www.ziyouz.com кутубхонаси
223
ривожлантиради, бу...
— Ақли ожизларга сотиш учун кўп миқдорда янгидан-янги ялтироқ буюмлар ишлаб чиқишга
имкон беради. — Гапини кесди Бэркхардт.
— Вуди, эзмаликни йиғиштир, онангни эмгур. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.
— Агар таклифларимни эшитишни истамасанглар, — деди Палмер, — агар етарли пулимиз
бўлса, келинглар, уни арзийдиган ишларга сарфлайлик.
— Биз киммиз ўзи? — дарғазаб бўлди Бэркхардт. — Сен ўзи кимсан? Нега бу ишларга
тумшуғингни тиқаяпсан? Ирма, худо ҳаққи, бу бемаъни гапларни ёзиб ўтирманг, миллий
иқтисодиётимиз йўлига қарши чиқишга ким ҳуқуқ берди сенга? Ким сенга истеъмолчилар
ҳуқуқи ҳимоясини топширди? Агар бу тентаклар борган сари яна қарзга ботишни хоҳлаётган
бўлса, уларга ёрдам қўлини чўзиш керак, ўғлим! Уларни мажбур қила олмаймиз. Мутлақо! Биз
уларнинг талабини бажариб, пул ишлаймиз. Уларнинг ўзи чекланмаган шахсий қарз олмоқчи
бўлса, бунга ёрдам берамиз.
— Айнан сизнинг мана шундай муносабатингиз. — Жавоб берди Палмер, — уларга ўзи учун
ҳар куни янада чуқурроқ гўр қазишга ёрдам беради. Бу бахти қаро тентаклар қарзларини
тўлаш учун пулни қаердан олади?
— Бемаъни сафсата, — деди Бэркхардт. — Вуди, агар сени билмаганимда, кечирасиз, Ирма,
банкка қандай келиб қолганингга ҳайрон бўлардим...
— Банкирлик — шарафли касб, — эътироз билдирди Палмер. — Бунинг устига, жуда
қадимий касб.
Гарри Элдер хавотирланиб кулди.
— Регламент. Ўз ишларимизга қайтайлик, жаноблар. Сирасини айтганда, кўп жиҳатдан Вуди
ҳақ. Агар қарзга боғлиқ эҳтиёт чораларини ишлаб чиқа олсак, мен уни ёқлаган бўлардим.
— Ҳали шундайми? — Бэркхардт сакраб турди. — Сен ҳам у томондамисан, Гарри? Сиз ҳам
йўлини қилиб, курашдан сирғалиб чиқмоқчимисан?
— Тинчланинг, — ғўнғиллади Элдер, — ўтиринг, Лэйн. Бэркхардтнинг юзи қизарди. Оч-
кўкиш кўзлари қисилди.
Қирқ иккинчи боб
Тун ярмида Палмер охирги жуфтларни — Жейн, Эдиснинг холаси ва Тима Кэрвини учинчи
эри билан эшиккача кузатиб келди. Кейинги аёл Эдисдан сал каттароқ, аммо баланд бўйли эди.
Улар Нью-Йоркдан эллик чақирим узоқликда яшар, ярим кечада қийналмаслик учун. “Муқаддас
Рейжис” меҳмонхонасидан бир хона олишган экан. Хайрли тун тилаб, хайрлашаётган чоғида
Палмернинг эсида қолгани фақат шу эди. У ташқаридан кириб, хонага кираётган совуқ ҳаводан
нафас олиб, йўлакда турар экан, фикри тиниқлашиб бораётганини ҳис қилди. Кейин у икки
қаватни эгаллаган меҳмонхонага кириб, олов ёниб турган камин олдига ўтирди.
— Натижа равшан эмас, — деди хонанинг нариги бурчагида турган Эдис.
— Нима?
— Бу ўзига хос тажриба бўлди, азизим. Саккиз кишидан иборат гуруҳ бинони тўлдира
оладими? Жавоби маълум: йўқ.
— Ачинаман, — ғўнғиллади Палмер.
— Бу сенинг айбинг эмас. — Жавоб берди Эдис кулиб. — Энди билиб олдим. Ҳали ҳам
саккизта қувноқ одам буни яхшироқ уддалай оларди деб ўйлайман.
— Уларнинг олтитаси банкир ва иккитаси хотини бўлса, — ўйчанлик билан жавоб берди
оловга тикилиб ўтирган Палмер, — роса ўйнаб-кулиш қийин.
— Янаги сафар ўн икки кишини таклиф қиламиз. Шунда ҳаммаси ажойиб ўтади деб
ўйлайман.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |