www.ziyouz.com кутубхонаси
196
эгаллаган асосий меҳмонхона бўлма эшиги олдида тўхтади.
Шубҳасиз, уйга гап йўқ, ўзича деди Палмер. Гарчи жимжимадор олд деворга ўхшаган
нарсаларга кулиб қараса-да, хотинининг санъат мўъжизаси яратганига тан берди.
Бу иборанинг энди сийқаси чиққанини эслаб, Палмер қошини чимирди. Икки сергак
фотограф билан қайсидир журналнинг муҳаррири, зил-замбил кекса хоним кўп қўллашарди бу
иборани. Кеча кечқурун уйга келиб Палмер уларни шу ерда кўрди, улар ҳамма жойда ҳозиру
нозир эдилар.
— Ҳақиқий санъат асари, — дерди сураткашлардан бири. — Бизнинг замонда бунақаси кам
учрайди, ажойиб pieil oi terre1 , —суҳбатга қўшилди наригиси.
— Бу ҳақиқий шаҳарча уй, — деди ҳорғин муҳаррир а±л репортёрлардан бирига. —
Одатдаги камтарона инглизча услуб.
— Ҳа, хоним.
Палмер кечаги оқшомни эслади. Фотосувратлар ва мақола, қизиқ, қачон журналда пайдо
бўларкин-а? У муҳаррирлик амали±ти билан яхшигина таниш — журналларнинг таҳририятлари
олти ой илгарилаб юради. Бироқ борди-ю, уларда мақолани қонун чиқарувчи йиғилиш
±пилишигача чоп этишга қарор қилингудек бўлса, бу бутун қилинган ишлар учун тўсиқ
бўлиши мумкин.
Сенаторлар ва маҳаллий қонун чиқарувчи органлар аъзоларининг хотинлари мақолани
ўқишади, сувратлар билан танишишади. Эрларига ўз уйларидан кўнгиллари тўлма±тганини ва
шу журнал хабар қилган мана бундай уйда яшовчи ҳар қандай оилага нисбатан ошкора
шубҳаларини изҳор этишнинг ўнлаб ±қимсиз усулларини топишади. Ўтган оқшомда, эслади
Палмер, мақолани босишга рухсат бергани учун Эдисдан чапараста жаҳли чиққан эди. Жаҳли
чиққанди-ю, лекин ичига ютиб қўя қолганди.
Палмер айланма зинадан аста иккинчи қаватга кўтарилди. Мусиқа ва баҳс аниқроқ
эшитилди. — Салом!
— Салом, азизим. — Эдис уларнинг ±тоқхона бўлмаси остонасида пайдо бўлди ва қўл
силкиди: — Овқат 10 дақиқадан кейин бўлади. Миссис Кейжга айтиб қўй. — Хотини ғойиб
бўлди.
Палмер яна бир қават кўтарилди — иккала жажжи болалари билан кўришиши керак. У
Жерри ±тоқхона бўлмаси эшигида тўхтаганида болалар оталарига қарамадилар ва деярли
узлуксиз баҳсларини давом эттиришди.
— Уни олган бўлишинг мумкин деб айтганим йўқ, — тонмоқчи бўларди Жерри.
— Мен олишим мумкин эмас деб мен ҳам айтганим йўқ, — эътироз билдирди Том.
— Мен айтдим-ку, мен сенга бераман, аммо ҳозир эмас, деб.
— Нега ҳозир эмас?
— Чунки у ҳозир менга керак.
— Сенга керак эмас.
— Йўқ, жуда керак.
— Йўқ, мутлақо керак эмас, ±лғончисан.
— Мени ±лғончи дема, сен аҳмоқсан.
— Лекин сенга ўхшаб ±лғончи эмасман.
— Ундан бадтарсан.
— Мен...
— Тўхтанглар! — хирқироқ овозда деди Палмер. Йўталиб олди. — Салом, болажонларим, —
зўраки ширин оҳангда деди у. — Ўйна±тганларингни кўриб мен ҳам яйраб кетдим,
қақилдоқларим.
— Анови миттингиз қип-қизил ±лғончи.
— Анови ҳўкизингиз исқирт ±лғончи.
— Яхши ўтирибсизми, соғлиқларингиз қалай? — давом этди Палмер. — Ишдан келганимда
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |