www.ziyouz.com кутубхонаси
50
От қозиғини тарвузпояга тепиб-тепиб қоқди.
Хуржун елкалаб, токзор оралади.
Пайкалларда чоллар тизилиб узум узди.
— Хирмон тўлсин-у! — деди отамиз.
— Йўлингиз унсин-у! — деди чоллар.
Отамиз чаққон бўлди. Пайкалга тушди.
Узум бошларини чирсиллатиб-чирсиллатиб узиб, қўлсаватга солди.
Бир бўзбола замбил саватни пайкал бошига қўйди.
Отамиз саватчасидаги узумни пешма-пеш замбил саватга солиб турди.
Замбил узумга тўлди.
Бўзбола чопони орқасини яғринига қайирди. Бир қўлини белига тираб, энгашди.
Отамиз эллик килоча келмиш саватни бўзбола яғринига қўйди.
Бўзбола илон из сўқмоқдан тепа ўрлади.
3
Тепада аёл-қизлар давра қуриб узум тозалади.
Оймомо онамиз-да чап тиззасига тирсаклаб узум тозалади.
Онамиз юзлари сўлғин бўлди. Онамиз кечаги тушлари ўйида бўлди.
Онамиз пешонасида ўтирмиш Барчин хола:
— Қани, Оймомо дўстим, бундайгина... машқингиз паст? — дея кўнгил сўради.
— Шундай, ўзим... — дея маъюсланди онамиз.
— Ай, дўстим, сўраганнинг айби йўқ... у ёқ-бу ёққа югуряпсизларми?
— Ҳа, вақти-вақти билан.
— Вақти деб ўтирасизларми? Иш адо бўлармиди! Уёқ-буёққа чопингизлар, кўрсатингизлар-да!
— Бориб турибмиз.
— Қаерларга бордиларингиз?
Шунда, давра ёппасига сергак бўлди.
Онамиздан бир аёл нарида ўтирмиш Қиммат момо-да қулоқ берди.
— Сўфи Оллоёр ҳазратимга бордик, — деди онамиз.
Қиммат момо бошини сарак-сарак этди.
— Вой бечора-е, вой бечорагина-а! — деди.
— Ҳазратимни зиёрат қилдик. У киши оҳларимни эштдилар шекилли, кўнглимга умид
солдилар...
— Вой шўрпешона-е, вой шўрпешонагина-а! — деди Қиммат момо.
— Иннайкейин, Ҳожар кўрга фол очирдим...
— Вой шўринг қургур-ей, вой шўргинанг қургур-е! Шунча сарсон-саргардон бўпти-я!.. — деди
Қиммат момо.
Онамиз кўкрагига тушмиш рўмоли учини елкасига тирсаклаб ташлади. Бир бош узум олиб,
Қиммат момога қаратиб отди.
Узум Қиммат момонинг бетига бориб тегди. Бети шилт-шилт узум шираси бўлди.
Қиммат момо бетини чангаллаб қолди.
Онамиз забт билан жойидан турди. Қиммат момони юлмоқчи бўлди, юмма-юмма юлмоқчи
бўлди.
Афсуслар бўлсинким, Барчин хола онамизни ушлаб қолди. Тирсагидан етаклаб, холисроққа
олиб бориб ўтирғизди.
— Балчиққа тош отсанг, бетингга сачрайди! Қўйинг, дўстим, шунга тенг бўлманг! — деди.
Онамиз рангида қон қолмади. Олисдан чопиб келмишдай ҳансиради. Қўллари совқотмишдай
қалтиради. Тиззаларига пешонасини қўйиб, ҳўнграб йиғлаб юборди...
— Буники бир бўлмаса, икки бўлмаса, Барчиной дўстим! — дея йиғлади. — Яна тағин хеш
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |