www.ziyouz.com кутубхонаси
205
Палмер ўгирилиб, унга тик қаради.
— Шунинг учун келдимми? Қарз ҳақида гапириш учун-а?
Бернснинг узун, озғин қўллари Палмерга чўзилди, у олифталик билан инкор маъносини
билдирди.
— Вуди, азизим, сени ҳеч қачон бунақа вазиятда ташлаб қўймайман. Ўйлаб кўр, Мак
Бернснинг қарз ҳақидаги шамаларига ким ҳам ишонарди? Бироқ Мак Бернс билан Вуди Палмер
Олбанида бирга юришса — ишонишади. Шубҳалар ҳатто миллион йилда ҳам амалга ошмаслиги
мумкин, бироқ уларга ишонишади. Сенга орзулар ичида яшаганимни айтдим, Вуди.
— Боя айтганимдек, Мак, айнан шунинг учун ҳам сен ҳеч қачон банкир бўлолмайсан.
Бернс бироз жим қолди.
— Раҳмат, — деди ниҳоят.
— Сен бу гапни мақтов деб тушунмаслигинг керак.
— Бунга эмас, имло хатоимни тўғрилаганинг учун раҳмат.
— Қанақа хато?
— Муғамбирлик қилма, Вуди, “Мен шундай дедим”ни сен “Мен айтганимдек” деб
тўғриладинг. Мен айтганимдек. Вуди, мен аҳмоқ эмасман. Шаманг учун раҳмат.
— Бу ҳатто хаёлимда ҳам йўқ эди. Энди кимдан кўпроқ жаҳли чиқяпти?
Бернснинг сарғимтил — қўнғир кўзларида ўзгариш кўринмас, улар хотиржам боқарди. Кейин
бу кўзларда масхараомуз истеҳзо пайдо бўлди.
— Кечир, қария, — деди у. — Сени яхшироқ билиб олганимдан кейин дастлаб нималарни
ўйлаганимни гапириб бераман. — У кўкрагига урди. — Ичим-даги гапларни...
Палмер бўйинбоғини кўнгилдагидек қилиб боғлади. Кутилмаганда хаёлига: Бернснинг
хонадонида тушириб юборган тўғноғичимни Виржиния эмас, у топиб олганда, нима бўларди? —
деган фикр келди. У хаёлларини маълум бир йўналишга солаётгандек, бошини силкитди.
— Нима бўлганда ҳам менда сен қадрлайдиган айрим маълумотлар бор, — деди у.
Бернснинг юзида яна бефарқлик аломати зоҳир бўлди.
— Ҳа?
— Биржа маълумотлари. Хоҳлайсанми?
Бернс кинояли кулимсиради.
— Хоҳлаган пайтингда, азизим.
— Улар сенга кулгили кўринади, — гап бошлади Палмер. — Балки “кулгили” деганим ўринли
эмас, сийқаси чиққан гапдир. Мен ЮБТКнинг акциялари ҳақида гапиряпман.
Бернс кулиб юборди:
— Мана буни янгилик деса бўлади. Улар бир ойдан буён кўтариляпти.
— Бироқ жуда секин.
— Сен катта сакрашни кўзда тутаяпсанми?
— У бошланса ЮБТК акциялари икки кунда 10 бандга кўтарилади.
Бернснинг қошлари туташди.
— Нима учун?
— Ҳеч қандай изоҳга ўрин йўқ. Шунчаки, маълумот.
— Яхши. Қачон?
— Бу — мен аниқ айтолмайдиган ягона нарса.
— Аниқ билмаслигинг ғалати.
— Агар бу сакрашни қандайдир йўл билан якка ўзим тайёрлаганимда, — тушунтирди
Палмер, — сенга “қачон”лигини ҳозир лўнда қилиб айтиб берардим. Бироқ бу менга ҳам, ЮБТК
дагиларнинг бирортасига ҳам боғлиқ эмас.
Бернс оромкурсидан олдинга қараб энгашди:
— Унда, кимга боғлиқ?
Палмер елкаларини қисди. У стаканини олиб, Бернснинг каравотидан нарисидаги
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |