www.ziyouz.com кутубхонаси
195
чироқлари билан безанган бўлади. Ҳозир эса арча чироқлари ортида бутун кўча байрамона тус
олганди.
Етмишинчи кўчаларда ҳайдовчи чапга бурилиш сигналини берди ва Палмер олдинга
энгашди.
— Жимми, бурилинг-да, мени муюлишда тушириб қолдиринг. Бу ±ғига я±в кетаман.
— Яхши, мистер Палмер, раҳмат.
Палмер қошини чимирди. Бу ташаккур нечун? Бу Жиммининг қайтар йўлини нари борса беш
дақиқага қисқартиргандир. Наҳотки беш дақиқа шунчалик зарур бўлса?
— Бирон ±ққа шошаяпсизми? — сўради у.
— Уйга. Арча безатиш керак, мистер Палмер. Мен галга солганим-солган, бу ±ғи атиги олти
кунгина қолибди. Болаларим ўлдиради мени...
Машина юмшоққина кичикроқ доира ясади-да, йўлка чеккасига, шаҳарнинг ишбилармонлар
маҳалласи томонга келиб тўхтади. Жимми эшикни очгани чиқиб келгунча Палмер қуббасимон
чироқни ўчирди ва газетани олди.
— “Телли”ни олинг, — деди у газетани ҳайдовчига узата туриб; унинг билишича, ҳайдовчи,
одатда, фақат “Жорнэл американ”ни сотиб оларди.
— Яна бир марта раҳмат. Хайрли тун, сэр.
— Хайрли тун.
Ҳайҳотдай машина жўнаб кетди ва Палмер муздек ҳаводан чуқур нафас олди, сўнг осмонга
қаради. Осмон шу қадар мусаффо эдики, у ҳатто яккам-дуккам юлдузни ҳам кўра олди —
тутунли Манҳеттен учун бу мутлақо одатдан ташқари ҳодиса эди. Палмер Парк авеню ±қалаб
кўз югуртирди ва янги йил арчаларини санашга уриниб кўрди. Кўп ўтмай улар бир-бирига
қўшилиб, ±рқин чизиққа айланди. У санашни бас қилди.
Бурилди-да, тезгина уйига қараб кетди.
Уй тарҳи бўйича Эдиснинг режалари қойилмақом тарзда адо этилганди. Аср бошида
қурилган, деярли бутунлай катта-катта, кенг-кенг уч-тўрт қаватли бинолардан ташкил топган
маҳаллада Палмернинг уйи, шубҳасиз, мана мен деб турарди. Маҳаллий уй эгаларининг ҳадди
жуда деганда тош деворни қумли фаввора билан обдон тозалашга ±ки бўяшга, бундан
ташқари, деразаларга яхлит ойна қўндиришгача бориб етарди. Фақат бир юрагида ўти бор
ихтирочи рим ғиштидан янги девор тикка қилганди. Бироқ Эдис бошқа йўлдан борди.
Жимжимадор олд деворли биноларни Палмер олдин ҳам кўрган. Бундайлари, одатда, иссиқ
иқлимли мамлакатларда қурилади. Ҳиндистондаги Қўшма Штатлар элчихонаси, эслади у, шу
техниканинг замонавий нусхасидан фойдаланган. Манҳеттенда тропик иқлим шароити аҳ±н-
аҳ±ндагина акс этса-да, Эдис шундай жимжимадор деворни танладики, у ҳаловатни юзага
келтирарди. У ҳатто қимматбаҳо майдоннинг бир қисмидан воз кечиб, уйни кўча томон суришга
жазм этди. Шундай қилиб, йўлкадан қарийб 3 метрлик масофада панжарага ўхшаш бир нима
билан бирлаштирилган эгма ва учли қуйма бетон девор тикланганди.
Нур ва ҳавони ўтказиб турадиган, аммо ажабтовургина соя туширадиган бу бегона
кунгиралар уйни суқ кўзлардан яшириб туришга мўлжалланган эди. Деворнинг нар±ғида яна
икки метрча жойда бинонинг ўзи савлат тўкиб турарди. Унинг тўрт қаватли фронтони сўнгги
модада 4 га 6 ҳажмдаги, алюминий жилд билан маҳкамланган яхлит ойнадан ясалганди.
Жимжимадор олд деворнинг ички томонини Эдис, афтидан кейинчалик чирмовуқ билан
епмоқчи бўлгандир.
Палмер оддий қора ташқи эшикдан ўтди-да, тор тирқишдан осмонга қараб олиш учун
тўхтади. Ҳа, юлдуз. Битта.
У худди шундай оддий қора ички эшикни очди ва ўзининг янги уйига кирди. Аллақайси қават
ва хоналардан Жерри билан Томнинг айтиша±тгани қулоғига чалинди.
Палмер палтосини ечди ва йўғон лакланган кийим илғичлардан бирига олди. Шляпасини
олиб, кийимилғич устидан токчага қўйди. Чоққина вестибюлдан ўтди-да, икки қаватни
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |