www.ziyouz.com кутубхонаси
199
Бола яна елка қисди:
— Тартиб шунақа бўлгач, нимаси ғалати бўларкан?
Палмер бош оғриғи кучайганини сезди. У пешонасини артди-да, давом этди:
— Кел, фараз қилайликки, сен бай пулига ўхшаш за±мнинг бошқа турини оласан, унда
аслида шарт бўлган фоизларни тўлаб борасан. Биринчи ойда сен 2000 доллар ҳисобидан
тўлайсан. Бироқ ҳар ойга тўловларнинг бир йилидан кейин сен фақат 1000 доллар ҳисобидан
тўлашинг керак бўлиб қолади. Фараз қилайликки, ҳар ой қарзинг суммаси камайиб бориши
баробарида сен фақат қолган сумма ҳисобидан фоиз тўлайсан. Хўш, етти фоизли за±мда 2000
доллар учун қанча тўлайман деб ўйлайсан?
— 280. Боя айтдим-ку.
— Йўқ. Сен 70 доллар атрофида тўлайсан.
— Ҳазиллашманг.
— Жиддий айтаяпман.
Вуди отасига узоқ қараб қолди:
— Ростдан шунақами, дада?
Палмер ўрнидан турди.
— Ҳа, — деди у ғоятда совуққонлик билан, — худди шундай.
— Аммо унда... ановиси, дастлабкисида фоизларни тўрт баравар кўп тўлар экансиз-да?
—Уҳ! — Палмер енгил хўрсинди. — Ўруғлик бор экан-ку.
— Кекса Филмер шулар барига ишонади деб ўйлайсизми?
— Синаб кўр уни. — Палмер эшик олдига келди. — Овқат бир дақиқадан кейин.
— Хотиржам бўлинг, — минғирлаб деди Вуди яна логарифмик линейкани қўлига олиб.
Палмер пастга йўл олди ва миссис Кейжнинг ошхонасига кирди. Қовурилган чўчқа
гўштининг ҳиди бу ерда кучлироқ эди. 14 йилча олдин, Вуди туғилганида Эдиснинг онаси
миссис Кейжни Палмерларга “бериш”ни таклиф қилганди. Миссис Кейж озғин, юзлари
чўзинчоқ, кўзлари бир-бирига яқин ва бурни учли, оғиз чеккалари осилиб тушган суяги бузуқ
бева бўлиб, муттасил касалвандлардай эшитилар-эшитилмас вой-войлаб юрарди. Оғзи ва ияги
тик ажинлар орасида қавс ичига олингандай кўринарди. Гапирганида юзининг пастки қисми
бир юқорига, бир пастга ҳаракат қиларди. Минг хил дарди борлигидан шикоят қилишига
қарамай, шунча йиллар мобайнида ҳалол ва ғайрат билан меҳнат қилиб келарди, тежамкор
эди, зарурат туғилганда, масалан, ҳозиргидек қўшимча ишларни ҳам бажараверарди.
— Ўн дақиқа бурун, — деди Палмер, — мен сизларга овқатга ўн дақиқа қолганини айтиб
қўйишим керак эди.
— Ҳаммаси жойида, — ҳозиржавоблик билан деди миссис Кейж, — қарашгани Жеррини бу
±ққа юборинг, шу билан тай±рмиз, мистер Палмер.
—Яхши.
Ёш болаларига яна бир кўз солиб қўйиш учун Палмер Жеррининг хонасига қайтди.
— Қани, қани, — деди Жери, — энди умрим бўйи сен билан бошқа гаплашмайман.
— Қўрқиб кетдим, — пичинг қилди Том. — Қара, қўрққанимдан дағ-дағ титраяпман.
— Яна қўрқасан! Агар мен...
— Ҳали ҳам жанжалашаяпсизларми? — унинг гапини бўлди Палмер, — Жерри, миссис
Кейжга қарашиб юбор. Том, қўлларингни кўрсат-чи.
Бола кафтларини пастга қилиб чўзди.
— Топ-тоза.
— Кафтингни юқорига қил.
— Топ-тоза дедим-ку, — ±зғирди у.
— Битлиқи Мерининг ўзгинаси, — минғирлади Жерри.
Узоқ жимликдан кейин Том оғир хўрсинди ва танобийнинг тўридаги ваннахонага қараб
кетди. Палмер бир лаҳза унинг ортидан кузатиб турди-да, озғин ота-онанинг ўғли учун унинг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |