www.ziyouz.com kutubxonasi
119
Бу гапни эшитиб Асадбек машинадан тушди-да, Жалилга яқинлашгач билагидан ушлаганича
бир-икки қадам нари юрди. «Лайча» дейилганида ким назарда тутилганини англаб турса ҳам:
— Ҳайдарни айтяпсанми? — деб босиқлик билан сўради.
— Ҳа, яна бошқа лайчанг борми?
— Энди... ошнам, ҳадеб унга ёпишаверма.
— Намунча?! —Жалил жириллашини бошламоқчи эди, Асадбек билагини қаттиқроқ қисиб,
силтади:
— Гапни эшит: Ҳайдар ёмонми-йўқми, сендан кўра яхшироқ биламан. Ҳайдар билан орамизда
дўстлик йўқ, иш бор. Шунинг учун сен тинч юр. Илгари осилсанг ҳам энди осилма. Энди у... —
Асадбек «хўжайин» деб юборишига салгина қолди. Гапни бошлашга бошлаб қўйиб якунлашга
тараддудланганини сезган Жалил унга тик қаради:
— Ҳа, тинчликми? Гапиравер.
— Энди у бошқа одам, — деди Асадбек.
— Унинг ўлганда ҳам бошқа одам бўлмайди.
— Сен ҳам одамга ўхшаб бир марта «хўп» дегин. Сен учун у энди йўқ, ўлган, кўмиб ташланган,
билдингми?
— Билмадим. Очиқ гапир, нима бўлди? Масковдан келишинг менга ёқмай турибди.
— Ҳозирча «хўп», деб туравер, қолганини кейин билиб оласан. Энди боравер, уканг соғиниб,
ичикиб ўтиргандир.
Асадбек шундай деб изига қайтди. Жалил эса турган ерида унинг орқасидан қараб қолди.
Х б о б
1
Ҳаммаси ортга чекинди: ота-онасининг мунгли нигоҳи ҳам, Ноиласи билан баҳслашувлари ҳам
энди безовта қилмай қўйди. Бел томонга азоб бераётган оғриқ камайиб, уйқули дамларидан
кўра уйғоқ соатлари кўпайди. Беҳисоб дориларнинг кучидан карахт бўлсада, ўтмиш воқеаларни
идрок этишга уринди. Ана шундай онларда Зелихоннинг «нодонсан, сен бола» деган гапини
эслади. Қамоқдан чиқиб учрашганларида Зелихон бу гапни эркалаш оҳангида айтган эди.
Асадбекнинг гапини икки қилмай эски ҳовлига келиши, унинг ҳукмига итоат этиб, узатилган
тўппончани олганича ташқарига чиқишини ҳар эслаганида Зелихон энди эркалаш ўрнига жаҳл
билан «Нодон!» деб сўкаётгандай туюлаверди. Аслида Зелихон эмас, «Қасоскор ҳам шунчалар
аҳмоқ бўладими!» деб Элчин ўзини ўзи сўкарди. Сўка-сўка қанча ўйламасин, Асадбек
мақсадининг тагига ета олмаётгани баробарида Жамшиднинг пайдо бўлиб қолиши сабабини
англашга ҳам ожиз эди. Уй-ғонган турли гумонлар оқимлари унинг эсини тескари қилиб
юборди. Дастлаб «Асадбек жонимни олишга юбордими буни» деб ўйлади. Қимирлашга ҳам
ҳоли йўқ дамда шунинг қўлидан ўлим топмоғи унга алам қилди. «Eй Худо, менинг азроилим шу
жаллод бўлса, майли, олсин жонимни, аммо озгина фурсат бер менга, ўзимга келиб олай,
менга озгина куч-қувват ҳам бер, ўлсам-да, олишиб ўлайин!» деб нола қилди.
Зелихон Сочидан телефон қилиб «Жамшид тирик» деганидан сўнг асадбеклар оламининг
найрангига тушунмай гангиб юрган Элчин ҳайрону паришонлик гирдобига янада тортилди.
Жамшид «Ҳофиз ака», деб чақиргач, «ўлдирмайди шекилли, жон оладиган одам чақириб
ўтирадими?» деб ўйлади. Жамшид чиқиб кетгач эса: «Нега чақирди? Биз Зайнаб билан
топишдик, сиз ўлимингизни кутиб шу ерда ётаверинг», демоқчимиди?» деган хом хаёли
ҳақиқат мақомига кўтарила бошлади. «Зайнаб энди келмайди», деган фикр бу ҳақиқатга
қувват берди. Сўнг тақдирга тан бериб Зайнабни оқлади: «Ташлаб кетишга ҳаққи бор. Агар шу
мараз унга бахт беролса, бахтли бўлишга ҳам ҳақли!» Элчин шундай тўхтамга келишга келди-
ю, бироқ, «бир қўли билан жонимни олиб, мени бахтсиз қилган одамга иккинчи қўли билан
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |