www.ziyouz.com кутубхонаси
131
— Муросасизлик борасида сизнинг тасаввурингиз ғоятда ажиб эканми? Бор-йўғи сўзсиз
таслим-ку! — У оғзига жўжа гўштидан бир бўлак солди-да, уни узоқ чайнади. — Тўғрисини
айтганда, Лэйн сизни ишга таклиф қилмаганида яхши бўларди деб ўйлайман, йигитча. Сиз ҳам
унга ўхшаб камгап экансиз.
— Жуда унчалик эмас.
— Ўзингиз айтгандек, бу масалада сиз ҳали янги эканлигингизни ҳатто ундан кўра кўпроқ
эътиборга олишингиз мумкиндир. Янги одам аввал у ёқ-бу ёғига қараб олиши ва кутиб туриши
керак бўлади.
— Айнан кутиб туриш — менинг фикрим шундай, — деди Палмер.
— Сизга Лэйн Бэркхардт ҳақида баъзи нарсаларни маълум қилишимга ижозат берсангиз, —
гап бошлади Лумис. — У ўзига худди раҳнамодай қарайди, у аслида ҳам раҳнамодир. Унда
юксак парвоздаги раҳбар учун ҳамма нарса бор: у ўзининг қадрини яхши сақлайди, ҳамма
нарсани дид билан қилади, унинг қад-қомати шамшоддай, ўз услуби, жилваси бор, яъни барча
зарурий ташқи фазилатлар муҳайё. Гўё у сафарга буйруқ бериб туриш учунгина дунёга
келгандай. ЮБТК бошлиғи сифатида у ўзининг туғма фазилатларига яна қандайдир жиддий
нарсаларни қўшди — бу улкан молиявий қудрат. Мана шу барчасидан келиб чиқиб, уни ҳамма
тижорат банкларининг раҳнамоси деб ўйлаши мумкинми ёки йўқми, хўш? Аммо бу ундай эмас.
Зеро, ҳеч ким раҳнамо бўла олмайди. Ҳар бир банкнинг тақдири ўзгача; булар барчаси
ўтаверсин-у, худди омонат банклари сингари улар бир-бирлари билан рақобатлашадилар.
“Юнайтед бэнк” учун яхши бўлган нарса унга қариндош бўлган тижорат банклари учун ҳар
доим маъқул келавермайди. Борди-ю, ЮБТК учун бирон нарса номаъқул бўлса, Лэйннинг
раҳнамо сифатидаги барча етук фазилатлари унга у билан рақобатлашаётган банкларни улар
ҳам шундай азият чекаётганларига ишонтира олмайди. Албатта, бунақаси ҳам учраб туради,
ҳар ҳолда. Борди-ю, Лэйнни раҳнамо деб тан олишса, улар яна-да кўпроқ азият чекадилар,
чунки бундай ҳолда уларнинг қисман ўз мустақиллиги билан иш тутишларига тўғри келади.
Синчиклаб қараб чиққанда шундай хулосага келасизки, барча тижорат банклари номидан иш
юритувчи бошлиқ ҳар доим унча катта бўлмаган, иложи борича аллақаёқдаги чекка жойлардан
чиққан одам бўлиши керак, у ҳақиқатан ҳам улканлар ичида миттивой бўлиб кўрингани
туфайли уларнинг умумий манфаатларини намоён этиш учун сайланади. Улканлар уни қўллаб-
қувватлайдилар, чунки бу улар учун ҳеч нарсага арзимайди. Бироқ саҳнага Лэйн чиқиб
келганида, улар унинг ортидан эргашадилар ва чекинадилар. Лэйн ҳам сафлардан шу қадар
олдинга узоқлаб кетадики, энди мусиқа унинг қулоғига чалинмай ҳам қолади.
Фикрнинг ўзидан эмас, Лумиснинг ўз фикрларини ҳеч бир қийналмайдиган сийқаликдан
холи қилиб баён эта олишидан Палмер жилмайиб қўйди.
— Ўйлашимча, темир калтак билан олдинда мағрур кетиб бораётган ва бутунлай ўзи билан
ўзи андармон бўлган одам, — деди Палмер, — бу Бэркхардт эмас. Бу менинг ўзимман.
Улар кўришганларидан буён биринчи марта Лумиснинг оғзи жилмайгандан узун чўзилди.
— Мана буни энди ҳақиқий суҳбат деса бўлади, — мамнуният билан деди у. — Лэйн сизни
қандай аҳволга солишини тушунасизми, йўқми, мени шу нарса қизиқтираётганди.
— Аммо мен ҳозир айтмоқчи бўлган гап сизга ёқмайди, — деди Палмер. — Кўраяпсизми,
менга ажратилган рол, нима десам экан, бировларнинг жатига қолган одам, менимча, шу тўғри
келади...
— Ишонинг, худди шунинг ўзгинаси, ҳа, — тасдиқлади чол.
— Лекин бу мени ташвишлантирмайди ҳам...
Палмер бирмунча муддат қотиб қолгандек туюлган Лумисни кузатиб турди. Кейин Лумис
икки бор бошини ирғади.
— Ҳаммаси равшан, — деди у, — худди шундан чўчиб турган эдим.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |