www.ziyouz.com кутубхонаси
188
кураш. Газеталардаги шов-шувли сирлавҳалар. Бу эса шунчалик махфийлаштирилганки,
ҳалигача унинг борлигига ишонмайман.
— Ишон, — деди Моллетт.
— Банк шунчаки одатдаги корпорация эмас, — тушунтирди Палмер. — Қачондир — кимдир
банк устидан назорат ўрнатиш учун зарба беришга ҳаракат қилса, у бу ишни очиқчасига
қилишни ўзига эп кўрмайди. Ўрта бизнесга-ку бундай ошкоралик зарар етказмаслиги мумкин.
Аммо унинг банкка ҳужум бошланишига қанчалик халақит беришини ҳамма билади.
— Ошкора кураш, — тасдиқлади Моллетт, — банкни шу қадар хонавайрон қилиши мумкинки,
янги раҳбарга бош оғриғидан бошқа ҳеч нарса қолмайди.
Сўнг яна орага сукунат чўкди. Ҳеч ким уларнинг суҳбатига қулоқ солмаётганига ишонч ҳосил
қилиш учун Палмер хонага яна бир бор кўз югуртириб чиқди. Кассир пештахтаси олдида чарм
куртка кийган бир ёш йигит метрдотел билан гаплашиб турарди. Кейин йигит метрдотелга бир
конверт тутқазди.
— Демак, — кескин оҳангда деди Моллетт, — нима бор сизда?
Палмер унинг кўзига қаради:
— Ривожлантириш ва тўлдиришда сиз ёрдам беролмайдиган ахборот.
— Тўғри. Агар сиз олдимга биринчи бўлиб келганингизда, мен бир нима қила олишим
мумкин бўларди. Энди эса менинг қўлларим боғлиқ.
— Лекин тилинг эмас, — писанда қилда Виржиния. — Одоб, ҳарқалай, сенинг зудлик билан
орқага, ўша дастлабки манбангга югуриб боришингни ва унга ЮБТКнинг ишлари беш экан деб
хабар қилишингни талаб этади.
Ёққа буланган омарни маза қилиб чайнаётган одам бирдан ачинарли ҳолга тушиб қолса,
қандай бўлади? Моллетт ҳам худди шу ҳолга тушганди.
— Бошим қотиб қолди, — деди у охири. — Сиз мен билан хуфёна гаплашдингиз.
— Раҳмат, — жавоб берди Палмер. У метрдотелнинг улар столи томон келаётганини кўрди.
— Сизни ЮБТК томонга оғдиришнинг бирон усули бормикан?
— “Стар”нинг одамини-я? — сўради Виржиния чуқур ҳайрат оҳангида.
— Бунга бир бошқача қараб кўринг, — деди Палмер. — Биз қанчалик кўп нарса билсак,
кураш шунча кескинроқ ва сизнинг мақолангиз шунча қизиқроқ бўлади.
— Макиавелли, — деди Моллетт. — Сиз, чикаголиклар, қотилнинг ўзгинаси- сизлар — одам
ўлдирмай туролмайсизлар.
Метрдотел стол олдига келди.
— Мистер Палмер ким эди? — сўради у Палмерни таниёлмай. Палмер бош ирғагач: — Э-ҳа,
сиз эдингиз-ку. Марҳамат, — деди-да, конвертни унга тутди.
Бу оппоқ скотч билан бир неча жойидан елимлаб ташланган конверт бўлиб, устида ҳеч
қанақа ёзув-позув йўқ эди. Палмер уни айлантириб кўрди-да, кимдан келганини ва кимга
юборилганини аниқлай олмади. У конвертни очди ва ичида ясси калит ёпиштириб қўйилган
қалин оқ қоғозни кўрди. Қоғозга қизил қаламда бундай деб ёзиб қўйилганди: “Олбанида 10
кун. Меҳмоним бўл”. Палмер кўзини кўтарди ва Моллетт билан Виржиния уни кузатиб
туришганини кўрди Бахтига у қоғозни калит кўринмайдиган қилиб ушлаб турган экан. У хат
билан калитни чўнтагига тиқди, бу оқилона бўлдими ё йўқми, ўйлагани ҳам йўқ, ишқилиб
уларни кўздан яширса бўлгани эди. Хатдаги гаплардан на жўнатувчини, на олувчини билиб
бўларди.
Палмернинг кўнглидан беихтиёр шундай ўй кечди: Мак Бернс жосусликда ишласа қалай
бўларкин? Ҳойнаҳой, ёмон бўлмасди.
У суҳбатдошларига жилмайиб қўйди.
— Қотил табиатли одамлар, — аста деди у, — жуғрофий чегарани билмайдилар.
— Яъни? — сўради Моллетт.
— Келиб чиқиши қаерданлигининг аҳамияти йўқ. Бу ёғини сўрасангиз, Жо Лумис, агар
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |