин девори ҳали маҳв этилмаган бўлса-да, Ғарб деб аталмиш
дунё билан оралиқдаги тўсиқлар олина бошланган эди. Сиёсатчилар Совет Иттифоқининг
ташқи олам билан муносабатида яхшилик сари бурилиш содир бўлаётганини мақтаётган
онларида ўқиш учун Олмонияга отланган ака-ука махсус суҳбатга чорланиб, ватандошлар
билан яқин алоқага кириш баробаринда уларнинг орасидаги гап-сўзлардан хабардор қилиб
туриш вазифаси топширилди. Тақдир ёзуғи шундай эдики, махсус топшириқсиз ҳам улар
ватандошлар билан яқин алоқа ўрнатдиларким, оқибат бу алоқа никоҳ билан якунланди. Никоҳ
ҳақида гап чиқишдан аввал ҳам, тўй арафалари, кейин ҳам ака-ука махсус топшириқни эслаб
туришарди. Сўралгудай бўлса сўровчиларни қандай чалғитиш маслаҳатини пишитиб олишарди.
Бироқ, Олмонияда «топшириқни бажаряпсизларми?» деб биров йўқламади.
«Eнди шу иғво баҳонасида сўрашадими? Сўраш учун бу ерга олиб келиш шартмиди?»
Дунёнинг кўп қинғирликларидан бехабар ака-укалар «махсус топшириқ фақат бизга берилди»,
деб ўйлашганди. Хорижга чиқаётган ҳар бир одам зиммасига шундай топшириқ юкланишидан,
четдаги ватандошларнинг хатти-ҳаракатлари, мақсадлари, гап-сўзлари буларнинг хизматисиз
ҳам махсус идораларга маълум эканидан бехабар эдилар.
Вақтинчалик қамоқхонанинг темир панжарали эшиги шарақлаб ёпилгач ака-ука узоқ вақт гап-
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |