www.ziyouz.com кутубхонаси
59
— Қизиқ. Менинг отам ҳам нуқул шуни уқтирардилар.
— Моҳияти жиҳатидан бу мусулмонлар тамойили: Оллоҳ — Қаҳрли илоҳдир.
— Кальвинчилар худоси ҳам шундай.
Бернс ғалати ишшшайди, гўё улар иккаласи ҳам ҳозир бир-бири ҳақида кўнгилсиз бирор
нарсани билиб олгандай бўлдилар.
— Афтидан, худо иккаламизда ҳам биттага ўхшайди, — деди у кулимсираб.
— Бироқ сиз менинг саволимга жавоб бермадингиз? — эслатди Палмер.
— Мен унга қандай жавоб беришни билмайман. Сиёсатда иш қандайлигини яхши биламан. У
ерда олаётган ҳар бир нарсанг учун тўлашинг керак, Вуди. Бу катта бозорга ўхшайди. Унда
ҳамма савдо қилади ва айирбошлайди. Бирор нарса олмоқчимисан? Бошқаси истаётган нарсани
унга топиб бер.
Палмер Бернснинг инглиз сигаретасини олиб, дарҳол гугурт чақди, Бернсга ўз чақмоқ
тошини ёқишга имкон бермади.
— Агар бу шундай бўлса, мен тушунмай турибман, нима учун сиз ҳозир Вик Калхэйнга тазйиқ
ўтказмаяпсиз, токи у буни йирик келишув деб баҳоласин. — Палмер сигаретани зўр бериб
сўрди ва мунча бўш бўлмаса бу, деб ўйлади, худди ичингга қизитилган ҳавони тортаётганга
ўхшайсан.
— Мен бу келишувни асраяпман, дўстим.
— Нима учун?
— Сиз учун, азизим, — жавоб берди Бернс ва унинг лаблари алам билан қисилди. — Фақат
сиз учун.
Ўн иккинчи боб
Палмер «Йигирма бир» ресторанидан Ист Ривергача пиёда юрди ва Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти биносидан шимолроқдаги мўъжазгина сайрибоғда бир оз ўтириб дам олди.
Шундагина у оёқлари оғриётганини ҳис қилди.
Унинг Мак Бернс билан тушлик қилиши ҳали бошланмасдан туриб, тўсатдан узилиб қолди.
Официант буюрилган овқатларни келтириб, энди ликопчаларга қўяётганда телефон жиринглаб
қолди. Бернсни қаергадир шошилинч чақириб қолишди. У Палмерга таассуф билдирди-да,
кечирим сўраб жўнаб қолди.
— Ярим соатдан ошмай қайтаман, — дея ишонтирди у Палмерни.
Йигирма дақиқа давомида Палмер дастурхонга тортилган овқатларни тановул қилди, кейин
ресторандан чиқиб, дарёгача сайр қилиб, олти маҳаллани кесиб ўтди. Куз бўлишига қарамай,
ҳаво илиққина эди, шаҳарни қоплаб турган булут қуёш нурини анча юмшатганди. Эсаётган
енгил шамол дарё юзасини жимирлатарди. Шатакчи кема кўпикли из қолдириб сузиб ўтди.
Палмер уни нигоҳи билан кузатиб қолди.
Тоза шамол унинг чеккасидаги сочларини силаб ўтди. У бирдан ўзини енгил, эркин ҳис
қилди. У ўнғайроқ ўтириб олиб, БМТ Котибияти биноси саҳнида бир-бирини суратга олаётган
сайёҳларни томоша қила бошлади.
Оиласи Нью-Йоркка кўчиб келганидан бери у биринчи марта ўзи хоҳлаган нарсани қилди.
Одатда, унинг иш куни кимдир томонидан белгиланган битмас-туганмас конференциялар,
тушликлар, зиёфатлар, турли қўмиталарнинг мажлислари, амалий стратегия масалалари
бўйича учрашувлар, маърузалар, репортёрлар билан мулоқотлар, қўл қисиб кўришишлар ва
суҳбатлардан иборат бўларди. Бундай суҳбатлар унинг ҳиқилдоғига келганди.
Унинг ишдан ташқариги ҳаёти эрталаблари оиласи даврасида нонушта қилаётиб, театрларга
бориш, дам олиш кунларини Эдиснинг қариндоши Жейнинг Роклендкоунтидаги уйида қандай
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |