www.ziyouz.com кутубхонаси
206
оромкурсига ўтирди.
— Номаълум валинеъматга.
Бернс ғайришуурий равишда стаканини кўтарди, бироқ негадир ичишни унутди.
— Вуди, болакай, мен билан ўйин қилма. Сен буларни қаердан олдинг?
Палмер қадаҳни ичиб бўшатди. Кейин чамадонини очиб, бир нечта папка олди.
— Битимлар рўйхати, — деди у. — 30 октябрдан бошланган. Ким сотган. Ким сотиб олган —
ҳаммаси шу ерда.
Бернс ўрнидан туриб, каравотни айланиб ўтди. Палмер уни кузатиб турди. Бернс
кутилмаганда уйғонган қизиқишини яшириш учун иложи борича секин юриб, унга яқинлашди.
— Унда нималар бор экан? — сўради у.
— Ким сотгани, ким сотиб олгани.
— Қани-қани? Улардан нимани англаяпсан?
— Ҳеч нарсани.
— Бутунлайми?
— Бутунлай ҳеч нарсани.
Бернс бошини ёнига эгди.
— Сен мени лақиллатмоқчимисан, Вуди? — у оромкурси ёнига қайтиб, унга ўгирди. Палмер
рўйхат уни қизиқтирмай қўйганини англади.
— Танлашиб олиш учун вақтимиз етарлими? — сўради Палмер.
— Беш — ўн дақиқа.
— Сен Роберт Р. Янг “Нью-Йорк сентрал” устидан назоратни қўлга олган пайтдаги катта
жанжални эслайсанми?
— Албатта. Ким эсламайди?
— Менинг отам банк вакили эмас, йирик акциядор бўлган Уайт маъмуриятига содиқ инсон
сифатида у Янг “Сентрал”ни тортиб олмаслигига ишонарди. Катта можаро очиқчасига
бошланганда у ҳар бир зарбани кузатиб турди, ҳатто у Янгнинг ғалабаси билан тугаганда ҳам
бунга ишонмай юрди.
— Бу чинакамига ғаройиб воқеа бўлган эди.
— Ҳаётий тажрибаларига қарамасдан отам раҳбариятга қарши жанг қилиб, юксак ғалабага
эришиш мумкинлигини тасаввур қилолмасди. У жанжал ва муштлашув акцияларни харид
қилиш борасида Янг талаб қилган оғир таклифларга қарши қилиняпти деб ўйлаган.
— Аслида ҳам шундай эмасмиди? — сўради Бернс.
Палмер яхна ичимлик ҳўплаганича, жилмайди.
— Биз, чамаси, ҳеч қачон буни билолмаймиз. Кўряпсанми, бизнинг кунларимизда очиқ жанг
бошлангунга қадар фақат шовқин-сурон қолади, бошқа муҳим нарсалар унутилиб кетган
бўлади. Жанг сўнгги дақиқага қадар яширин ҳолда олиб борилади. Компанияда раҳбарликни
эгаллаган кимса, етилиб келаётган жанжални фаҳмламай ўз иши билан тинчгина шуғулланиб
юраверади. Вақт-вақти билан улар ҳам қандайдир шовқин-суронни эшитиб қоладилар. Булар
албатта, бошқача фикр юритувчи акциядорларники. Улар бир умр шовқин солишади. Бироқ
раҳбарият ҳақиқий аҳволни тушунмайди. Жуда эҳтиёткорлик билан ҳамма ердан оз-оздан
акция сотиб олишади. Юзтасини бу ердан элликтасини нариги ердан. Бугун мингта, эртага яна
мингта. Буларнинг ҳаммаси меъёрдаги фаолликни билдиради. Яъни, аввалдан ўйлангандек
кўринади.
Бернс бош чайқади:
— Бунақанги суръатда кимнингдир ҳаёти фақат назоратни эгаллаш билан банд бўлади.
— Баъзида яширин ҳаракатлар йиллаб давом этади. Уни тезлаштириш мумкин эмас. Ҳаддан
ташқари фаоллик шубҳа туғдиради.
— Тушунарли. — Бернс соатига қаради.
— Агар югуришимиз керак бўлса, гапимни бошқа бир кун тугатишим мумкин, — деди
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |