www.ziyouz.com кутубхонаси
208
чуқур кириб бордимми?
Бернс ҳайрон тикилди:
— Бу билан нима демоқчисан?
— Ўзимнинг ҳам ишончим комил эмас. Балки, ҳеч гап йўқдир. Балки, таваккалига, ўқ
отишдир.
Бернс анчагача Палмердан нигоҳини олмади. Ва ният бошқа томонга қаради.
— Ҳа, майли, ўйлайманки, сенга ўхшаган пултопар йигитлар учун бу — ҳеч гап эмас.
— Агар сенинг хусусий компаниянгда юз берса, ҳеч қачон “ҳеч гап эмас” деёлмайсан.
— Тўғри айтдинг. Нима қилмоқчисан?
— Палмер идишдагини ичиб тугатиб, ўрнидан турди.
— Гап шундаки, менда ЮБТК акциялари йўқ. Мен оддий хизматчиман. Бу — Бэркхардтнинг
ташвиши.
— У биладими?
— Найрангларними? Билиши керак. Мен айтгандим.
— А? — Бернс ўйчанлик билан пешонасини тириштирди. — Майли, қария, бу — бизнинг
оқшомги ташрифимизга ўзгартиш киритмайди, шундай эмасми? Биз ҳали яна бир нечта
жамғарма банкларини дабдала қилишимиз керак.
— Шундай қиламиз. — Палмер пиджагини кийиб, эшик томон йўналди.
— Албатта. Агар бу вазиятни ўзгартирмаса, — эҳтиёткорлик билан қўшиб қўйди Бернс.
— Нега у вазиятни ўзгартириши керак? — Палмер унга қараш учун тўхтади. — Бирининг
иккинчисига алоқаси йўқ.
У Бернс сусткашлик қилаётганини кўриб, тунд башарасидан бирор нарса уқишга уринди.
Ахир у Бернсга атайлаб биржа аҳволини моҳирона уюштирилган найранг деб тушунтирди. Ва
ЮБТК назоратини қўлга олиш устида кетаётган жангни жамғарма банклар учун бўлаётган
уринишларга алоқаси йўқлигини аниқ таъкидлади. Аслида, мулоҳаза қилди Палмер, иккови ҳам
битта нишонга уришяпти. Оддийгина акция сотиб олиш билан ЮБТКда катта корпарация
устидан назорат қилишни қўлга киритиб бўладими? Бернс бир нарсада ҳақ — ҳаммада шунақа
пуллар бор. Бироқ бундай жангда пул ягона восита бўлмайди, ўйлади Палмер. Банк
дирекциясини обрўсизлантириб, кўпчилик акциядорларни ўз атрофига йиғиши мумкин.
Оқибатда акциялар сонининг аҳамияти бўлмайди. Асосийси, йирик аксиялар кимни ёқлашида.
Агар Лейк Бэрнхадтни руҳий касал, шунинг учун талвасада жамғарма банклари билан ҳисоб-
китоб қиляпти деб гап тарқатилиб, шармандаларча мағлуб қилинса, ана шундагина пулдан
кўра қимматроқ қурол пайдо бўлади.
— Кетдик пастга, сиёсат билан шуғулланамиз, — ниҳоят таклиф қилди Палмер.
— Кетдик. — Бернс зўр бериб хонадан ниманидир қидира бошлади. Ваннага кирди, бир
дақиқача ўтгач, у ердан юзида таажжуб билан чиқди.
— Тумовга қарши доринг борми?
— Бўлса керак.
— Жиндай тумов бўлибман, дорим тугаб қолибди.
— Сигарет сотиладиган докончада кичик қутичалари бўлади.
— Тўғри. — Бернс эшик ёнида турган Палмернинг ёнига борди. Ширин жилмайди.
Қандайдир лаҳзада йўлбарс кўзларидек ўткир кўзлари мулойим боқди. — Сенда керакли дори
бўлишини билардим, болакай.
— Нега айнан менда?
— Билмадим. — Табассум кулгуга айланди. — Шунчаки, хаёлимда бу доридан тез-тез
фойдаланиб турасан, деб ўйладим.
Бернс эшикни очиб, ташқарига чиқди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |