www.ziyouz.com кутубхонаси
34
— Сенинг янги ишинг-да, нима бўларди. Айтишларича... «Чикаго трибюн» вакили мендан
сўради, Нью-Йоркдаги «Сан-Таймс» бюросидан ҳам одамлар келишди, Вудс?
— Жерри сенга айтмадими?
— Жерри? — Эдиснинг овози хафалик оҳангини йўқотди ва ўз товуши бўлиб эшитилди.
Болалар — энди унинг ташвиши. Гаплашганда болаларни ҳам эслатиб ўтди. — Буларнинг
ҳаммасига Жеррининг нима алоқаси бор?
— Эдис, бугун эрталаб мен қўнғироқ қилдим, ахир.
— Қўнғироқ қилдинг? Бу ёққа, бизларгами?
— Ҳа-да. Сен йўқ экансан, Жерридан илтимос қилдим...
— Бугун эрталаб мен йўқмидим? Қайси пайт эди? — сўради Эдис.
— Эрталаб саккизда ёки бизнинг вақт билан саккиз яримда.
— Бўлмаган гап, — эътироз билдирди Эдис, яна ўзини дадил тутиб. — Соат ўнгача мен уйда
эдим.
— Мен Жерридан сени қидириб топишни сўрадим. У ўз одати бўйича қаёққадир йўқ бўлиб
кетди-да, кейин келиб сени тополмаганини айтди.
— Э, азизим, унинг ёшидаги қизчадан буни кутса бўлади. — Эдиснинг овозида одатдаги
ишонч оҳанги жаранглади.
— Ҳозир унда турли ўзгаришлар юз бермоқда. Бу табиий.
— Хўп, майли, — деди Палмер. — Яхшиси айт, сизларда аҳвол қанақа?
— Яхши, яшаса бўлади.
Палмер хотини отдан тушса ҳам, эгардан тушгиси келмаётганини тушунди.
— Матбуот вакилларига нима деб айтай, азизим?
— Айт, Нью-Йоркка телефон қилишсин. Ўша хабар менинг розилигимсиз матбуотга вақтидан
илгари бериб юборилган экан. Бундан роса жаҳлим чиқди.
— Нима, бу нотўғрими?
— Йўқ, умуман ҳаммаси тўғри.
— Яхши, мен... — Бирдан унинг овози ўчди, чунки юзини телефондан буриб, ёнида турган
кимдир билан гаплашди. — Майли, азизим, омон бўл, — деди у яна гўшакка.
— Сен мени бу ердан қандай топдинг?
— О, албатта, — деди хоним кимгадир телефон симининг у томонида, — сўзсиз... Азизим,
Нью-Йоркда иссиқми?
— Эдис, мени бу ердан қандай қилиб топдинг, деб сўраяпман? — такрорлади Палмер жаҳли
чиқиб.
— Мен «Юнион лиг» клубига сим қоқдим. У ерда менга банкнинг телефон рақамини
беришди. Банкдаги қиз эса мени шу телефонга улади. Бизда анча совуқ тушиб қолди.
— Мен эса бу ерда нафас ололмаяпман, — деди истеҳзо билан Палмер. — Мен сенга
кечқурун ёки эрталаб телефон қиламан. Яхши қол...
— ... тахминан ярим фунт, миссис Кейж... — сўнг яна баланд овозда: — Нима дединг,
азизим?
— Яхши қол, дедим.
— Яхши қол, азизим.
Суҳбат тугади. Палмер гўшакни қўйди ва қадаҳни бир кўтаришда бўшатди. Бернсга
қараганда эса унинг лабларида енгил ишшайишни фаҳмлади. Унинг бу табассуми жуда сирли
бўлиб кўринди.
— Хўш, бу ёғи нима? — ғазаб билан сўради Палмер.
— Матбуот учун хабарни охиригача ўқинг.
— Қўйинг ўша хабарни.
Бернс ҳеч нима демади. Сўнгра, табассумсиз, ўз қадаҳини кўтарди-да, Палмер билан
чўқиштириш учун стол оша чўзилди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |