www.ziyouz.com кутубхонаси
91
Хотин минғирлади:
— Йўқ. Детдомга эмас.
— Кенжанинг уйига! Бўлдими?
— Бекор гап. Уйдан чиққанингизга бир соат ҳам бўлмади.
Ўсар ўнг қўли билан хотинининг башарасига уриб юборди.
— Анави шопир билар экан, — деди Ҳожар.
— Нимани? Нимани?
— Сизни, феълингизни!
— Ҳали унга айтиб бердингми, энағар?
— Ҳа..
— Вой, до-од!
Ўсар газни босди-я! Босди. Бояги «ЗИС» қайтиб келаётган экан, тўқнашиб кетишига оз қолди.
Ниҳоят, жуфт тутлар кўринди. Аста-секин катталаша бошлади. Кейин Ўсар оғзини очиб, лабларини
ялай бошлади: гоҳ ютинади, гоҳ хотинига ялт этиб қараб қўяди.
Ўсар машинани секинлатаркан, кампир суяниб ўтирган тутнинг тоққа қараган ёғигаям боқди: ҳеч
нарса йўқ. Сўнг машинани сал нарига ўтказиб тўхтатди-да, сакраб ерга тушди. Чопиб дарахт
тагигаборди, нега-дир тутнинг шохларига қаради. Кейин эса танани гир айланди ва кампир ўтирган ерга
тикилди: чумолимиди—ерга кириб кетса?..
Қожар кабина эшигини очиб, эрига қараб турарди.
— Нима қиляпсиз? — деб сўради.
— Э!.. Э, ху-до, энағар... — Ўсар оғзини каппа-каппа очиб нафас олганча, қоқ тарафга кўз отди-ю,
кўлнинг у соҳилида уюлиб ётган тошлар, бодомча ва янтоқларга тикилиб қолиб, чуқур хўрсинди. —
Туш энди... Етиб келдик! — деди. — Ҳе, пўкка... Сенга ким қўйиб эди йўлга чиқишни!
Ҳожар ўрдак юриш килиб келди.
— Н-нима гап ўзи?
— Нима, нима... — Ўсар тағин тош уюмлари ёққа боқди. Ва яна хўрсиниб юборди. — Худо урган
бадбахтлармиз... Ў, у кампирнинг биз учун қилган ишлари! Ҳисоби йўқ... — Шунда кўнглига боз
хавотир туша бошлади. — Эй, бўғчасиям йўқ-ку!
— Нима? Шу ерда қолдириб эдингизми?
— Момо-а! — деб чинқириб юборди Ўсар. Сўнг югургилаб қоқнинг бери томонидаги тош уюмлари
устига чиқди. — Момо-оо! Ҳў, энағар, момо-о! — Шунда пайқаб қолдики, нариёқдаги қалама тошлар
орти баралла кўриниб турибди: ҳеч зоғ йўқ. — Э, энангди... Ерга кирдими, осмонга чиқдими? — Оёғи
остига ва кўкка қараб олиб, ҳовлиқиб пастга тушди.
Тут тагига келиб, йўлнинг у бошига кўз тикди, кейин бу бошига. Сўнг кампирни ўтқазган ерига.
— Э, худо! Бу нима кўргулик? Мана шу ерга...
Букри томирга энди Ҳожар ўтириб қолди. Ўсар йўлнинг у бетига ўтди. Кейин тўғридаги сойлик
томонга чопиб кетди. Етди. Булоқ суви тошчалар оралаб оқар, қандайдир ўтроқ қушчалар чий-
чийлашар эди.
Ўсар додлаб, яна орқага қараб чопди. Тут остидан ўтиб, яна тошлар устига чиқди.
— Момо-о... — деди энди овози бўғилиб. — Ахир... — Шунда камшфнинг боя (Ўсар кетаётганда)
кулгани, «Қадимда бўлган экан-да...» деганини эслаб: «Тағин биров-яримга алжиган бўлса...» деб
ўйлади. Ва ўзини — Усарниям танимай қолиши ёдига тушиб, ҳолсиз шивирлади:
— Обкетишибди.
Йигит хотинининг ёнига келди.
— Балки анави шопир обкетгандир, — деди хотини.
— Ҳа, энағар-а, шарманда килдинг-ку! Йуқолган кампир «топилди». Аммо, у ёғини ёзиб
ўтириш шартми?
1990
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |