www.ziyouz.com кутубхонаси
183
қишки пиёда ов эсига тушиб, кўнгли бузилди. — Еб битирдик. Қуритдик ўзимиз. Йўқ, биз эмас...»
У беихтиёр юраги устига кафтини босганди, ундан кўз узмай, хўмрайганча сигарет тутатаётган
Ўтбосар:
— Ҳа? — деди. — Пушаймон қилаяпсизми... овлаган какликларингизга? — Сўнг бақириб юборди: —
Эшқувва-ат!
— Лаббай, ака!
— Милтиқниям обкелдингми?
— Йўқ. Опкелайми?
— Ҳа..
— Нима қиласиз? — қандайдир хавфсираб сўради Мансур. — Ўша чилни отасизми?
— Йўқ, мен анави шаллақи каклигингизни отаман, — деди фермер ва жойидан ирғиб туриб, арча
шохларини нари-бери сурганча бу ёққа чиқди.
Мансур ҳам унинг ортидан интилди-ю, тағин дурбинни кўзига тутиб, жарликка қарай бошлади: у ич-
ичидан битта каклик кўришни ва бақириб маълум қилишни истар, шунинг учун: «Э, художон, — деб
пгавирлар эди. — Наҳотки, а?
Кўрсат биттасини... Ахир бутунлай қирилиб кетган бўлиши мумкин эмас! Бу — тоғ... Албатта бор.
Ҳозир чиқади...»
Шу пайт унингтина эмас, балки барчанинг кўнглига ҳаяжон, завқ, сурур ва аллақандай ваҳима
солиб, булар сира кутмаган тарафдан, яъни, чапдаги Ичаксой ёкдан чурр-чувв этган қадрдон-таниш
товуш эшитилиб, нақ тепаларига етганда пасайишди бир жуфт каклик. Аммо пароканда бўлиб,
писинишни унутган тўпдан кимнидир кўришдими — ерга қўндим деганда, қиялаб жарликка қуйилиб
кетишди.
Ана энди Қорақошнинг сайрашини кўринг!
Писиниб ўтирганлар ҳам ихтиёрсиз бир тарзда ишшайишиб ва ҳовлиқишиб, холи ерга чиқишди.
— Табриклайман, фермер бобо, — деди Абулқосим. — Бор экан. Мулкингиз бўшаб қолмаган.
— Уф-ф, — дея курситошга ўтирди Шотўра муаллим ва қандайдир чўккан кўзларида нурли бир
изтироб ила унга-бунга боқиб: — Ўлай агар, ёмон қўрққан эдим, — деди-да, кейин дабдурустдан
мунгланиб қол-Ди. — Ҳе, қирилиб кетайлик биз... Одам-подам эмасмиз... Нимага мундай, а?
— Эшқувваат! — шунда чопиб-эниб кетаётган йигитнинг орқасидан чақирди Ўтбосар. — Қайт!
Мансур ёлғондакам шодумонлик ила:
— Раҳмат-е, — деди. — Бой бобоси, ана, Хойин беканинг сайрашлари бекор кетмади.
— Барибир шунингизни ейман, — деди Ўтбосар. — Нимагаки, бу барибир бир куни гўшт бўлади ё
ҳаром ўлади...
— Унинг-ку бўладигани шу, — деди мусиқа муаллими оғир хаёлларини эсдан чиқаргандек, азалги
қув-шўхчан овозда. Кейин бирдан ҳайқириб юборди: — Келинглар, бир оз ўтирайлик! Ҳўв, старик
Хаттабич, қани, сизни шарафли меҳнат кутяпти! Шу ерда ўтириб ҳам томоша қилаверамиз.
Даврадан четда қандайдир гиёҳни бармоқлари орасида эзиб ҳидлаётган Қоровул чол:
— Зира. Зира экан, — дея жилди. — Ўтбосар, зирангиз кўп экан. Эҳтиёт бўлинг, хомлигида ўриб
кетишади... Кейинги вақтларда жўгилар ҳам бунга ўч бўлиб қолишган. Қаергаки қўш ташласа,
билингки, ўша ерда зира бор.
— Эшитдингми, Қувват? — деб қўйди Ўтбосар ҳансираб турган йигитга ва ўша тасмали халтанинг
замогини чизиллатиб очиб қаради-да, ичидагиларни бирин-кетин чиқариб, курситошлардан бирига қўя
бошлади: нон, олма, ароқ...
Чол ҳам карсонни очиб қўйди-да:
— Шопир ўғлим, тўртта чўпчак терайлик, — деди. — Арчанинг чўғи соз бўлади-да.
Шу пайт Қизилжар ичида овози ўта йўғон, пирча каклик воқ-воқлаб сайради-ю, боядан бери кўксини
пайпаслаб турган Мансур талтайиб кетиб:
— Мен макиённи мана шу хўрозга олиб келган эдим, — деди. Дегач, бу гапнинг замирида пишган
ўй-қарор ётса-да, бунчалик тез айтворганидан ҳайрон қолиб ҳамда энди ўз сўзида турадиган йигит
эканини дарҳол исботлайдиган каби Қорақош сайраётган бутага йўрта кетди.
— Ҳўв, — деди Ўтбосар паришон тортиб. — Сиз чини билан қўйворасизми?
— Албатта! — Орқасига бир қараб қўйди Мансур ва бу ишни тезликда амалга оширмаса, айниб
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |