www.ziyouz.com кутубхонаси
136
олтмиш милдан ошиқроқ юришимиз керак эди. Шунда барибир броневикни қалин дарахтлар
орасига яшириб қолдиришимизга тўғри келди: ярадорлар тез юргандаги силкинишларга
бардош беролмас эдилар. Грейфсвалддан Волгастгача йигирма мил эди, у ердан
Пенемюндегача эса беш мил ҳам чиқмасди.
— Қанча немисни асир ола олдиларингиз?
— Деярли битта ҳам. Биласизми, буни қўшин қисмларини асирга олиш билан шуғулланиш
деб айтиб бўлмасди. Биз уларга қўриқчилик қилардигу, дурустроқ қўриқлаш имкониятига эга
эмас эдик, чунки сон жиҳатидан улар биздан кўплик қилар эдилар. Биз бу ишни улар бизга
ўзларини қуролсизлантиришга қўйиб беришлари учун бажарар эдик.
— Таниқли немис олимларининг иши қандай эди? Улар нимани мўлжаллар эдилар? Нималар
дейишди?
Палмер елка қисди.
— Олимлар ўзлари анча мағрур турар эдилар, айниқса таниқлилари. Даражалари
қуйироқлари эса, айниқса сиёсий жосуслар, пича аянчли кўринар эдилар. Биз уларни тутиб
олганимиздан кейин, яъни бу воқеа содир бўлгандан бир ҳафта сўнг бир қанча жуда таниқли
олимларни қўлдан бой берганимиз маълум бўлди. Тўғри, бизда фон Браун, Эрике ва Гаусслар
бор эди, бу эса чакки нарса эмасди.
— Гауссми? — қайта сўради Стеккерт.
— Гейнц Гаусс. Портлашлар бўйича эксперт.
— Кейин у нима бўлди?
— Гаусс шу ерда, Қўшма Штатларда, — тушунтирди Палмер, — у бошқаларга қўшилиб
кетган. У... Мен, тўғриси, билмайман, у, афтидан, биронта авиация — ракета фирмасида
ишлаяпти. Бир неча ой муқаддам у ҳақда газеталарда бир нималар ёзишди, агар янглишмасам,
бу “Стар” эди.
— Жим айни шу ҳақда ёзади, — мийиғида кулиб минғирлади Бернс, — бунинг учун у
газетани ўқиб ўтирмайди.
— У ҳақда нима муносабати билан ёзишган эди? — суриштиришда давом этди Стеккерт.
— Ҳозир яхши эсимда қолмаган, — жавоб берди Палмер, — бу қанақадир двигател билан
боғлиқ эди, у янги ёнилғида ишларди, синов чоғида портлаб кетган. Қолганини ўзингиз билиб
олаверасиз.
— Сиз қачон бўлса ҳам ўзларингиз асир олган одамлар билан ҳеч учрашганмисиз?
— Биз уларни асир олмаганмиз, — унинг гапини тузатди Палмер, — бизнинг вазифамиз
шундан иборат эдики, руслардан олдин бу одамларни топиш. Биз ўзимиз билан олиб олган
одамлар эса ўзлари таслим бўлишга аҳд қилишган.
— Сиз улар билан ҳеч қанақанги алоқа ўрнатганмисиз?
— Мутлақо. Хейген билан, ўз-ўзидан маълумки, олдингидай дўстона кўришиб турамиз. —
Бернсга қараб қўйиб ва кейин Стеккерга жилмайиб, Палмер гапида давом этди: — Сизлар
немисларнинг ўзлари билан ёки Эдди Хейген билан гаплашсаларингиз, кўпроқ қизиқ бўлишига
аминман. У ҳозир фуқаролик хизматида ва йирик компаниялардан бирида ишлаяпти.
— Лекин бу сиз айтишингиз мумкин бўлган ҳамма нарса эмас, — гапга аралашди Бернс,
Палмернинг столи томон йўналар ва айни вақтда репортёрга қараб қўяр экан.
— Мен энди бир нарсани сўрамоқчи бўлиб турувдим, — деди Стеккер, — шундай фаолият
билан боғлиқ сиздай бир одам қандай қилиб банк ишига тушиб қолдингиз?
— Бу менинг асосий касбим.
— Яхши. Унда, айтинг-чи, бундай фаолият билан қай тариқа шуғуллангансиз? — сўради
репортёр.
— Бу сиз айтганчалик даражада эмас... — деб Палмер гап бошламоқчи бўлувди ҳамки, Бернс
баланд овозда гапини бўлиб деди:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |