САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
133
кириб ўтиргани эди. Ҳа-ҳа, шу эди.
Ўзингиздан қолар гап йўқ: бундоқ пайтда эркак зоти борки, маъносиз мамнун тортади. Кўнглида
заррача «қийшиқ фикр» бўлмаса ҳам.
Тилинг бийрон бўла бошлайди ва айтаётган гапларингни «орқада ўтирган киши» ҳам эшитишини
истайсан ҳамда... унга қандайдир мослаб давом этасан.
Лекин каминанинг тилига гап келмас эди.
— Ҳа,
гурунг беринг-е, Болтабой, — дедим. — Халқнинг аҳволи қалай? Бу
Озодлик деган эдик,
етишдик! Горбачёв бобо бир атом уруши қилолмайдиган ишни қип кетди... Баъзилар: «Озодликни нима
қилишни билолмай қолдик», дейишади. Тўғри энди, қафасдаги какликни чиқариб юборинг-чи?
Тоғларга эркин учиб кетадими? Йўқ... Қайтиб келади. Шу маънода Навоий бобомизнинг «Олтин қафас
ичра қизил гул битса, булбулга тикандек ошён бўлмас эмиш» деган байтлари нисбийдир...
— Домла, мен бу томонларини тушунмайман-у, халқ бойияпти... Лекин хасис бўп бораяпти! — деди
Болтабой. — Бундан ташқари, ишсизлар кўпайиб бораяпти. Биздаям анча бор эди... Мисир ака анави
ишларни бошлаб юборди. Тошкентлик битта савдогар йигит бор экан. Қандайдир ассасиянинг бошлиғи!
Балки танирсиз? Хуллас, ўша киши
билан келишибдилар шекилли, у катта пул берган... Хўш, йўл
қурилиши учун. Меҳмонхонани жиҳозлаш учун. Миллий чойхона қуриш учун... Мана шу туфайли денг,
анча одамлар ишли бўлиб қолди. Маошиям ҳалигидай!
— Ҳим, халқ Мисирдан хурсандми?
— Жуда! Мисир ака ўзгармайди-да... Яхшига — яхши, ёмонга ёмон. Қаттиққўллигиям бор.
— Ҳа-а, бу яхши. Халқни ўз бошига ташлаб қўйиб бўлмайди.
— Шу-да: минг қўшчига бир бошчи.
Сирасини айтганда, бу гаплар ҳам маълум ҳақиқатлар эди: ахир, анархиянинг олдини олиш керак-да!
Биз ўрганмаганмиз бундай эркинликка... Шунинг учун ҳам, назаримда,
инсондаги энг табиий,
инсоният даражасидаги ожизликлар ҳам, ёвузликлар ҳам юзага балқиб-балқиб чиқа бошлади: ўғирлик,
шафқатсизлик, порахўрликнинг қандайдир олий шакллари... Меҳр-оқибатнинг кўплардан
кўтарилаётгани...
Бу йўриғда «эркинликка чиққан» дин ҳам ожизлик қилаётгани... Умуман, диний таълимот йўргакдан
сингиши керак кўнгилга! Тўғрими?
Биз эса — суяги атеизм билан қотган одамлар... Ҳа, энди, кўнгилнинг тубида нималардир бор эди.
Мозорнинг туғини олган бир коммунистнинг қўли шол бўлиб қолганини биламан.
Балки унинг ҳам кўнглида ўша «нимадир»дан бўлган-у ночорликдан...
9
Юқоридаги гап-сўзлар билан сизни зериктирмадимми? На илож, биродар? Қаерга борсанг, шу
хилдаги гап...
Нима? Йўқ-йўқ, «Орқадаги киши» суҳбатимизга жилла бўлса-да, қўшилмади.
Қўштегирмондан ўтиб кетдик. Кўприкдан ҳам ўтгач, орқага қарагим келди. Қандайдир хижолат
бўлдим. Болтабой «Қудрат акам бу билан келишган», деб ўйлайди, дедимми? Кейин: «Наҳот шофёрдан
сўрамаган?» деган хаёлга бориб, унга секин шивирладим:
— Бу аёлни танийсанми?
У йўлдан кўз узмай танглайини тақиллатди. Сигарет тутатдим: «Қизиқ-ку?»
Бу орада Пода деган қишлоққа яқинлашиб бора бошладик. Мен охийри ўгирилиб сўрадим:
— Синглим, Қўштегирмон қолиб кетди... Қаерга борасиз?
У аллақачон шундай савол беришимни кутиб, жа-вобни ҳам Болтабой сингари ҳозирлаб қўйгандай:
— Сиз қаерга борсангиз, ўша ерга-да, — деса бўладими!
Карахт тортиб қолдим. Юрак ўлгур гурс-гурс ура кетди. Хаёлда ҳалигидай мавҳум-қизиқ
манзаралар...
«Тавба! — дейман. — Бу қанақаси бўлди!» Болта-бойга кўз қирини ташласам, мийиғида табассум.
Уф, уялиб кетдим: буларнинг олдида мен ҳалигидай — покдомон кишиман-да...
— Бу-а, сиз мени танийсизми? — деб, ярим бурилиб сўрадим.
— Нега танимас эканман? Сиз — Қудрат ака-да, — деди у қандайдир терслик билан. Сўнгра