www.ziyouz.com кутубхонаси
192
— Менга айт-чи, — деди жувон охири, — қаттиқ тажрибанг натижасими бу? Ёки сен ўзинг
шунақамисан?
— Қанақаман?
Жувон хиёл олдинга эгилди:
— Гўлликка солма ўзингни.
— Э, буни айтаяпсанми? Яхши. — Йигит юзини шундай қийшайтирдики, бундан: “Сенга нима
ҳам дердим” — деган маънони уқиш мумкин эди. — Бу тажриба натижаси эмас.
— Сендаги мен энг кўп яхши кўрган нарса — бу камтарлик.
— Мен иложи борича камтарона жавоб беришга ҳаракат қиламан, — деди Палмер ён
бермай. — Лекин саволнинг ўзи у қадар камтарона эмас. Ҳарҳолда уни икки хил тушунса
бўлади. Уни бошқача қилиб ҳам айтиш мумкин: сенинг ақл бовар қилмас муваффақиятинг сири
нимада?
— Жавоб ўша: тажриба натижаси эмас.
— Унда нима?
— О, — деди жувон. — Мен сенга айтиб беришим мумкин. Тўғрисини айтсам, мен ҳар иккала
саволга жавоб бера оламан. Менинг яхши бўлишимга сабаб — бу сенсан ва шунинг акси.
— Чакки эмас.
— Устимдан кулиш йўқ, — огоҳлантирди Виржиния. — Бунинг учун сен ҳозир ўшандай
ҳолатда эмассан. — У гиламдан оёқларини кўтарди-да, Палмернинг қорни устида чордона
қуриб ўтириб олди.
— Қалай, оғирми?
— Неча килограмсан?
— 1 стоун 5 фунт.1 Шунинг бари ичак-чавоқларимга босиб турибди.
— Менда бир фойдали фикр пайдо бўлиб қолди, — деди йигит. — Қорин мушакларини
мустаҳкамлайдиган машқлар. Менга 1 стоун 5 фунт оғирлигидаги бир аёл керак. Сен бунга
қизиқмайсанми?
— Йўқ.
Жувон олдинга эгилди-да, йигитнинг устига шундай чўзилдики, юзи йигитнинг бўйнига
ёпишди, уларнинг оёқлари бир-бирига жуфтлашди.
— Нима бўлганини билаяпсанми? — сўради жувон. — Энди сен мени бутунлай сезмаяпсан.
— Жудаям хато қилаяпсан-да!
— Вазнимни назарда тутиб айтаяпман.
— Э-ҳа.
— Сен тахта катчалик ҳам эмас экансан.
— Айбситавера-а, айбситавер.
— Қоқ суяксан, — давом этди жувон, — бундан ташқари, ҳар хил бўртиқлар.
— Балки, мурватлар бўшашиб қолгандир?
— Уни маҳкамлашнинг қандайдир усули бўлиши керак.
— Бўлиши керак.
— О, — деди жувон, унинг кўкрагидан аста тишлаб.
— Қанақа?
— Қараб тур.
Телефон жиринглаганда соат эндигина тўққиздан ошганди. Палмер юзини гиламга тиқиб,
қорнида ухлаб ётарди. У аста қимирлади, сўнг бутунлай уйғонди ва Виржинияга тикилди.
Жувон бармоғини унинг лабига босди. Телефон етти марта жиринглагунча улар бир-бирига
тикилиб қараб, кутиб туришди. Саккизинчи қўнғироқ ўртасида у тинди.
— Шаҳар қўнғироғи, — деди жувон. — Бу уйдан эмас.
— Соат неча?
— Тўққизлар атрофида. Қорнинг очдими?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |