www.ziyouz.com кутубхонаси
166
ю, ҳалиям ўрисча ишлатади. Айниқса, ичига юз грамм тушса...
— Бас қилинг! — деб юборди муовин. — Шу юз грамм сизнинг ичингизга тушса, мана шундай
лақиллаб қоласиз. Гапни гапга қўшинг... Акамиз савол бердилар. Ҳим, бу киши молнинг кетидан юрган
бир чўпондай гап...
— Тўғри, баъзи масалаларни тушунишда чўпондан ҳам баттарман, — деди Мансур ва чираниб
портлади: — Бу бошбошдоқлик нега? Ҳамма тартибни бузса! Ҳамма бираконер бўлса. Ҳеч ким
ўйламаса табиатни...
— Жуда тўғри гапларни айтяпсиз, — уни рағбатлантирди ўринбосар.
— Ҳатто сизлар ҳам...
— Бизга тегма. Бизлар — винтиклармиз, холос. Винтиклар. Ё хато қилдимми? Йўқ, бизлар кичкина
одамлармиз.
Муовин Мансурга бурилиб ўтирди.
— Бу киши тамом бўлди. Ўзимиз гаплашамиз, ака... Хўш, мудлаонгиз нимайди?
Мансур хўрсинди.
— Мен айтиб бўлдим.
— Йўқ, чаласи бордек.
— Сизлар мени қотил деяпсизлар... Ахир, энг катта қотил— сизлар ҳам-ку? Анавилар ҳам-ку?
— Ўх, қаттиқ кетдинг, ука. — Йўталиб олди мусиқа ўқитувчиси. — Яхши эмас. Бу, бу кўпга келган
тўй.
— Нима?
— Кемага тушганнинг жони бир. Жони бирнинг — нони бир.
— Ҳаммамиз ҳам бир гўр демоқчимисиз?
— Албатта. Сен ҳам шу гўрлардан бири... Ўзингни оқлама. Ҳаракат қилма, укажон, фойдаси йўқ...
Мен ҳозир сени, сенинг ашаддий... табиатнинг ашаддий душманларйдан бири эканлигингни исботлаб
бераман!
— Э, ҳовлиқманг, ака.
— Эй, биродарлар, бу девона нима деяпти ўзи? — Муаллим харсангда энгашиб ўтириб ва қўлларини
сермаб-сермаб гапира кетди: — Уйингда каклигинг борми? Бор. Бўлгандаям — худонинг ғазаби! Вой,
ундай макиённи тарих кўрмаган. Ўзи «пасс!» деса ётадиган хилидан-у, арчазорга борса, бабақ какликни
қочиради. Яъни, сен билан уришаман деб туради Шундай сайрайди — шундай сайрайди, ўлай агар, етти
чақирим наридаги муррук жўжаниям ўрнидан қўзғатади! Билмайман, у нар-модами, бир бало... Ана шу
билан, — Шотўра иршайиб Мансурни кўрсатди, — овга чиқадилар акам. Енларида жела, камида ўтгиз-
қирқта тузоғи бор... Энди, у ёғини тасаввур қилаверинглар. Улай агар, шу тоғнинг ўндан бир ҳисса
каклигини шу йўқотди десам, лоф бўлмайди... — Сўнг қиҳ-қиҳлаб кулди. — Ўзинг айт, ёлғон де.
Синиқиб-жилмайиб турган Мансур:
— Албатта ёлғон, — деди. — Ҳали айтдим-ку, йилида бир-икки марта... — Сўнг бақириб берди: —
Эшитингда-е!
— Қулоғим сенда, укажон.
— Ўлай агар, қилични қиндан чиқарасиз... — У ўзини босиш учун жимиб, чуқур-чуқур нафас олди.
Сўнг: — Каклигим шундай, — деди. — Яширмайман, айтганингиздай...
— Раҳмат, ука.
— Лекин тоғдаги какликларнинг мингдан бирини ҳам олганим йўқ.
— Балки мен ҳисобдан адашган бўлишим мумкин. Дейлик, милонта какликнинг юздан бири
олинсаям...
— Шотўра ака! — қичқириб берди директор-ўринбосари. — Сал босиб ўтиринг, худо хайрингизни
берсин...
— Рост, Тўражон, жиндек сабр қилинг, — деди қоровул чол ҳам.
— Э, мен ҳам бир мисол айтдим-да! — бақириб юборди Шотўражон. — Бу нуқул бизни айблайди.
Ўзи оппоқми? Бе-е!.. Ана, яланг қирда туради. Ҳар тонг юзлаб каклик энади тоғдан. Бунинг ҳовлисига
қўнмайдими? Қўнади. Чунки каклик қаерда дон бўлишини билади. Билади.
— Шу бугун тонгда иккита каклик кўрдим, холос, — деб бўйнига олди Мансур.
— Тегмадинг-а? «Яшасин озодлик!» деб қўйиб юбординг? Шундайми? Балки дон сочгандирсан
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |