www.ziyouz.com кутубхонаси
186
эмас.
Виржиния йўталиб қўйди.
— Бу ноилож одам, — Палмерга мурожаат қилди жувон, — ҳақиқатан ҳам ёрдам бериш
қўлидан келадиган оз сонли одамлардан биттаси.
Палмер стаканни кўтарди, бироқ ичмай уни қайта жойига қўйди. Кейин ўз қарорини
мустаҳкамлаётгандек, стаканни бир четга суриб қўйди.
— Аввало мен қуйидагиларни билишим керак, — гап бошлади у. — Келинг, фараз қилайлик,
мен сизга қандайдир сирни айтдим, эҳтимол, у ҳеч қачон матбуот учун ашё бўлмас. Келинг,
яна фараз қилайлик, буни исбот қилиш мумкин эмас ёки мен мутлақо ноҳақман, келинг, яна
бир фараз қилайлик, менинг маълумотларим чала ва сизнинг томонингиздан ишлов
берилишига муҳтож. Бу ишни бажара туриб ва сизда қачонлардир мақола чоп этиш имконияти
бўладими, йўқми, билмай туриб, қониқиш ҳосил қиласизми?
Моллеттнинг кичкинагина оғзи ясама ширин табассумдан икки томонга чўзилди.
— Мен чоп этилмайдиган нарса устида ишлашни жонимдан яхши кўраман. — Сўнг жиддий
оҳангда давом этди: — Келинг, ишнинг моҳиятига қайтайлик. Агар у чиндан ҳам муҳим бўлса,
унда мен унга ўз вақтимни сарф қилиш истагимни изҳор этаман.
— Матбуот учун эмас.
— Шўрлик матбуот учун эмас, — унга қўшилди Моллетт.
— Шубҳа қилишга менда асос бор, — тез гап бошлади Палмер, агар шериги сўзларни
теришга киришгудек бўлса, уларни ҳеч қачон айтиб улгурмаслигини билиб, — ЮБТК устидан
назорат ўрнатишга интилаётган қандайдир, ташқи гуруҳлар йўқ эмас.
Моллетт товушсиз ҳуштак чалди. Унинг нигоҳи дарҳол Виржинияга сакраб ўтди.
— Ростданми? — минғирлади у.
— Сен бу одамни эшитгансан, — жавоб берди жувон.
Репортёр ўзини аста стул суянчиғига ташлади ва жойлашиброқ ўтирди.
— Мак Бернснинг Олбанига боришига тўғри келиб қолганидан хурсандман.
— Нимага бундай дейсиз? — сўради Палмер.
— Чунки у бу ерда бўлганида, сиз менга буни сира ҳам айтмаган бўлардингиз.
— Тўғри. Аммо нега сиз шундай ўйлайсиз?
— Давом этинг. Мак Бернс ўзининг башанг икки юз долларлик костюмини кийиб юравериши
мумкин, лекин мен учун у Троя оти бўлиб қолаверади.
— Бу, — аста деди Палмер, — бугун мен эшитган энг қизиқ нарса бўлди. — Бирмунча вақт
ҳамма жим бўлиб қолди. Сукунат чўзилиб кетди. Официант столга учта ликобча қўйди ва
мармитдан1 Виржиниянинг ликобчасига ньюбургча омарларни олиб қўя бошлади, қўлида
қисқич каби ушлаб турган санчқи ва қошиқларни стол устига авайлаб терар экан, ҳар бир
ҳаракати билан олий даражали ресторанда хизмат қилишини таъкидлаётгандек ва таомномада
чоп этилган йирик долларли нархларни исботлаётгандек бўлар эди.
Моллетт уҳ тортди, унинг кўзлари официант санчқилари ва қошиқлари ҳаракатини кузатар
эди.
— Сўнгги вақтларда бирон қизиқ китоб ўқидингизми? — сўради у ҳеч кимга бевосита
мурожаат қилмасдан. Моллеттнинг бармоқлари оқ дастурхонни бетоқат чертаётганини Палмер
кўриб турарди.
Ҳаммага хизмат қилиб бўлиб, официант узоқлашар экан, Моллеттнинг бармоқлари тинчиди.
— Биз нима ҳақдадир гаплашаётувдикми?
— Биз “Стар”нинг жонбоз чаламулла ёзувчиси бу янгиликни муҳим деб ҳисоблармикан ё
йўқми, шундан гаплашаётувдик, — жавоб берди Виржиния.
— Агар булар бари қумга ёзилган бўлса ҳам, — қўшиб қўйди Палмер.
— Ўзинг ҳозиргина Мак Бернс билан одамнинг умуртқасига ўтмас ханжарни санчиб олдинг-
ку, — давом этди Виржиния.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |