www.ziyouz.com кутубхонаси
225
— Наҳотки истеъмолчилар тўлашга қодир бўлмаса?
— Улар қарз муддати узайтирилган фабрикачиларга қарашли корхоналарда хизмат
қиладилар, соғлом ақл эгаси бундай шароитда зарур молларни ишлаб чиқаришга қодир эмас.
Улар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ишчиларни қисқартиришга мажбур. Ишсиз қолган
одам қарзларини тўлай олмайди. Тушунасанми?
Эдис бошини лиқиллатди ва ўз стаканчасини муз орасидан оҳиста олди.
— Мен ҳаммаси автоматлаштиришга боғлиқ деб ўйлар эканман.
Палмер Бэркхардтга ўхшаб аччиқ истеҳзо билан кулиб қўйди, сўнг бу қилиқни қачон
ўзлаштириб олдим деган хаёлга бориб, бир лаҳза тўхтаб қолди.
— Маҳсулот ишлаб чиқариш усули қарз силсиласини ўзгартира олмайди. — тушунтирди у
ниҳоят.
— Унда тамом бўламиз.
— Мен бу бемаъни муаммога шунчалик ўралашиб қолганимдан қолоқ одам деган ном
орттирдим, — Палмер хўрсиниб, ликёр ҳўплади. — Икки нарсагина вазиятни қутқара олади.
Федерал заҳира тизими банкирларга тазйиқ ўтказади. Оқибатда банклар савдогарларга қарз
беришни камайтиради, улар ҳам ўз навбатида истеъмолчиларга насия мол бермай қўяди ёки
истеъмолчилар, очкўз болаларга ўхшамасдан, ўзларини катта одамдай тутиб, атрофга жиддий
қарайдиган бўладилар.
Эдис ўз стаканини чироқ нурига солиб синчиклаб кўздан кечирар экан:
— Демак, — деб хитоб қилди. — Ҳаммаси истеъмолчиларга боғлиқ экан-да?
— Шубҳасиз.
— Уларга бугун бўлмаса эртага кечқурун ёки бошқа ажойиб кунлардан бирида, — давом
этди Эдис, — парча-парча бўлиб кетиш хавфидан қутулмасдан туриб, ўзларини катта
одамлардек тута олмайдилар.
Улар ликёрни жимгина ичишга тутиндилар. Катта бир палён камин ичида чирсиллаб ёрилди,
мўридан майда учқунлар ёпирилиб чиқди.
— Чамамда, тайёргарлиги йўқ одам учун бу мавзуда баҳс юритиш анча оғир кечади.
— Аммо у банкда бугунги мажлис мавзусига айланди. Энди ҳамкасабаларим мени бу
масалалардан яхши хабардор деб ҳисоблайдиган бўлишади.
— Уларнинг фикри қандай?
— Ростини айтсам, бундай масалаларни муҳокама қилмаганмиз.
— Ким билан гаплашгансизлар?
— Ҳай, мен билмайман. Мен реклама ва ахборот бўлимидаги ходимларимиз билан гаплашган
эдим.
— Мак Бернс биланми? — сўради у.
— Ҳа, шундайроқ. У ва мисс Клэри банк ишларида ҳеч нарсани тушунмайдилар...
— У реклама ва ахборот билан шуғулланадими?
“Кўраяпсанми, — деди ичида Палмер, — кўраяпсанми?” Аммо овоз чиқариб: — У Бернс
билан муносабатларимга воситачилик қилади, — деди ва чуқур нафас олиб, гапни чалғитишга
уринди. — Уларнинг бири ҳам банк ишларини тушунмайди...
— Мисс Клэрини ишга ким ёллаган? — сўради Эдис бўлиниб қолган мавзуга қайтиб.
Палмер елкасини сиқди.
— Мен келганимда ишлар эди.
— У чиройлими?
Палмер аста кулиб қўйди...
— Ҳар ким ўз имкониятига қараб ҳаёт кечиради, — деди у. Овози каттакон хонада ғалати акс
садо бериб жаранглади. — Яхши таъминланган оиланинг ўғиллари ҳам. Ҳатто, — қўли билан
уни кўрсатиб, қўшиб қўйди, — қизлари ҳам. Менинг қўлимда банк хўжалиги бор. Мен у билан
шуғулланаман. Очиқчасига айта оламан: бу шарафли касб. Мен ишонаманки, у аёл ҳам
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |