17
Кетаяпмиз-у, ич-ичимдан қувонаман: «Хайрият-е... Одил ака ўзимизники бўп қолди ҳисоб. Йўқ,
бизни ўзиники санайди. Яқинлик шунча бўлади-да... Унинг юришини! Ўз боғида юргандай! Қандай
чиройли...
Вей, одамзоднинг бир-бирига яқинлигида улуғ бир сир, балки қудрат бор-ов! Йўғасам, нега мунча
хурсандман?.. Аллақандай Отабой қишлоғида туғилган бир ўзбек бу ерда, ў-ў, оламнинг бир бурчи-
гўшасидаги ўзбеклар орасида «меники» деб бораяпти... Вей, миллатдаям ўша сир-қудрат бор-ов...
Шукур, бу нарсаларни кашф этганингдан ҳам бахтиёр бўл. Бу — тансиқ ҳолат...
Биласан: дўстлик яхши, яқинлик — яхши... Аммо уни қалбдан туйиш...
Ажаб, шу дақиқаларни орзу қилганмидинг бу ёққа жўнаган онларингда? Йўқ, шунчаки...
Шак-шубҳасиз!» — дейман кейин ва бу масалага нуқта қўяман.
Айтиш лозимки, биз тўртовлон, йўғ-е, бешовлон қандайдир шаҳд билан одим отардик: кимлар экан у
ерда— бизнинг арчалар яқинида бемалол ўт ёқиб ўтирганлар? Ҳаммаёқ қуп-қуруқ ўт-хашакка тўла, бир
гугурт чақиб ташласанг ёки гулханингдан бир чўғ учса, пов этади: ёнғин қоплайди бу оламни. Тутун
ичра қолади бу олам ва кейин ўт сўниб, тутун тарқалганда, жаҳан-нам сиёғини кўрасан киши: бундай
воқеалар бўлиб туради.
Хаёлимдан чўчиб кетиб, тезроқ одим отаман. Ва сезаманки, ўзгалар ҳам мен каби... жим ва жадал бо-
раяпти: чигиртканинг кўплиги-е!
Олдимизда чирт-чирт этиб, ўнг ва сўлга учади: гўё бизга шошиб йўл бўшатади...
Йўлимиз, яъни, қирлар ораси — улкан бир дарёнинг қадим ўзанидек, ва ўзан каби бурилади-да, биз
кенгроқ жойга чиқиб қоламиз.
Кўрамизки, қаршимизда тепалик устидаги мошина ёнида қоққан қозиқдек бир ола-була кийимли
аскар турипти. Қўлида дурбин, карабин-милтиғини сонига суяб қўйган. У милтиқни олиб, дурбинни
қўйворади ва пастликка, яъни, шундоқ қаршимизга қараб нимадир дейди. Ва биз энди кўз-
дурбинимизни унинг овози етиб келган жойларга қаратамиз-у, дафъатан кўрамиз: баланд-баланд
арчаларнинг тагида учтадан-бештадан бўлиб аскарлар, келинг, солдатлар дейин, ўшалар чалқанча
ётишипти, шу кўйи оёқларини чалиштириб олишганки, этикларининг ости бизга қараб турипти. Тўрда
— чапроқдаги қари арча остидан тутун ўрлаяпти, иккита солдат бизга орқа ўгирган ҳолда чўнқайиб
нимадир қилишяпти.
Улардан берирокда, текисгина жойда ўндан ошиқ милтикдар конус шаклида бир-бирига суяб
қўйилганки, қандайдир фильмлардаги жангдан қайтган жангчиларнинг ҳордиқ олаётган чоғини ёдга
туширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |