www.ziyouz.com кутубхонаси
218
негр эди. Калхэйн унга бутун бошқарувни, иш юритиш ва тақсимлашни топшириб қўйганди.
Кўпчилик негр ёрдамчи Калхэйннинг ўзидан қимматлироқ деб гапирар эди. Бунга асос бор,
албатта. Бернснинг айтишича, бир компания ишга фақат оқтанлиларни қабул қилгани учун,
негр харидорларидан ажраб қолган ва банкротга учраган экан. Компания Бернс орқали
Калхэйн билан алоқа боғлабди. Орадан уч ҳафта ўтиб, шимолий Бир юз ўнинчи кўча ҳамда
оқтанли аҳолини қўшиб ҳисоблаганда, фақат ана шу компаниягина негр сотувчилари билан
муомала қиладиган бўлибди. Савдо яхшиланиб, ҳатто авж олиб кетибди. Бу — ўзига хос
санъат деб фикр юритди Палмер, рангли аҳолини ривожланишига таъсир этувчи миллий
ассоциация имиллаб юрган бир пайтда фуқаролар коррупцияси нақадар авж олиб кетиши
мумкин. Ижтимоий юксалиш йўллари кўп, лекин Калхэйннинг ҳудудида унга айланма йўллар
орқали борилади.
Калхэйннинг котибаси думалоқланган қоғоз сумкача кўтариб кирди ва уни столга қўйди.
— Уларнинг аллақачон тоқатлари тоқ бўлган, — деди у. — Энди қоринлари ҳам очибди.
Айримлари нонуштадан олдин келишганди.
— Ҳозир тугатамиз, — деди Калхэйн қоғоз сочиқларни очиб, фольгага ўралган сандвичларни
оларкан. — Хоҳлайсизми?
— Раҳмат, мен овқатландим, — Палмер соатига қаради. — Икки? Икки-ю ўттизда йиғилишим
бор. Максиз амаллашимизга тўғри келади.
Калхэйн астойдил овқат чайнашга тушди.
— Билмайман, анави, йўлакдаги одамлар нега бунча эрта келишаркин? Улар соат тўққизгача
уйқудан турмаслигимни, демак, бу ерда соат ўндан олдин бўлмаслигимни билишади.
Аллақандай жиннилар.
— Ва очлар. — Котиба уларни қолдириб, чиқиб кетди.
— Макга келганда эса, — деди Келхэйн овқат чайнашдан тўхтамай, — у сизу менга кўп
ҳафталардан буён керак бўлгани йўқ. “У вазифасини бажариб бўлди”, тўғрими?
— У иккимизни бирдек тушуриб кетди, шуни назарда тутяпсизми?
Калхэйн сандвичлардан бирини икки тишлашдаёқ еб тугатди ва бошқасини қўлига олди.
— Бу — сиз билан тузилган шартнома эди, — тушунтирди у оғзи бўшагач. — Биз эса ҳозир
бошқача шартнома тузамиз. Мен ҳеч қачон сизга натижа кафолатланади деб ҳисоблашга изн
бермаганман.
— Шундай.
— Энди, ўша гап айтилди деб ҳисобланг. Айрим нарсаларни кафолатлай оламан. Лекин буни
эмас. Бизда, штатнинг марказида бир дунё примадонналар бор. Мен сизни ишбилармонлар
билан таъминлай оламан, бироқ биз ислоҳот деб ёниб турган гуруҳлар ва бунга янада муштоқ
гуруҳларга эгамиз. Ҳатто миллион йилда ҳам мен бу кимсалар ҳамма нарсани ямлаётган
тижорат банклари, уларнинг сайловчилари учун, ўзимиз учун ҳам фойдали иш қилади деб
шахсан ишонтира олмайман. Фикримни тушундингизми?
— Унда биронта янгилик йўқ. Бизга ҳамиша сотувчилар, суғурта агентлари, кўчмас
мулкларни сотиш бўйича агентларнинг бошлиқлари керак.
— Буларнинг ҳаммаси майда садақалар, — деди Калхэйн овқатини еб бўлиб. — Сиз буни
яхши биласиз.
— Албатта, ҳар битта майда агент айтарли катта куч эмас, лекин улар бирлашса, қудратли
кучга айланади. Бизнинг ихтиёримизда бундай агентлардан анчагинаси бор. Жамғарма
банкларидан каттароғини ҳам таклиф қилиш мумкин.
— Марказдаги сенаторлар мана шундай бўлмағур нарсаларга аралашади деб ўйлайсизми?
— Балки сиз учун бўлмағур нарсадир, — деди Палмер, эски мақолни бироз ўзгартириб, —
уларга бу нон билан мойдек ёқади.
Калхэйннинг юзи табассумдан қизариб кетди. Бироқ шу заҳоти яна жиддий тус олди.
— Мен ҳазиллашаётганим йўқ.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |