192
табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурида ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишга тегишли махсус
чоралар назарда тутилган.
Тавсия 9.5:
Ҳукумат Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси тузилмасини қайта кўриб чиқиб энг устун
масала сифатида геология соҳасида илмий-тадқиқот ва ахборот марказини яратиши лозим.
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси икки марта: бир марта янги бошқарув структурасини ва
иккинчи марта, жумладан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ер ости суви ресурсларига каттароқ
эътибор берган устун вазифаларни қайта белгилашни акс эттириш мақсадида қайта ташкил этилди.
Ўзининг Минерал хом ашё материаллар илмий-тадқиқот институти орқали Геология ва минерал
ресурслар давлат қўмитаси геология экологик разведка экспедициясига эга, экспедиция ер ости
бойликларини баҳолашда ТМДҚ билан ҳамкорлик қилади. Гуруҳ яқинда миллий ресурсларнинг янги
рўйхати ва қайта баҳолашини якунлади.
Тавсия 9.6:
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси мониторинг тизимини, айниқса маълумот тўплаш,
унга ишлов бериш ва тарқатиш маъносида такомиллаштириши лозим. Компьютер жиҳозлари ва
кўчма ускуналар билан таъминлаш, шунингдек (a) минерал ресурслар, (b) хавфли геологик жараёнлар,
хусусан ер кўчкилари ва (c) ер ости суви бўйича марказлашган маълумотлар базасини яратишни устун
вазифа ҳисобланиши лозим.
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси
ер ости суви ва минерал ресурсларга тегишли
маълумот базасини барпо этди. У ер ости суви ва минерал ресурслар ҳолати ва улардан фойдаланиш
тўғрисида йиллик ахборотнома нашр қилади.
Тавсия 9.7:
Трансчегара ифлослантириш билан боғлиқ хавфли кон думларини реабилитация қилиш масаласида
минтақавий ҳамкорлик дарҳол амалга оширилиши лозим. Бу мақсад учун маблағ давлат бюджетидан
ажратилиши ва халқаро молиявий институтлардан кўтарилиши лозим.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги уран қолдиқлари масалаларида минтақавий ҳамкорликда фаол
қатнашади. Марказий Осиё минтақасида чиқиндини бошқариш борасидаги ҳукуматлараро битимларга
қарамай, тавсия этилган чора ва ҳаракатларни ижроси учун зарур бўлган молиявий ва техник
ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли уларни бажариш қолдирилиб қелмоқда.
Халқаро ҳамжамият диққатини жалб қилиш ва уран чиқиндиларининг аҳоли ва атроф-муҳитга
таъсирини минималлаштириш мақсадида донорлар ёрдамини мобилизация қилиш учун охирги пайтда
баъзи халқаро учрашувлар ўтказилди, айнан, Бишкекда 2009 йил 21–24 апрелда ўтказилган Уран
думлари: жойлардаги муаммолар, минтақа учун оқибатлар, глобал ечимлар минтақавий конференция ва
Женева, Швейцарияда 2009 йил 29 июнда ўтказилган Марказий Осиёда уран думлари бўйича юқори
даражадаги халқаро форум. Иккинчи учрашув чоғида Қўшма баёнот қабул қилинди ва Форум
қатнашчилари уран ва бошқа токсик дум жойларини бошқариш ва хавфсиз даражада сақлаш учун
Марказий Осиё минтақасига қўшимча молиявий ва бошқа ресурслар зарур, деб таъкидладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: