www.ziyouz.com кутубхонаси
97
тўрт ғилдирак устида юради. Бунинг устига, буёқлар овлоқ...
— Қайнаргача йигирма беш сўм беришганини кўрганман, — деди ўсмир.
Чамаси, бу гап шофёрнинг аламига ермойи сепди, у тутатмоқчи бўлаётган сигаретини ерга урганда,
Мелибой:
— Йўқ, ўртокдар, — деди. — Мен принципиалли одам, ортиқча пул бермайман. Бундан ташқари,
энди... — Қолган гапни ичига ютди. «Энди Қайнаргача обориб қўйишини талаб этаман!» демоқчи эди.
Бу гап ғоят хавфли туюлди: шофёрни буткул қуюшқондан чиқариб қўйиши устига, қишлоққа етгандан
кейин ҳам жанжал кўтарса...
Ҳайдовчи ўпкаси тўлиб:
— Отахон, мен умримда бундай нахалга биринчи дуч келишим, — деди. — Нима қилай, а? Нима
қила-аай? — бақириб юбориб, Мелибойга юзма-юз бўлганди, Мели уни уриб юборишдан ўзини зўрға
тийди-да:
— Мен обком секретариман, — деди. Дегач: «Булар барибир билишарди. Бўлган иш бўлди», — деб
ўйлади. — Энди ажралишамиз. Ўзи, бу машмаша жонга тегди.
Лекин у катта хатога йўл қўйган эди: фуқаронинг вилоят беги — обком секретари ҳақидаги муқим
тасаввурини ҳисобга олмаганди.
Шофёр қотиб қолди.
— Нима, нима?
— Обком секретариман.
Шофёр жаҳл билан олдга юриб қулочкашлаб урди. Мелибой Бўриев — сипогина, ҳатто виқор билан
турган йигит чайқалиб учиб кетди. Шағалга бориб тушди. Шофёр унга интилиб бориб тепа бошлади.
— Обком секретари! Обком секретари эмиш... Ҳе, онангни... сени, апирист! Бошдаям сезган эдим
бир балоси бор, бу маккор, деб... Мана, сенга Қайнарбулоқ! Мана... дилигатлигинг учун!
Механизаторлигинг... Йўқ, бу механизатор ҳам эмас... Вой, отахон-е, шу ерда тўхтаганимни қаранг!
Кўзидан ўт чиқиб кетиб, йиқилгач ақли оғгудек бўлиб қолган Мелибой Бўриев энди фақат юзини
бекитиш учун юзтубан бўлиб олган, миқ этмас, ҳатто тепки тушган аъзосини ҳам қимирлатмас —
ағдарилмас эди.
— Ҳе, онангни... — Шофёр унинг юзини эҳтиёт Қилаётганини, бир сўз қотмаганидан ўз гаплари
ҳаққа чиққанига инониб, тантанавор кулди. — Тур энди! Обкомингга бор... Энағар! Вой, бунинг
тайинли жойи Ҳам йўқ, отахон! Қани, машинага киринглар. Худо ҳаққи, айтмади... Ҳозир юртда ким
кўпайган — рэкетчи, апирист.
— Рост, рост, — деди қария. — Замон бузилди... Ҳе, лаънати-э.
Шофёр эшикни очаркан, яна кулди.
— Обком секретари! Сал пастроқ туш...
— А, бўлса-чи, обком секретари бўлса-чи? — деди ўсмир. — Мен райком секретарини кўрганман,
худди шундай кийиниб пахтада юрган эди.
— Пахтанг бошингдан қолсин. Кир ичкарига!..
— Биздан қанча, болам?
— Ўн сўм берасиз, отахон. Мана, неварангиз ҳам бор...
— Ҳе, пулниям қадри кетди.
Шофёр оёғи учида кўтарилиб, ҳамон тўнкарилиб ётган Мелибойга қаради-да, кабинага кириб,
моторни юргизди. Мапшнани яхмалак отгандай қилиб ҳайдаб кетди. Салда унинг орқа чироқлари ҳам
ўчди.
Мелибой, ниҳоят, туриб ўтирди-да, биқинлари қаттиқ зирқираётгани, оғзи шўртак эканини туйиб
тупурди. Хўрсинди ва алам-ўкинч билан тошбекатдаги ёлғиз чироққа қаради.
Сўнг инқиллаб йиғлаб юборди. Тиззалари кўзига манглайини қўйиб хўп силкинди. Бир маҳал
машина товуши эшитилаётгандек бўлиб, ўрнидан қўзғалди-ю, инграб юборди. Бели... нам, майда
тошчалар. Эгнида қалин пахталик борлигига шукрона қилиб қоқинди.
Сўнгра кимдир қараб тургандек қоматини тик тутиб, бекатга йўл олди.
Бу ерлар — чиндан ҳам овлоқ эди. Ўнг тарафда — қоп-қора тоғ сояга ўхшаб турарди, сўл томон —
энига адирлар. Ҳаво намхуш, зах.
Мелибой бекатга бориб тошкурсига ўтиргани маъқулми ёки панага ўтиб ўтирганими — шуни
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |