Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
122
Бу сафар ҳам шундай бўлди. Кўз ёшларига сингган марсиядан ёноқлари куйди. Уйғонган 
дардини эса яна қалбига дафн этди. 
2 
Eрининг қариндошлари айтиб кетган гап Зайнабнинг ҳамиятига тегиб, ғазабини уйғотди. У 
«ногирон эрни ким олиб кетади?» деган муаммо уйғонар, деб сира ўйламаган эди. «Бунақа 
нотавонни бошимга ураманми, баттар бўлсин, ким олиб кетса-олиб кетаверсин. Худонинг ўзи 
мени ундан қутқарди. Ёш умримни хазон қилиб жинниманми, энди хоҳлаганимга тегаман...» 
дейиш у ёқда турсин, бунақа бемаъни гаплар ҳатто хаёлига ҳам келмаган эди. Отаси каби 
ўжарлик ғазаб ўтларида ёниб турса-да, онаси сингари тобелик, эрга итоат унинг ҳамишалик 
йўлдоши эди. Тўғри, у Жамшидни севди. Аммо ҳаё қўрғонидан чиқмади. Бу тарзда севмоқ айб 
эмас, балки жувоннинг ўзи учун мислсиз бир азобдир. Қора дорининг хумори кучи билан 
Мардона бошлаган ботқоққа қадам қўйди, бироқ, ботмади. Чунки она томонидан ҳам, ота 
томонидан ҳам етти пушти тоза эди. Кишининг ақли бовар қилмас насл қуввати уни сақлади. 
Эри ўлиб кетган тақдирда ҳам унинг руҳи рўпарасида виждони қийналмас эди. 
Eри ўлмай қолди. Қўлсиз, оёқсиз, тилсиз бўлса ҳам эри бор. Зайнаб бунинг учун Яратганга 
шукр қилмаса ҳам, хотинлик мажбурияти юзасидан нотавон эрга қаноат этмоғи лозимлигини 
биларди. Била туриб, уни парваришлашга ҳозирлик кўрарди. 
Бўлажак заҳматларга ўзини руҳан тайёрлаган дамда қандайдир қариндошлар эрини олиб 
кетишмоқчи бўлишса? Уларнинг бу ҳаракатларини Зайнаб ўзи учун ҳақорат деб билди. 
«Кимсан, Асадбекнинг ёлғиз қизи бўлса, эрга қарамайди, хорлайди» — Зайнабнинг назарида 
улар дўхтирга шундай деб, ўз даъволарини асослашга уринишган. Жувоннинг алами айнан 
шундан эди. «Eримни олиб чиқсамми ё йўқми?» деб иккиланганида ҳам уларнинг бу 
ҳаракатлари, бу гаплари ғазабини қўзғотмаган бўларди. 
Бу гап-сўзлар бўлиб ўтганда Манзура Олмонияда эди. Унинг қайтишини сабрсизлик билан 
кутаётган Зайнаб ҳасрат дафтарини варақлаб, онасига дардларини айтиш умидида эди. 
Акаларини нима сабабдандир Москвада қолдириб келган онаси, келин аяларининг юзларидаги 
маъюслик уни бу ҳаракатдан тўхатди. 
Ҳасрат дафтарининг очилмаганига яна бир сабаб бор эди. Ўша куни эрининг қариндошларидан 
ғазабланиб, ота уйига қайтди-ю, юраги тошиб кетаверди. Уйга ҳам, ҳовлига ҳам сиғмади. 
Ғойибона бир куч уни шифохонага тортаверди. Шунда отаси зиёфат берганда хизмат 
қиладиган ошпазни чақиртирди-да, димлама пиширтирди. Шомга қолмай қайноқ овқатни 
кўтариб, шифохонага жўнади. Унинг назарида уйдаги димлама пишгунча эрининг 
қариндошлари ишни пишитиб, уни олиб кетишгандай эди. Эри ётган хона эшигини очиб, уни 
жойида кўргунига қадар юраги ҳаприқиб кетаверди. 
Ҳамшира боя ташлаб кетилган қайнатмани иситиб ичираётган эди. Шу дамда Зайнаб эрини 
ундан-да қиз-ғанди. Ҳамширани чиқариб юбориб, шўрвани четга суриб қўйди-да, эрини 
димлама билан сийлади. Элчиннинг овқатланишидан кўнгли жойига тушди. Зайнаб лабларини 
артиб қўяётганида Элчин ўзи ҳам кутилмаганда «раҳмат» деди. Паст овозда айтилган бу сўз 
Зайнабнинг қулоқларига ажиб бир роҳатбахш жаранг билан урилди. 
Кейин келганида ҳам айтилди бу сўз. Ундан сўнг эса эри дудуқ бола каби тилга кириб, 
«Зайнаб... ке-чиринг...» деди. Шундан сўнг Зайнабнинг саодат юлдузи чекинмоқдан тўхтаб, 
бахтиёрлик осмонида чарақлай бошлаган бўлди. 
Онаси, келин аялари келишганда эрининг тақдиридан сўз очмади. Манзура «Eринг 
кўринмайдими?» деб сўраганида «сал тоблари йўқроқ», деб қўяқолди. Манзура куёвининг 
қандай хасталик билан оғриганини суриштирмади. Чўғ тегиб қовжираган соч толасидай бўлиб 
қолган қизининг кўриниши уни ташвишлантирди. «Ўзинг тузукмисан? деб бағрига қайта-қайта 
босди. Зайнабнинг кулимсираб «Яхшиман, ойи», дейишидан хавотири босилиб «балки боши 
қоронғудир», деб гумон қилди. Бу нурли гумон хуфтон дилини ёритиб, «есон-омон қутулиб 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish