18
Ажабо, шу дақиқанинг ўзида кўнглимда бир раҳм-шафқат ҳисларини туйдим: бу боёқишлар
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
208
қаердадир — Термизнинг олтмиш даражали жазирамасидами хизмат қилишади: бизнинг чегарани
қўриқлашади...
Аммо шу сониянинг ўзида бу ҳис сўнди: дарвоқе, булар — истибдод тузумнинг қўриқчилари-ку!
19
Тентнинг чети кўтарилиб, кабинадан кимдир эриниб туша бошлади ва арча остидаги аскарлар ҳам
бирин-кетин қоқиниб рёққа туришди. Мен дўстларимга қарасам, барчасида сергаклик: ахир, улар ҳам
Термиздаги воқеаларни эшитиб туришади.
Фақат Одил ака бу ишлардан бехабар эди — бу ҳол тезда билинди.
— Здравствўйте, ребята! — деди Одил ака. Бир-иккитаси қийшайиб-керишиб:
— Привет, — деди.
— Отдихаете?
— Да, так...
Шу пайт кабинадан миқти капитан тушди. Чайқалиб кетди-да:
— Кто они такие? Кто вы такие? — деди бўғилиб.
— Мы здешнне люди. А вы кто такие? — деди Одил ака. Ва бизлар бир-биримизга қарадик.
Барчамизнинг кўзимизда ҳадик пайдо бўлган эди.
— Одил ака, — деб шивирлади Нурилла. — Булар бошқачага ўхшайди...
— Нима? — деди Одил ака Нурилладан жирканган каби. — Бу нима деяпти, эшитяпсизми?
— Эшитдим-у, Термизда...
Мен ҳам беихтиёр «Термизда...» деганимни бил-май қолдим.
Илло, Термизда хусусан Афғон урушидан қайтган Рус аскарлари «хўжайин»лик қилаётгани,
ўзларини баайни «марадёрлар» каби тутаётганини Учқизилда яшайдиган синглим Барнодан ҳам
эшитган эдим. Ўша ердаги аскарлар синглимнинг дўконига ҳам тушишган экан.
Хайрият, уларнинг излари қумда қолгани...
— Причём Термиз? Йўқ, сиз бунинг гапини ўйлаб кўринг. Маъносини...
— Тўғри, менсимаяпти, — деди Исмат. — Лекин, Одил ака, булар билан яхшиликча хайрлашиш
керак... Мениям ғирт эсимдан чиқипти, Термиз...
— Яна Термиз дейди... — Шундай ёнимиздаги арча остидан юкхалтасини судраб жилган аскар
капитанга бир нима деди-да, нарига ўтган пайтида халтанинг оғзидан бирин-кетин иккита оққина қуён
тушиб қолди.
Билмай қолдим — нима бўлди менга? — илдам бориб, қуёнлардан бирини кўтардим. Қулоғидан
тутиб, қорнига боқдим: қизил-қизил эмчаклари бўртиб чиқиб турарди. Назаримда, аҳмоқона
кулимсираб, қуённинг қорнини Одил акага қаратдим.
— Боласи бор, сутга тўла... — Сўнг биқинини кўрсатдим ва ўзим ҳам кўрдим: ичига чўкиб кетган,
ёлғиз ўқ билан отилган. — Мана, ҳали қотмаган...
Фаҳмимча, Одил ака ҳам менинг ҳолатимга тушдими, гангиб келиб, қуённинг маммаларига ва ўқ
тешиб ўтиб кетган кўкрагига эгилиб тикилди. Кейин кўзига қон тўлиб аланглади ва уни шартта
қўлимдан олиб кўтарди.
— Что эта такое? Я у вас спрашиваю? — деди беихтиёр ярим айланиб. Ва капитанга юзланиб қолди.
— Ну, вы отвичайти, товариш капитан?
Энди ўйлаб қарасам, ўшанда мен-у Одил аканинг телбанамо қиёфамиз ва қуённи бемалол томоша
қилишимиз, сўнгра унинг атрофга кўрсатилиши фавқулодда солдатларни тек қотириб қўйган экан.
Капитан бирдан чанг солиб, қуённи тортиб олди ва эгасига отиб юборди.
— Ну, какой ответ тебе надо, казах? — деди. Ва шаҳд билан ёнидан тўппончасини чиқарди. Кейин
негадир хўрланган-таҳқирланган каби овозда чираниб бақирди: — Ребя-ята! Акружать их... этих черна...
их!
Аскарлардан уч-тўрттаси шошилинч милтиқларини қўлга олишди. Қолганлари норози қиёфада бир-
бирига зимдан қарашгани, ҳатто биттаси шофёрга: «Уни ушла» дегандай имо қилганини кўриб, сал
енгил нафас олдим.
Дўстларим карахт эди. Улар ҳам вазиятни англаш-ди ва бир енгиллик сезилди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |