САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
132
ҳарқалай, шундай дедим:
— Болтабой ука, мана, бирон ҳафтадан бери сизларнинг меҳмонингизман. Ейиш-ичишдан
зориққаним йўқ. Аксинча... Шу, малол келмаса, ресторанга ҳайдасангиз. Мен бирон нарса олволсам...
Шофёр менинг шундай дейишимга жавобни ав-валбаҳор тайёрлаб қўйгандай:
— Йўғ-е, домла, — деди. — Бу мошин — дириктирники. Отнинг қашқасидек маълум. Рестораннинг
олдида кўришса, «Директор нима қилиб юрипти?» дейишади...
Мен унинг бошлиғига содиқлиги учун беш кетдим. Аммо бир андиша ғашимни келтирди: илгари,
ҳув илгари шунақа дейишса, эътироз билдирмас эдим.
Чунки райком котиби — ҳоким, хоқон эди! Панада билганини қилиб, очиқда одамларнинг тирноқча
«нуқсон»ини ҳам туядек қилиб кўрсатар эди: умуман, хўжалик раҳбарларининг ресторанга кириши
истисно ҳол эди. Аммо хилват гўшаларда улар қилган ишни ўша хонлар ҳам қилолмаган-ов...
— Ҳалиям ҳокимдан қўрқасизларми? — дедим.
— Э, домла, ҳоким-ҳокимда... Кейин бизнинг халқимиз ўрганиб қолган... Тўғри, бетгачопарлар
чиқаяпти. Бой фермерлар пайдо бўлаяпти. Ўзимизнинг совхоздаям бор... Мисир ака совхознинг ярмини
фермерларга берган. Техниканиям...
Бунақа гапларни ҳам марказда, хотиним билан уч кун турган пайтимизда, роса эшитган эдим.
— Бўпти. Тўғрига ҳайдайвер, — дедим. — Кейин чапдаги тор кўчага кирасан. Ресторанга орқа
томондан келамиз.
Болтабой жим қолди.
Тор кўчага кираётганда, орқага қарамасдан сўрадим:
— Синглим, шошилмаяпсизми?
— Э, йўқ. Қаерга шошаман, — деди у ғоят бепарволик билан.
«Зўр», деб қўйдим ичимда.
Торкўчадан бора-бора бошқасига тушиб, ресторанга етдик. Орқа томон қоронғи.
Мошинадан тушиб, ошхонага кирдим. Оқ қалпоқ кийиб олган ошпазлар мени таниб, дарров сўраша
кетишди.
— Кечирасизлар, менга биронта ичимлик керак эди, — дедим.
Буфетчини чақиришди. Уям қуюқ сўрашди ва аҳволимдан — чопон кийиб, рестораннинг орқа
эшигидан шумшайиб кирган кишининг, яъни, таникли шоирнинг аҳволидан завқланиб:
—Ароқ йўқ, акажон. Шампан бор, коньяк бор, — деди.
Қамма бизга тикилиб турибди.
— Биттадан беринг, — дедим.
Берди. Ва уям узатган пулимни олмади. Лекин... чўнтагига тиқиб чиқдим.
Яна йўлга тушдик.
Менинг, ҳартугул, кайфим чоғ эди. Болтабойга ҳали — тепадан энаётганда айтган гапларимнинг
бари рост эди-да: бир ҳафтадан буён тирикчилигим шуларнинг бўйнида. Табиий: ичимлик ҳам...
Дарвоқе, Мисирбой меҳмонхона ошхонасидаги холодилникка уч-тўртта турли ичимликлардан ҳам
солиб қўйган.
Do'stlaringiz bilan baham: