www.ziyouz.com кутубхонаси
94
Палмер стол рақамларини қараб чиқишга ҳаракат қилди, бироқ ҳайъатдаги жойидан
прожекторларнинг чароғон нури остида нимқоронғи танобийда деярли ҳеч нарсани кўриб
бўлмасди. Зиёфатдаги одам у Виржиния билан жувоннинг ўз столига қанча керак бўлса,
ўшанча виски буюртма қилишига келишиб олди. Палмер кўзларини қисиб, устига камида беш-
олтита бўш шиша туриши керак бўлган столни қидириб топиш ниятида танобийни қараб чиқди,
бироқ кўп ўтмай қарийб ҳар бир стол узра бутун бир батарея осилиб турганига амин бўлди.
Бошқа фахрли меҳмонлар қаторида Палмернинг аввал-бошданоқ ўзгачароқ, анча шовқинли
ва афтидан, зиёфат иштирокчиларининг анча бахтиёр оиласидан ажратиб қўйишган эди,
уларни алоҳида хонага ўтқазишганди, у ерда улар спиртли ичимликларга қўл урмай,
ўзларининг ҳайъатдаги столдан жой олишлари керак бўлган дақиқани кутиб ўтиришарди.
Баъзи мулоҳазалардан кейин Палмер шундай хулосага келдики, бу таҳаммулга сабаб кўп сонли
диний назорат вакиллари, сиёсий раҳбарлар ва бошқа ҳурматли шахслар келиши билан боғлиқ
эмас экан. Йўқ, уларнинг барчаси кўзларига уриб турган аёвсиз прожекторлар нури остида
камида икки-уч соат ўтиришларига тўғри келишини жуда яхши биларди. Хоҳлашса-хоҳлашмаса
ичмасдан ўтиришга мажбур эдилар.
Улар ҳайъат столи томон гурс-гурс босиб йўл олганларида ҳар бирларининг миясидан унча
таскин бермайдиган биргина фикр кечди: танобийда ўтирганларнинг улардан бошқа деярли
барчаси ғирт ширакайф. Миллий мадҳия овози остида бошқалар билан бир сафга бориб
тураркан, Палмер мактаб руҳонийси қироат қилган қисқагина дуонинг тугашини кутганча ўзига
виски буюргани нигоҳи билан метрдотел1 ни қидирар эди. Қидириши беҳуда кетди: Палмер бу
ўтакетган оғир ва узоқ жараён сўнгигача ортиқ бир қултум ҳам ичолмади. Оддий меҳмонлар
эса хоҳлаганча мириқдилар, бироқ ҳайъатда тиниқ ва тик боқувчи кўзларини хиралаштирмаган
раҳнамолар қадларини тўғри тутиб, намойишкорона ўтиришлари шарт эди.
Палмер худди илма-тешик шарга ўхшаш идиш тагига тобора чўкиб бораётган музқаймоққа
қараб қўйди ва ҳайъатни қуршаб олган нимқоронғиликка кўзини ўргатиб олишга ҳаракат
қилганча нигоҳини бошқа ёққа олди. Меҳмонлардан аллакимлар столларидан туриб
кетишганди, буни у пайқашга муваффақ бўлди. Одамлар столлар оралиғидаги тор йўллардан
аста-аста у ёқдан-бу ёққа юра бошлашди, қўл бериб кўришиш ва елкадан қоқиб қўйиш учун
дам-бадам эгилар эдилар, гоҳо бир неча лаҳзага тўхтаб олардилар-да, шивирлаб қандайдир
луқмалар ташлаб қўярдилар, сўнг янги танишлар билан қўл бериб кўришиш ва шивирлаб
луқма ташлаш учун бамисоли қисқичбақадай бир ёнлари билан аста бошқа стол томон
сирпанар эдилар.
Кимдир нотиқ минбари олдида турган микрофон четига чертиб қўйди ва танобийнинг барча
бурчакларида кескин темир овози бўғиқ садо берди. Микрофон олдида турган киши йўталиб
олди ва ёзувли қоғозларнинг бутун бир дастасини шатир-шутир қилиб варақлай бошлади.
— Хонимлар ва... — Шу заҳоти у тутилиб қолди ва керакли сўзни қидириб топмоқчидай
шошиб-пишиб варақларни титкилай бошлади. Ниҳоят, ўша сўзни топиб, раислик қилувчи Грорк
исми-шарифли калтабақай, тўладан келган бу одам яна томоқ қирди.
— Хонимлар ва жан... — Микрофонгача етиб келиб, танобийда ўрнатилган
кучайтиргичлардан икки баравар куч билан янграган узлуксиз қаттиқ кулги овозлари унинг
сўзларини босиб кетди. Грорк яна қоғозларни шалдиратди ва ўнг томонида ўтирган қўшнисига
ошкора жаҳл билан қараб қўйди. Бу Вик Калхейн бўлиб, ўтирганига қарамай, боши ёнгинасида
турган Гроркнинг қарийб қоқ миясидан келиб турарди.
— Дўстлар! — яна тилга кирди Грорк. Бу сўз бамисоли улкан қоғоз юмалоғидек ғира-шира
танобийдаги столлар оралиғидан думалаб келди. — Етук ва фахрли меҳмонларимиздан
айримларига сўз беришимдан аввал, аминманки, барча ҳозир бўлганлар уларнинг
чиқишларини интиқлик билан кутмоқдалар, — шу нарсани айтмоқчиманки, сизларга рабби Бэн
Хэйм Фейлбаумни таништиришдек шарафли вазифани бажараётганимдан бахтиёрман, у
сизларга қисқача кириш сўзи билан мурожаат этмоқчи.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |