www.ziyouz.com кутубхонаси
182
маслаҳат сўрасам ҳам Мак Бернсдан сўрамасман. У буни газетамизда ёзиб чиқишимга умид
қилганди. Мақола эса акциялар нархини кўтариш учун керак эди. Оддий ўйин. Бундан кулгили
нарса бўлмаса керак. — У башарасини буриштирди.
— Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган, — жуда жиддий оҳангда деди Виржиния, — Нью-Йорк
журнализми тарихида учрамаган воқеа.
— Ҳаҳ! Аммо биз “Стар”дошлар бунақа воқеаларга илакишмасликка ҳаракат қиламиз.
— Бошқа газеталардаги учарлар шунақа нарсалар билан шуғулланадилар, тўғрими, Жорж?
Жорж жувонга қовоғи остидан қараб қўйди-да, Палмерга юзланди:
— Сиз ажабтовур бир нарсага эга бўлдингиз. У банкни эгалламасдан қўймайди.
Палмер официантга ичимликлар буюрди.
— Кимдир барибир шуни қилади, — деди у. Моллеттнинг кўзлари бирданига дум-думалоқ
бўлиб қолди ва Палмерга тикилди:
— Тушунмадим.
Палмер бошини чайқади ва Виржинияга мурожаат қилди:
— Мак нима деб таърифлаганди? Қўрқоқликми?
— Соат бирда у Олбанига учиб кетаяпти.
— Макнинг бўлгани шу, — тасдиқлади Моллетт. — Аэродромга етиб олиш, икки моторли
шалоқ машинада учиш, кейин эса аэродромдан шаҳар марказига етиб олиш учун кетадиган
вақтига, ўша ёққа поездда ҳам етиб олса бўларди-ку. Лекин Мак ўлақолса бундай қилмайди.
— Тезликнинг ўзи, — деди Палмер, — гоҳо тезлик ҳақидаги хаёлчалик бўлмайди.
— Хаёл эса, — қўшимча қилди Моллетт, — агар сиз Мак Бернс бўлсангиз, воқеликдан кўра
анча муҳимроқ.
Орага чуқур сукунат чўкди. Сукунатга ғарқ бўлиб кетаётганини ҳис қилган Палмер деди:
— Қизиқ, модомики сиз Мак ҳақида шундай фикрда экансиз, у сиз билан бугун қандай қилиб
ҳам бирга овқатланарди?
Моллетт тўртбурчак бармоғи билан Палмерни кўрсатиб, ўзининг чийилдоқ дадил овозида
деди:
— Менинг бу ердалигим — сизни кўриш учун, бас. Тўғрисини айтсам, Мэкки Ножнинг
Олбанига учиб кетганидан ўзимда йўқ хурсандман.
Виски келтиришди. Палмер ўз стаканини кўтарди.
— Душман ўрдасидаги саросималик учун!
Моллетт ширин жилмайди:
— У ким бўлишидан қатъи назар!
— Сизга нимани сўзлаб беришим мумкин? — сўради Палмер.
— Сиз бир нарсани ҳисобга олишингиз керак, — гап бошлади Моллетт, — банк ишлари
билан шуғулланадиган йигитчамиз таътилда. Менинг соҳам бошқа. Ҳозир мен сиздан интервью
олиш вазифасини бажараяпман, холос. Ёнимда бир неча минг саволдан иборат унча катта
бўлмаган рўйхат бор.
— Қайси мавзуда?
— Омонат банклари бўлимлари ҳақидаги таклифни қандай қилиб барбод қилмоқчисиз?
— Матбуот учунми?
Моллетт кафтини юқорига қилиб, иккала қўлини олдинга чўзди.
— Бунинг учун менга ҳақ тўлайдилар.
— Лекин менга бунинг учун ҳақ тўлашмайди-да, — эслатди Палмер. — Бир қанча шундай
масалалар бўйича норасмий гаплашиб олганимизда мендан бахтли одам бўлмасди. Аммо
матбуот учун мен сизга айтмоқчи бўлган гаплардан бир абзац нарса чиқса ҳам катта гап.
— Келинг, шундан бошлай қолайлик.
Палмер бироз виски ичиб олди.
— Биз қўлимиздан келганча тез ва ғайрат билан одамлар онгига шуни етказмоқчимизки,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |