www.ziyouz.com кутубхонаси
165
Мансур пиқ этиб кулгач, қария ишшайди, муаллим бошини қийшайтириб, «Бор экан-ку шундай
йигитлар дегандай бўлди, директор ўринбосари чимирилганча қолаверди. — Хуллас, алкаш ўша гапни
айтди. Ўрнидан туриб, бақириб айтди. Кейин ташқарига чиққанда уриш бўп қолди. Елкамизни силаб
ўтирганнинг шериклари қасдлашган экан, ори келиб...Саволингизга жавоб шу... Лекин мен бу нарсани
айтмоқчи эмас эдим.
— Хўш-хўш?
— Ака, мард одам мард бўлиб қолар экан-да... Қамоқда бир чол бор эди. Мана бу кишидан қарироқ,
ҳе, соқоли оқариб қолган. Нимага тушганини айтмас эди. Бир куни ҳалиги-мард жўрабопшмиз билипти.
Соқолинг тўкулгур ўзининг неварасини бузиб қўйган экан. Тўққиз яшар неварасини...
— Воҳ! — деб юборди Шотўра муаллим.
— Худо-ё, тавба қилдим, — деб яна ёқасини тутамлаб ушлади қоровул чол.
— Хўш, кейин... нима бўлди? Нима қилдинглар? — деб сўради директор муовини.
— Нима, бўларди, жўрабошимиз уриб ўлдириб, туалетга ташлаб юборди. — хотиржамгина деди
Мансур. — Ана шу... — Бошини озод кўтарди. — Шу ишни — одам ўлдириш дейсизларми, қотиллик
дейсизларми, менга барибир, лекин ҳукмни маъқуллаганман. Айбим шу..
— Тушунарли, — деди муовин. — Умуман, ҳим, тўғри иш қилибсизлар.
— Ана шунинг учун ичайлик! — тагида озгина ароқ қолган шишани кўтарди муаллим. — Ол энди,
қотил... Сендан қўрққулик! Ҳўв, қария, эшитдингизми?
— Худо-я, тавба қилдим. Ўзинг кечир...
— Ўзбек эди, — деди Мансур ва пиёлани шарт кўтарди-ю, бир қултум олгач, манглайи тиришиб,
соқийга қайтарди. — Бўлди. Ўтмади. Раҳмат.
— Қурутдан шими. Ҳечқиси йўқ. Йўли очилди. Бу ёғига худо пошшо.
— Да-а, — деди ўринбосар Шотўра қуйиб узатган пиёлани олиб, — Хўш, энди ишлар қалай кетяпти,
ишлар, Мансур ака? Бу уйингизгаям кабел тортиб келгандирсиз ?
Мансур кулди.
— Йўқ. Телефонни хушламайман. Кабелнинг ҳам ҳисоби бор... Кечирасизлар, мен сизлардан бир
нарсани сўрасам.
— Бемалол! — Директор муовини пиёлани қури-тиб, чол таъзим ила тутган кабобдан бир жаз олди.
— Раҳмат, отахон. Мансур ака, эшитамиз.
— Шу-у, — Мансур ўйлантириб сўради: — Мана, яқин-яқингача, масалан, ёз ойларида овга чиққан
овчининг милтиғини олишарди. Чунки, — табассум ила давом этди, — ёзда жониворлар тухум босган,
тухумини очиб чиққан бўларди. Макиёнларнинг ҳам болалари ёш — отиш мумкин эмас... Хўш, мен
яхши биламанки, битта айиқ отган одамга фалон минг сўм жарима бор... — деди Мансур дам унга-дам
бунга мўлтираб. — Ахир, бемаврид қаклик отгангаям жарима бор эди-ку? Масалан..
— Мақсад нима, ука?
— Демоқчиманки, мана... ана, милисалар ҳам, ҳокимликдан ҳам юришипти...
— Ҳа-а, тартиб-интизом эгаларининг ўзи қонунни бузяпти демоқчимисан?
— Шундай дейиш ҳам мумкин, — маъқуллади Мансур. — Чунки какликни отиш учун ҳам лимит
бўлиши керак. Масалан, бешта-тўртта отиш учун...
— Марҳамат, — муаллим икки бармоғи орасидан учинчисини чиқарди. — Лимит-а... Лимит
қолдими! Обло акбар! — дабдурустдан фотиҳа ўқиди. — Астағфурилло. Кечирасиз старик. Ичинг-да,
ўзингиз ҳам. Нуқул ейсиз... Уялманг. Олинг. Худо ўзи кечиради. Озодлик замонидасиз. Мустақиллик!
Олинг. Имомга айтаман аммо, олмасангиз...
— Хўп-хўп, лекин биз...
— Сизнинг гуноҳларингиз шунчалар кўпки, мана шу тумандай ўраб туради сизни. Жаннатнинг
эшигини кўрсатмайди. Агар ўшандаям жиндак отиб олган бўлсангиз, мункар-накирниям мана бу
муштумзўрга ўхшаб раз-раз соласиз-да, ўртасидан ўтиб кетасиз. Қарабсизки, тўғри дўзахга тушиб, мана
бу какликдай кабоб бўляпсиз! — Муаллим маза қилиб кулиб юборди. — Сизни ҳеч ким емайди. Чандир
бўп кетгансиз.
Директор ўринбосари ҳам букиллаб кулди-да, кейин жиддий тортиб:
— Шотўра ака, бу киши савол бердилар, — деди. — Менимча, серёзни савол.
— Ўзбекча гапир... Э, нимага ўқраясан? Ўзбекистон мустақил бўпти. Ўзбек тили Давлат тили бўпти-
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |