www.ziyouz.com кутубхонаси
32
журналистлар хизматидаги айғоқчи. Бироқ, уни столимизга бир қадаҳ коньяк ичишга таклиф
қилишга арзимайди. Унинг бирдан-бир вазифаси шундан иборатки, сиз билан бир стол
теварагида ўтириб суҳбатлашганимизни қайд этиб, тегишли жойга етказишдир.
— Бизнинг бу ерда ўтиришимизнинг нима аҳамияти бор?
— Мак Бернс билан бу ерга тамадди қилгани келган ҳар қандай одам газета мақоласи учун
мавзу бўлиши мумкин. Бу одам реклама доирасининг оддий вакили, арзон шов-шувлар билан
шуғулланади. Бундан йигирма йил муқаддам мен ҳам шундай бошлаган эдим. У шаҳар бўйлаб
изғиб юради, қандайдир воқеадан хабар топиб, журналистларга етказади.
— Биргаликда журналистларга кўринсак, қайтага яхши бўлмасмиди?
— Ундай қилиш ярамайди, — деди Бернс астагина бошини силкиб. — Вуди, мен, албатта
банк соҳасида ҳали кўп нарсани ўрганишим керак, лекин сиз матбуот ва реклама масаласида
яхшироқ шуғулланишингиз лозим. Мавзу ва мазмунни журналистга тиқиштириш мумкинмас. У
ўз-ўзидан бунда бир гап бор деб шубҳаланиб қолади. Бу мавзу уларнинг қулоғига чалиниши
керак. Шундагина улар олдингизга югуриб келишади. Гап нимадалигини ўзлари қидириб,
аниқлашлари даркор. Зеро, шундагина у ўзини ниманидир сезгандек ҳис қилади. Шундагина
унда бу айнан шундай экан деган ишонч туғилади. Ва шундагина у ўзи мақоласини дадил чоп
эттиради. — Бернснинг қўли стол устидан чўзилиб, Палмернинг қўлига тегинди.
— Диққат. Ана, у ўрнидан тураяпти. У яқинлашганида, ўзингизни уни кўрмаётганликка
солинг.
Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас улар томонга бир семиз киши кела бошлади. Уларнинг
столига рўбарў бўлгач, тўхтаб, сассиз саломлашди. Бернс унга сохта ҳайрат билан қаради ва
шу заҳоти тиржайиб, илтифот кўрсатди:
— И-е, сенмисан? Салом, оғайни Лен.
Ҳалиги киши уларга яқинлашди, гупиллаб шароб ҳиди урилди.
— Мэкки, қадрдоним, Wie geth’s1?
— Ҳамон ўша — эски ҳаммом, эски тос.
— Кўп тушираяпсанми?
Бернс заҳарханда жилмайди:
— Сенга кўп бўлиб кўринса керак.
Лен тушунгандай кулиб, Палмерга ўгирилди.
— Лен Бэннон, — ўзини таништирда қўлини чўзмоқчи бўлиб.
Палмер унинг нигоҳидан кўзини олиб қочиб, бош ирғади.
— Бу Вуди Палмер. Танишинглар, — деди Бернс. — Лекин уни бу ерда кўрганингни унут,
Ленни, оғайни.
Леннининг кўзлари олайди.
— Нима, жиддий гапми?
Бернс бошини чайқаб, жилмайди:
— Лен, азизим, сен хафа бўлмагин-у, ҳамма нарсани тушунавериш сенинг миядор каллангга
ҳам оғирлик қилади.
— О кэй, Мэкки, майли сен айтгандай бўлсин. Seid gesund2.
Лен Бернсга қўлини чўзди, унинг қўлини қисиб қўйди-да, эшикка шошилди.
— Мендан Катта Викка салом деб қўй, — деди у чиқиб кета туриб.
— Мана, бугунги иш ҳам битди. — тўнғиллади унинг орқасидан қараб қоларкан Бернс. Кейин
Палмерга бурилди-да:
— Жуда соз, — деб қўйди.
— Ҳа, майли, у менинг чикаголик банкир эканимни билди, деб тахмин қилайлик, сиз шуни
ҳоҳлагандингиз. Лекин менинг ЮБТКда ишлашим унга ҳали маълум эмас-ку.
Бернс қошларини чимирди:
— Нима бало, матбуотга мўлжалланган ахборотимизни Лэйн сизга кўрсатмадими? — У
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |