www.ziyouz.com кутубхонаси
214
— Мана шунақа тентакман-да, — деди у гўё ўзига ўзи гапираётгандек. — У пальтони полга
ташлади ва пиджак тугмаларини ечишга киришди. — Самолётда бу ёққа учиб келар эканман,
бутун баданимни қўрқув босди.
Аёл пиджакни пальто устига ташлаб, галстукка қўл чўзди.
— Бу ерга келганимдан кейин ўзимни қўлга олдим. Меҳмонхонага қўнғироқ қилдим. Жавоб
бермаганингдан кейин, сени қўлдан чиқардим, хойнаҳой, йўлда кетаётгандир, деб ўйладим.
Ҳатто шуларни ўйлаб, енгиллашгандек бўлдим.
— Мана, — у галстукни узатди. — Бу ер жуда иссиқ, — давом этди у. — Жомадонингда
халатга ўхшаган бирон нарсанг борми? — Йигит тасдиқ ишорасини қилгач, у кўйлак
тугмаларини ечишга тутинди. — Яна ўзимга-ўзим, майли, тағин бир марта, фақат бир марта
қўнғироқ қилиб кўрай дедим. Улар сени топиб беришди. Ҳамма нарса жойига тушди. Дастакни
жойига илиб, яна қўрқиб кетдим. Шунақа тентакман-да.
— Мени топиб олганингдан хурсандман.
— Ростданми? Менга шунчаки кўнгил учун гапираётганга ўхшайсан.
— Ҳа, мутлақо тўғри.
— Бундай қилма, тўғрисини айтавер.
— Тўғри йўлни танладим, — деди у. — Бошқаси менга ёқмайди.
— Мен бу ҳақда Нью-Йоркда ўйлагандим. Ла Гардиа аэродромида, шунчаки, ўзим бориб,
сенга осиладиган бўлсам, қанақа одам бўлдим, деб ўйладим. Шу тариқа аёл кишининг бемаъни
йўлга кириб кетиши ҳам осон-да. Нима бўлганда ҳам. Кейин бунақа хаёлларнинг мавриди
эмас, деб ўйладим. Яримта севги муносабатлари деган гап йўқ. Шундай эмасми? Бу нарса
бошланган, у мавжуд, давом этяпти, ким-кимнинг олдига боради, у қаерда бўлади — аҳамияти
йўқ деб ўйладим. Ҳатто, ўйлаб туриб, бу менга шунчалик керакми деган хаёлга ҳам бордим.
Самолётга ўтириш олдидан мен ана шундай ҳар хил, қарама-қарши хаёллар қуршовида
эдим. Менга зарурмиди шу нарсалар? Рости билан, нимани хоҳлайман ўзи? Шунга қарамай...
Қисқа жимлик чўкди. Палмер кулимсиради:
— Айт-чи, нима гап ўзи?
— Биласанми, нимага қарор қилдим. Бу менга ҳеч қачон яхшилик олиб келмаслигини
биламан. Лекин бу менга керак! Худди шундай! Яхши эмас, аммо керак! Мантиқсизлик-а?
— Ҳеч қандай мантиқнинг кераги йўқ.
— Албатта. Яна бир марта шундай қучоқла, марҳамат.
— Шундайми?
— Ҳа.
— Нега жим бўлиб қолдинг? — орадан бир неча дақиқа ўтгач, Палмер гап қотди.
— Кўлни қара, — аёл унинг қўлидан ушлаб, дераза ёнига олиб келди. Дарахтлардаги байрам
чироқлари ўчирилган. Ойнинг ожиз ёруғида дарахтларнинг сувдаги акси афсонавий бир
кўриниш зоҳир этганди.
Палмер унинг халати боғичини ечиб, силлиқ, юмшоқ қорнини силашга тушди. Ташқарида
иссиқ шамол турди, аммо дераза ойналари совуқ эди... Палмер Виржинияни дераза тагидан
бир неча қадам берига олиб келди. Кафтлари билан яланғоч кўкрагини ушлади ва унинг
сийнаси учлари бўртиб, қаттиқлашиб бораётганини ҳис қилди. Аёл нималардир деб пичирлади
ва уни хонада осилган парда тарафга қараб тортди. Нур ўтказмайдиган парда сурилди ва
кўлни, дарахтларни, тирқишлардан кираётган кучсиз шамол йўлини тўсиб қўйди. Ёқимли
ҳарорат баданини чулғаб олди. Палмер бир қўли билан Виржиниянинг қўлтиғидан, иккинчи
қўли билан тиззаси остидан ушлаб, ердан кўтарди ва унинг кўкраклари ўртасидаги чуқур жойга
юзини қўйди. Виржиния енгиллашиб қолгандек туюлди.
— Умримда мен кўрган тўшакларнинг энг каттаси шундоқ тўғримизда, очиқ дераза орқасида,
— деб қулоғига шивирлади Виржиния.
Палмер уни ўша хонага олиб чиқди...
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |