Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
77
— Шунақа. 
Хўш, бу ерда нимани кўрдинг, нима хулосага келдинг, деб сўрарсиз? 
Мен бу ерда... оддий-жайдари, содда ўзбекнинг кенглиги, тўпорилигини кўрдим. 
Ишонасизми, автобусга ўтирганимдан кейин совуқ ойнадан лайлакқорга қараб йиғлар эдим: ана шу 
ўзбекларнинг бағри кенглиги учун, не-не қийинчиликларга, фақирликка қарамай, феъли тор бўлмаган, 
ажиб-афсонавий меҳмондўстлиги инстинкт каби мавжуд қолгани учун... ичимда, ич-ичимдан қувониб 
йиғлардим. 
Узр, суҳбатимиз «ўзбек характери» ҳақида эди. Сизлар айтган зўр-зўр ҳикоялардаям ҳақиқат бор. 
Аммо менинг бу жўнгина, оддийгина ҳикоям — кўнглимдан ўтган нарса эди, азизим. Шунинг учун 
бунинг менга таъсири мутлақо бўлакча. 
1988 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
78
ҲУКУМАТ 
Уруш йиллари Кенгдалада раислик қилганимда бир қозоқ кампир бўларди. Бечора ёлғиз эди, 
бизнинг уй ишларини қиларди. Ўшанда ўтовда турардик. Сигир бор, иккита-учта совлуқ бор, шуларни 
соғарди. Кир-чирни юварди. Ана шу боёқиш «раис» деган сўзни билмасди-да, нуқул: «Ҳукумат опой...» 
йўқ, «Ўқумат опай», деб чақирарди мени. Язнангизниям «Ўқумат оғай» дер эди. У киши — колхознинг 
раиси, мен Шўронинг раиси эдим. 
Нима бало бўлди, мен ҳам қаригандан кейин катталарни «Ҳукумат» дейдиган бўлдим. 
Қодиржонниям «Ҳукумат болам» дер эдим. Ёш кадр, оталари партия, совет ташкилотларида кўп йил 
ишлаган, бообрў одам эди. Урушдан қайтмади. От ўрнини той босади дегандек, Қодиржон ҳам раҳбар 
бўлиб етишди. 
Аграномликни битирганми-ёв, аниқ билмайман. Лекин, болам, ҳозир ҳам районда уни жуда ҳурмат 
қилишади. Энди... бизга ўхшаган қарияларниям иззатлайди-да. Кўпнинг дуоси — кўл, ҳурмат қилсанг 
— ҳурмат кўрасан. 
Шу киши денг, бизга унча-мунча қарашиб туради-да. Совхоз директори, ҳамма нарса унинг қўлида: 
қозоннинг бошида... Биз ҳам ахир шу жамиятни деб хизмат қилдик. Вақти келганда, оч қолдик, 
қийналдик. Лекин жамиятни деб яшадик... Ҳе, болам, бошимиздан кўп савдолар ўтган: саводсизликни 
тугатишда ўзимизнинг ўлиб кетишимизга оз қолган, қўш хотинликларга қарши курашишда ҳам битта 
Жаъфаров деган кишининг мени отишига оз қолган. «Энағар, хотинларим рози бўлса, яна нима 
дейсан?» деган. Бир ҳисобда ўша одам ҳам ҳақ экан... Лекин замоннинг талаби шу эди: уни 
жавобгарликка торттирдик. Кейин хотинлариям мени уч йил қарғаб юрди. Қулоқ қилиш, тилла 
қидириш вақтларидаям кўп иш қилдик... 
Ҳа, энди мана, қариб, пенсияга чиқдик. Мен тенги дугоналаримдан ҳам учта қолдик. Лекин мен 
содда эканман: пул йиғмапман. Дунёнинг кетидан бўлмапман. Мана, энди пенсияга қараб ўтирибман. 
Язнангизнинг ҳам аҳволи шу. У бечора шунча йил колхоз раиси бўлиб, фақат отни миниб: «Машоқни 
терма! Ғаллани ўрма!» деб умрини ўтказган экан. Аммо-лекин у кишиям жуда ҳалол ишлаганлар. 
Биламанда. Урушдан кейинги қимматчилик йилларида айримлар каламуш, сичқонларнинг уясини 
кавлаб, ғалла-дон топишарди. Ана шуларгача тортиб олиб, ҳукуматга топширганлар... 
Ўғилчамиз шўх чиқди. Боши омон бўлсин, қолгани — шу... «Кенжа болам, кенжа болам, топганимни 
сен же болам», деб юргич эдим. Мана, ёшимиз ўтган-да, бу одам бўлди. Бир нимани ёлчитиб едирмадик 
ҳам. Қайтамга унинг қўлига қараммиз. 
Шопирнинг топгани нима бўлади? Бе, сиз айтадиган шопирлар бошқача. Бунинг машинаси бир кун 
ишласа, икки кун ўзи ишлайди: машинанинг тагидан чиқмайди. «Эна, янги мошин оберинг. Ота, 
далолат қилинг», дейди. 
Бизнинг гапимиз ўтмайди... Қодиржон «янги машина келса, бераман» деган. Ана шундан кейин 
Кенжамиз ўзини ўнглаб олар. Ўғилчаси мактабга борадиган бўп қолди: ҳали қўлини ҳалоллагани йўқ... 
Шу, яқинда денг, афғон шамоли бўлди-ю, анави оғилнинг устини очиб кетди. Кенжабой иримига 
девор кўтариб, устини тахта-картон билан ёпган эди: товуқхона қилган эди. Шунинг томини кўтариб 
ташлади. Э, қиёмат бўлди ўша куни. Кўп зиён етказди у шамол. 
Шунда жиянингиз айтиб қолди-да: «Эна, қани, ўкуматингизга боринг энди. Тўртта шипр берсин», 
деди. 
Шу гапи менга негадир ўтиб кетди. 
— Бораман! — дедим. — Сен менинг ҳукуматимга пичинг қилма! Ҳали ёш боласан! Биз уни 
қурганмиз! О, қандай қийинчилик билан қурганмиз!.. 
Рост-да, уғлим, шу колхоз тузилиш йилларида мен ўн уч-ўн тўрт ёшларда эдим. Энам бечора 
отамдан қолган қўш ҳўкиз билан қўзили совлиғимизгача колхозга берган эди. «Бўлсин, ишқилиб, шу 
жамият бўлсин. Ҳукумат оёққа турсин!» дер эдик... 
Эндиликда шаккоклар кўпайган, болам. О, баъзан бир гапларни эшитасан, бир гапларни! 
Одамларнинг оғзи мана мундай бўлиб кетган. Бизнинг замонларда у оғизларни аллақачон йиртиб 
қўйишарди. Ҳозир тартиб-интизомдан путур кетган. Органлар ҳам яхши ишламайди, мен сизга айтсам... 
— Э, боринг! Шу Қодир ҳукуматингизга бир учранг! — деди Кенжабой. 
— Учрайман! — дедим. Анави туфлимни кийдим. Лениннинг юз йиллигида, Октябрнинг олтмиш 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish