www.ziyouz.com кутубхонаси
215
Қирқинчи боб
Аввалига Палмерга номаълум сабабларга кўра Вик Калхэйннинг идораси шаҳар марказидаги
кичкина меҳмонхонадаги кўримсиз бир хонага жойлашганди. Унинг ҳуқуқий идоралари Нью-
Йоркдаги ишбилармонлар маҳалласида, Броуд-стритда бўлиб, у ерга ҳафтада бир мартадан
ортиқ бормасди. Сиёсий қароргоҳи эса Шарқий бир юз ўн олтинчи кўчада ўзи яшайдиган
бинода жойлашган эди. Калхэйнга қарашли бу хонадонни бир вақтлар — аср бошида йирик
партия раҳнамоларидан бўлган отаси эгаллаганди. Бироқ Палмернинг билишича, Калхэйнни
кўпроқ меҳмонхонадаги манзилидан топиш мумкин эди. У сиёсат билан ҳам, ҳуқуқшунослик
амалиёти билан ҳам деярли қизиқмасди.
Бернс бир гал унга вазиятни тушунтиришга уринган, лекин фойдаси бўлмаганди.
— Буларнинг ҳаммаси режалаштирилган ўйин, — деди Бернс. — Ишбилармонлар маҳалласи
Калхэйн мижозларига ҳуқуқшунос сифатида, яшайдиган жойида эса сайловчиларига хизмат
қилади. У бу икки тоифани аралаштириб юбормайди, тушунасизларми? Шаҳар марказидаги
идораси эса ана шу тарзда пухта иш юритишга имкон беради.
Палмер бироз бош қотириб, Бернс нимани назарда тутаётганини англади: Калхэйн, чамаси,
бу меҳмонхонада сиёсий тижорат билан шуғулланади...
Байрамдан икки кун ўтгач, Калхэйннинг хонасига зиналардан кўтарилиб бораётганда Палмер
шубҳаси ўринли эканлигини англади. Ҳатто унинг хонасига бориладиган йўлак ҳам турли-туман
қиёфадаги, сабр-тоқати юзидан сезилиб турган одамларга тўла эди. Палмер уларнинг ёнидан
ўтаётганда бу одамлар хавотир билан қарадилар. Пармернинг хаёлида улар “Бу ким бўлди?
Сиёсий арбобми? Уни танимаймиз. У кимни танийди? Бу ерда нима қилиб юрибди?” —
дейишаётганга ўхшайди. Палмер очиқ турган эшикдан қараб навбат кутиб тик турган ёки
ўтирган ўн иккитача одамни илғади. Стол ортида ўткир нигоҳлардан қаерга қочишни билмай
ўтирган кўҳликкина қизни кўрди. Палмерга кўзи тушган қиз билинар-билинмас таъзим қилиб:
— Ўнгдан навбатдаги эшик, — деди.
Палмер нари юрди. Орқасидан кимнингдир: — Азизам, у мени қабул қиладими-йўқми? —
деган овози эшитилди.
Палмер кейинги эшикни тақиллатиб, бироз муддат кутиб турди, кейин тутқични буради.
Эшик ёпиқ эди. У тутқични қаттиқроқ бураб, эшикни итарган эди, очилиб кетди. Палмер
хонанинг остонасида Калхэйнга рўбарў бўлди.
— Тезроқ кириб, эшикни ёпинг, дўстим, — деди у ўрнидан тураётиб, — Бўлмаса, ҳозир бу
ерга меҳмонхонанинг ярми ёпирилиб келади.
Эркаклар қўл сиқиб сўрашишди. Палмер Калхэйннинг олдида ўзини пакана одамдек ҳис
қилди. Унинг бўйи бор-йўғи беш сантиметрча баланд бўлса ҳам баҳайбат гавдасида биронта
ортиқча мускул йўқ эди. Сиёсий арбоб яна қоғозлар қалашиб ётган стол ортига ўтирди.
Оромкурси суянчиғига суяниб, кулимсиради:
— Мак қани?
— Шу ерда бўлиши керак. — Палмер соатига қаради. — Мен ҳозир йиғилишга боришим
керак. Ихтиёрингизда нималар борлигини менга айтинг, зарур бўлса мен Макка етказаман.
Калхэйн гўё “ҳамма нарса шу ерда” дегандек, қўлини узатиб, кафтларини очди.
— Яхши хабарлардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Менинг Сиракузадаги ходимим жума куни
кечқурун қўнғироқ қилиб, ўзингизни яхши кўрсатганингизни айтди. Нутқингиз,
мулоҳазаларингиз ёқибди. Демак, кейинги ҳафта Буффалода янада яхши бўлади. Бундай
нарсалар занжирли реакцияга ўхшайди. Оғиздан-оғизга ўтиб кетаверади.
— Буниси яхши. Лекин ходимингиз уларнинг жамғарма банклари бўлинмаларидаги
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |