Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
— Яхши. Ўша Виржиния Клэри чорак кам тўртда ҳузуримга кирсин. 
— Ташаккур, мистер Палмер. Бор гап шуми? 
— Ҳа, бор гап шу. 
— Унда яхши қолинг, мистер Палмер. 
— Яхши қолинг. Вой, тўхтанг! Алло?... Бироқ уларни узиб қўйишганди. Палмер ўзининг 
хонаси қаерда жойлашганини билолмай қолди. Эҳтимол, Бешинчи авенюдаги банк 
бўлимларининг биттасида жойлашгандир, деб ўйлади Палмер. У телефон ҳужрасидан чиқди-да 
Лексингтон-авеню томонга бурилди. Бурчакка етгач, юришни секинлатди, август офтобидан 
кўзлари қамашиб, ёнидан ғувиллаб ўтиб кетаётган шовқинга қулоқ соларкан, унинг ўй-
хаёллари Мак Бернс билан банд эди. 
Бу одам ўша ўзгарувчан хусусиятга эга бўлишига қарамай, унинг асосий белгиларини ҳозир, 
танишувнинг дастлабки босқичидаёқ аниқлаш мумкин эди. Палмерда етарли далиллар 
етишмасди, лекин у шунга амин эдики, Бернс «романтиклар» тоифасидаги энг паст турлар 
вакилидир. Унинг фитналарга мойиллиги, Каракас билан телефонда сирли суҳбатлари, оддий 
воқеаларга ҳам изқуварларча ёндашуви, сирни сақлашга оид қасамёдлари, ниҳоят ўзини 
ҳаддан ташқари саховатли қилиб кўрсатиши, бу сифатларнинг ҳаммаси романтик авантюрачи 
портретини тасвирлаш имконини берарди. Шу боис ЮБТКгагина эмас, бошқа ҳар қандай 
банкка ҳам бу одамга бирор нарсани ишониш мумкин эмасди. 
Палмер шуларни ўйлаганча Лексингтон-авеню бўйлаб, жанубий йўналишда, бирорта ҳам уй 
қолдирмай бузиб ташланган маҳалла ёқалаб кетиб борарди. 
Қурилиш майдонининг зангори рангга бўялган баланд тахта тўсиғи орқасидан 
экскаваторларнинг шовқин-сурони, оғир юк машиналарининг гувиллаши эшитиларди. Палмер 
дарвоза олдида тўхтаб, «Мак-Кормик» фирмасининг баҳайбат юк ағдарма машинаси тупроқда 
чуқур из қолдириб, бузилган уй пойдеворининг парчаланган бетонларини ортганча 
Лексингтон-авеню бўйлаб қаёққадир олиб кетаётганини кузатиб қолди. Нью-Йоркнинг мана 
шундай ўзига хос белгиси — бетиним бузиш ва бунёд этиш жараёнига кўникишимга тўғри 
келади, деб ўйлади. Зеро оғриқли бу жараён бошқа шаҳарларга ҳам тез ёйилмоқда. 
Бу ғоя аслида соғлом ғоя эди, лекин мамлакат иқтисодиёти барқарор ва ривожланаётган 
тақдирда кераксиз хизмат биноларини бузиб ташлаб, шу йўл билан солиқлар пасайишига 
эришиш, кейин қиммат турувчи янги иморатлар қуриш мумкин бўларди. Бу биноларнинг нархи 
устамонлик билан тўқилган қонунлар доирасида солиққа тортилган, қийматлардан олиб 
ташланар ва шу тариқа юқори мансабдорлар орасида ҳозир кенг қўлланилаётган кўчмас мулк 
борасидаги катта кўзбўямачиликларда роса қўл келарди. 
Палмер ҳали ҳам дарвоза олдида турарди. Қурилиш майдонидан чиқиб келаётган 
навбатдаги ағдарма машина уни чангга белаб ўтиб кетди. Умуман, бундай қурилиш учун зарур 
бўлган иқтисодиётнинг бу тарзда қулай ривожланиши фақат тахмин қилинарди ва у худонинг 
инъоми билан осмондан тушгандай ўз-ўзидан барпо бўлади деб кутиб ўтирмасдан, уни бунёд 
қилиш керак, ўйларди Палмер. Ҳатто Винни Эстор ҳам шу атрофдаги биноларни бузишга 
киришганда бунга ишонч ҳосил қилди. Ишга сарфланаётган пуллар тугаб борар, эркин маблағ 
топиш қийинлашарди. Шунда Эстор бу ғояни уддалай оладиган омонатчиларидан бири «Фёрст 
нэшнл сити бэнк» зиммасига юклади. Аммо у ҳам бу қурилишни маблағ билан таъминлашга 
қодир эмасди. Бир вақтлар дабдабали «Эстор Плаза» номи билан юритилган сармоя маскани 
энди «Фёрст нэшнл сити бэнк» деб аталади. 
Палмер яна Лексингтон-авеню бўйлаб юра бошлади. Эллик учинчи кўча муюлишига етгач, 
қурилиш майдончалари орасида омон қолган битта бинони кўриб қолди. Бу эски иморатни 
бузишга ҳали улгуришмаганди. Ялпи вайроналар саҳнида ёлғиз ва ўринсиз турган бу бино 
меҳмонлар ўзларига мўлжалланган торт кесимларини тинчитишгач, тақсимчада қолган сўнгги 
бўлакчани эслатарди. Қизиқ, деб ўйлади Палмер, шу иморатнинг эгаси қанақа нарх сўраган 
экан? Балки бу нархга Эсторнинг кучи етмагандир, лекин «Фёрст нэшнл сити бэнк» маъқул ҳақ 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish