www.ziyouz.com кутубхонаси
144
— Масалан?...
Палмер унинг босиқ хўрсинганини эшитди.
— Юрак, — охири деди жувон.
— Бизларга қанча буюрган бўлса, шунча берилган.
— Ундан ортиқ эмас. Лекин сизларнинг баъзингиз, афтидан, шуни ҳам ҳис этмайсиз.
— Менинг Бернс билан совуқ муомала қилганим учун шундай дедингизми?
— Зинҳор йўқ. — Жувон олдинга эгилди, унинг дўнг пешонаси дераза ойнасига тиралди. —
Баъзида ўйлаб қоламан, Нью-Йоркда муваффақият қозониш учун сизлар шундай бўлишингиз
керакдир ҳам.
— Энди мен мутлақо ҳеч нарса тушунмаяпман.
— Дарёга бир қаранг, — деди жувон. — Бир зайлда ялтираб туради. Қоп-қора, тез, яширин
оқимлар, ғаюр сувости тошлари ва улар оралиғидаги номаълум илонизи йўллар. Ҳар замон-ҳар
замонда менга шундай туюладики, фақат муздек зирҳли юракка эга бўлибгина бу шаҳарда
омадли бўла оласизлар.
— Менинг ўз рентген сувратларини кўрмаганимга анча бўлди, бироқ...
Иккови анчагача жим қолди.
— Аммо мен кўриб турибман, — охири деди жувон. — Ичингизда турли одамларнинг
қандайдир қоришмаси бор. Қўшалоқ кўргазма буюмига ўхшаш бир нима келиб чиқади. У ерда
қайноқ одам ва муздек одам бор.
— Ҳар кимда шунақа.
— Ростданми?
— Менимча, ҳа. — Палмер хиёл у томонга бурилди ва жувоннинг уни зимдан кузатаётганини
кўриб ажабланди.
— Қайноқ одам сени мусибатга гирифтор қилади. Совуқ одам ундан чиқиб олишга ёрдам
беради.
— Мусибатга?
Йигит ноаниқ қўл силкитиб қўйди:
— Асоратлар. Зиддиятлар. Қийинчиликлар.
— Бу мусибат эмас, — юмшоқ оҳангда эътироз билдирди жавон, — бу шунчаки ҳаёт.
— Борди-ю, сиз ҳам бўлсангиз, унда ҳаёт — минг карра ифлос нарса.
— Шундоқ ҳам.
— Тартибсиз ҳаёт, — қўшиб қўйди Палмер.
— Жуда.
— Ғоятда мунгли.
— Ҳар доим.
— Ишонгим келмайди, — деди йигит. — Бу... бу... — У яна ноаниқлик билан қўл силкиб
қўйди ва қоронғида жувоннинг қўлига тегиб кетганини сезди. Сўнг жувоннинг бармоқлари
унинг қўлидан тутганини ҳис этди.
— Саросимага солиб қўювчи ҳаёт, — деди йигит.
“Қўлини тутиб турсаммикан ё қўйиб юборсаммикан? Худди қайноқ картошкадай бирдан
қўйиб юборайми ё аста-секинми? Ҳалиги иккаласи хусусида миямга ҳеч нарса келмаяпти, аммо
энг қизиғи шундаки, бу ерда ақл бир пул”, — ўйлади Палмер.
— Бунга ҳам ишониш қийин, — деди у овозини чиқариб.
— Сиз осонликча қизишмайсиз, шундай эмасми?
— Ҳеч қачон қизишиб кетмайман, — жувоннинг гапини тўғрилади йигит.
— Наҳотки ҳеч қачон қизишмасангиз?
Палмер аста кулиб қуйди:
— Мен шундай нарса бошимдан кечган камдан-кам ҳолларда жуда афсус қиламан.
— Бу энди даҳшат.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |