www.ziyouz.com кутубхонаси
185
— Ана-ана, — тилидан тутди уни Моллетт, — менинг бир қора танли дўстим айтганидай,
айни илмоқли жойга келдик. Сиз қандай йўл билан фойдаланишингизга жавобгар эмассиз деб
Тамманини пул билан таъминлаяпсиз.
— Бунга пулнинг нима дахли бор? Биз Бернсга дурустгина гонорар тўлаяпмиз. Бироқ бу
гонорар битта-яримта қонун чиқарувчини сотиб олишга етиши амри маҳол.
— Сиз ҳеч қачон... — Моллетт жим бўлиб қолди ва бошини чайқади. — Албатта, йўқ. Бошқа
ҳеч ким ҳам. Мен бир нарсани сўрамоқчи эдим: сиз қачон бўлса ҳам Макнинг шахсий кирим-
чиқим дафтарини кўрганмисиз? Ўйлашимча, у уни ҳатто онасига ҳам кўрсатмаса керак. Бироқ
борди-ю, агар унга кўзингиз тушгудек бўлганда, Макнинг балиқдай сукут сақлашга қодир
шериги бор эканидан хабардор бўлган бўлар эдингиз. Бу индамас, кўринмас, мавжуд эмас
шерик Макнинг даромадларидан каттагина бўлакни ўзига олади. Ҳеч ким ҳеч қачон буни
исботлай олмайди, бироқ исми бору жисми йўқ бу шерик — Виктор Сальваторе Калхэйндир.
Палмер елка қисиб қўйди.
— Сизнинг шундай ўйлашга ҳаққингиз бор. Бироқ бу нарса нима учун Мак Бернсдан бошқа
бирон одамни ташвишга солиши керак?
— Сизни ҳайрон қолдиришнинг ўзи бўлмайди, а? — ҳаяжон билан деди Моллетт. — Сиз халқ
сайлаган вакиллар овозини сотиб ола билиши учун кимга пул бериш ғоясида ножўя ҳеч қанақа
нарса топмайсизми?
— Албатта, — унга қўшилди Палмер. — Бунда ҳам, урушда ҳам, очарчиликда ҳам, вабода
ҳам қандайдир жуда ҳам ножўя бир нарса бор. Лекин булар бари ҳаётий ҳодисалардир. Ножўя,
аммо бор нарсалар.
— ЮБТК сўнгги вақтларда, — куруқ жавоб қилди Моллетт, — бирон-бир урушни,
очарчиликни ёки ўлатни молия билан таъминлаганини эшитмаганман.
— Тамманини ҳам молия билан таъминламаймиз. Агар билишни хоҳласангиз, — давом этди
Палмер бир текис ва ҳаяжонсиз гапиришга ҳаракат қилиб, — омонат банклари Мак Бернсни
ёлламоқчи бўлишган, лекин биз уни ушлаб қолдик.
Моллетт жим эди. У официантдан вискили янги стакан олди ва ўзининг тўмтоқ кўрсаткич
бармоғи билан уни дастурхонда олдинга ва орқага сура бошлади. Охири у кўзини кўтарди —
унинг синчков нигоҳи бир неча марта Виржиниядан Палмерга сакради.
— Бу жуда қизиқ, — паст овозда деди у охири.
— Нима учун?
Моллетт бир неча бор бошини чайқади:
— Интервью олишга изн беринг.
— Афтидан, бу янгилик сизни лол қолдирди, шекилли?
— Йўқ, шунчаки қизиқтириб қўйди. — Моллетт қўлини Виржиния қўлининг устига қўйди. —
Сени ҳам бу нарса наҳотки қизиқтирмаса, Жинний?
— Хўп, давом эт, Жорж, айлантирма. — У иккинчи қўлини Моллеттнинг қўли устига ташлади.
— Агар бирон нарса биладиган бўлсанг, дўст бўл.
Репортёр яна бошини бир ёнга солинтирди.
— Эшитдингиз-а, — деди у Палмерга, — “Бирон нарса биладиган бўлсанг, бўл. Мен бундан
дурустроғини топиб айтолмаган бўлардим”.
Палмер узоқ сукутга чўмди. У бир тахминни айтиш ва шу билан Моллеттнинг ишончини
қозониш учун энг қулай пайт келганини тушуниб турарди. Бироқ тахмин шаклида бўлса ҳамки,
бундай изҳор хавфли эди. Қулай пайт келганда у биринчи бўлиб эълон қилмаслиги шарти
билангина бундай сирни Моллеттга ишонса бўларди. Бироқ Палмер бундай шарт қўйиш учун
вазиятни яхши билмаслигини тушунарди. Бундан ташқари, нима учун гапириш керак экан, деб
мулоҳаза ҳам қилмоқда эди. Суҳбатлар нуқул кўнгилсизликлардан бошқа нима келтирарди? Бу
ерда эса улар бусиз ҳам ошиб-тошиб ётибди.
— Мен сизга ёрдам беришни истардим, — деди Моллетт. — Аммо сиз билан ишлаш осон
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |